Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараккиётидаги рўли



Download 45,95 Kb.
bet1/2
Sana18.03.2022
Hajmi45,95 Kb.
#499809
  1   2
Bog'liq
Индустриал иктисодиёт - Реферат


Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараккиётидаги рўли.


Режа:

1. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли


2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
4. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ва меҳнат ва унга ҳақ тўлаш.

Саноат тараққиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалаларини аниклаш алохида урин эгаллайди. Айникса, бозор иқтисодиёти шаротида саноат корхона (фирма) ларни кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш алохида ахамият касб этади.


Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси, ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш кучларининг мухим унсури хисобланади. Улар фан-техника тараққиёти ривожининг, меҳнат унумдорлигини ошириш, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш, махсулот сифатини оширишнинг ва унинг таннархини пасайтиришнинг хамма сохалари, ҳамма томонларининг самарадорлигини белгилайдилар
Шу сабабли хам «Ҳамма ишларни кадрлар, хал қилади» - деган машхур қоида хозирги кунда хам асло ўз долзарблигини йуқотгани йўк. Аксинча бу асосий фикр Республика Президентининг асарлари, маърўзалари ва сухбатларида қайта-қайта тилга олинмокда. «Қандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, қандайдир муаммоларни ечиш керак бўлмасин,- деган эди И.Каримов,- оқибат натижада уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади».
. Ҳар қандай жамиятда амалга ошириладиган давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсатида мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларини ва барча йўналишларини тадбиркор ва ишбилармон, малакали мутахасис кадрлар билан таъминлаш вазифасинни бажариш, мамлакат хўжалик ҳаётининг бетўхтов ҳамда уйғун ҳаракатда юксалиб боришини таъминлаш асосий ўринни эгаллайди. Хўжалик механизмини созлаб, шакллантириб, ҳаракатга келтирадиган соҳалар мутахассислари, иқтисод илми амалиётини пухта биладиган раҳбар кадрлар, халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги оқил мутаносибликни режалаштириб берадиган бошқариш кадрлари етарли миқдорда ва юқори малакали бўлган мамлакатда ижтимоий сиёсат ҳам, миллий сиёсат ҳам, кадрлар сиёсати ҳам яхши самаралар беради.
Мамлакатнинг иқтисодиёти, халқ хўжалиги яхлит бир система бўлиб, айни вақтда у хилма-хил, мураккаб, ранго-ранг таркибий қисмлардан мужассамланган бирликни ташкил қилишини кадрлар сиёсати соҳасидаги дастурлар ва чора-тадбирларни кўзда тутиш, олдиндан белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Чунки жуда кўп ихтисосларга бўлиниб кетган яхлит халқ хўжалиги системасини бошқариш турли касбдаги, турли билим даражасидаги, турли малакага эга бўлган мутахасис кадрларнинг бир мақсад ва бир манфаат йўналишида ҳаракат қилишларини, бараварига қадам ташлашларини, ўз фаолиятларини ҳамнафас рухда амалга оширишларини талаб қилади.
Мана шундай ҳамнафаслик тартиби ва қаторидан чиқиш тасодифий бўлса, жамият тараққиётида сезиларли из қолдирмаслиги мумкин, лекин бундай ҳоллар оммавий тус олиб кетса ёки уларнинг суръатлари тезлашиб кетса, демак, давлат ҳокимияти кадрлар сиёсатининг асослари дарз кетган, у аслида нотўғри ишлаб чиқилган ва шунинг учун ҳам амалий фаолият учун яроқсиз бўлиб қолган ҳолатга тушади.
Ривожланган мамлакатларнинг ўз иқтисодий сиёсатларида эришган катта, салмоқли ютуқлардан бири шу бўлдики, хўжалик ҳаётини ва хўжалик механизмини бошқариш ишини улар ихтисослаштирилган касбкор соҳасига айлантиришга муваффақ бўла олдилар. Шундай қилиб, аввалги ишлаб чиқаришни умумий тадбиркорлик асосида ўзлари бошқаришлари ўрнига эндиликда корхона тақдири, ҳаёт-мамоти махсус бошқариш илми ва амалий тажрибаси билан қуролланган махсус одамлар - асосий касби менежер бошқарувчи бўлган мутахасислар қўлига топшириб қўйилади ва уларга тўла бошқариш эркинлиги берилади.
Бошкарувчи - менежерлар махсус муассаларининг кенг миқёсда амал қилиши ҳозирги ривожланган мамлакатлар кадрлар сиёсатидан доимий ўрин олганлиги бежиз эмас албатта. Уларни махсус ўқув юртларида, махсус дастурлар асосида тайёрлаш системасининг ҳаётга, хусусан, хўжалик ҳаётига чуқур кириб бориши ўзига хос мантиққа эгадир, чунки бошқарувчи - менежер ролининг ишлаб чиқариш жараёнида, меҳнат унумдорлигининг оширилишида, маҳсулот сифатини яхшилашда, иқтисодий тежамкорликни таъминлашда жуда улкан самаралар бераётгани ҳозирги кунда шак-шубхасиздир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш умумийлиги табиатининг янада кенгайиб ва чуқурлашиб бораётганлиги, ҳозирги кунда ягона жаҳон хўжалигининг шаклланиши томон интилишига мойиллик рухининг тобора авж олиб кетаётганлиги кадрлар соҳасида ўтказиладиган сиёсатни ҳам энг долзарб сиёсат тармоқларидан бирига айлантирмоқда, чунки етук, юксак малакали мутахасис кадрлар, махсус бошқарувчи-менежер кадрлар тайёрлаб, уларни жой-жойига қўйиш сиёсати тобора хал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Кадрлар сиёсатида ижодий ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи мутахасис кадрларни тайёрлаш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бу сиёсатни амалга оширишда бир қатор алоҳида хусусий табиатга эга бўлган чора-тадбирларни режалаштириш ва кундалик ҳаётга тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур соҳада юритилидиган кадрлар сиёсатида юксак табиий истеъдод соҳиблари бўлган ўғил ва қиз болаларнинг ёшлигиданоқ эркин ижод қилиш ва эркин тафаккур этиш жараёнларини жамиятнинг умумий тараққиёт йўналишига уйғунлаштириб, иложи борича улар истеъдодларининг кундан-кунга равнақ топиб бориши учун зарур бўлган барча моддий шарт-шароитларни ва маънавий-аҳлоқий соғлом муҳитни вужудга келтириш, улар ижодининг эркин оқимини ҳар томонлама рағбатлантириш каби чора-тадбирлар асосий ўрин эгалашига катта аҳамият берилмокда. Масалан, ривожланган мамлакатлар давлат муассасалари амалга ошираётган ҳозирги давр кадрлар сиёсатида истеъдодли, қобилиятли ёшларни замонавий талаб даражасидаги ихтисослар бўйича мутахасисликка тайёрлаш, айниқса, менеджер кадрларни кўплаб тайёрлаш, хатто зарур бўлганда уларни хорижий мамлакатлар ўқув юртларига юбориш сиёсати тобора кўпроқ ўрин эгалламоқда.
Фан, адабиёт, санъат, маданият ва бошқа сохаларда амалга ошириладиган кадрлар сиёсати туғма истеъдодни юксак қадрлай оладиган, унинг эркин ижодига тўла ишонч бағишлайдиган, мазкур эркин ижод йўлида сунъий тўсиқларни улоқтириб ташлайдиган сиёсат сифатида ишлаб чиқилиши ва амал қилиши зарур.
Кадрлар сиёсатида мутахасисларнинг барча гуруҳлари, барча ихтисосликлар турлари билан жамият ҳаётининг барча жабхалари ўртасида ниҳоят даражада нозик ва юксак мутаносиблик амал қилишига эътибор берилади, чунки шифокор фақат даволашдан бошқа нарса билан иши бўлмаса, муҳандис "темир-терсак"дан бошқа нарсани тан олмаса, ижоркор, рассом, бастакор, ёзувчи ўзидан бошқани одам ўрнида кўрмаса ягона ва яхлит жамият қуриб бўлмайди.
Жамият ҳаётидаги мана шундай мутаносиблик бурчини адо этувчи кадрлар гуруҳи ҳам тайёрланиши ва жойлаштирилиши барча ривожланган мамлакатлар ҳокимият муассасаларининг кадрлар сиёсати дастурида режалаштирилган бўлиб, унга жамиятнинг сиёсий системасини ва ижтимоий ҳаётини бошқарадиган мутахасислар киради. Уларни асосан сиёсий партия мактабларида, дорилфунунларнинг ижтимоий фанлар ҳамда инсоншунослик факультетларида, муаллимлар олий билимгохларида тайёрлаб етказиш мўлжалланган бўлиб, бошқа ихтисосликларга мансуб мутахасислардан ҳам бошқариш ишига лаёқатлилари танлаб олинади ва амалий фаолиятга жалб қилинади.
Кадрлар сиёсати ўта синчковлик ва талабчанлик рухида сиёсий ва ижтимоий бошқариш ишига юқори малакали мутахасис кадрларни пухта тайёрлаб бериш режасини ишлаб чиқиши зарур, чунки бу сохалар сохиби бўлмаган, уларнинг ички нозик томонларини чуқур англай олмайдиган, "ташқаридан" жалб қилинган кишилар кўпинча ўз фаолиятлари билан жамиятга наф келтириш ўрнига катта зарар етказадилар. Демак, кадрлар сиёсатида "чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин", "пойафзални косиб тиксин-у, ошни пазанда пиширсин" каби доно наклларга амал қилинса ҳеч маҳал фойдадан ҳоли бўлмайди.
Айрим ҳолларда бирор жамият ҳаётида мутахасислар ночорлигига ёки уларнинг етишмаслигига дуч келинса кадрлар сиёсати ишлаб чиқилса-ю, унга амал қилинмаса, ёки умуман кадрлар сиёсати батамом юритилмаса бундай жамиятнинг барча ҳаёт жабхалари издан чиқади ва инқирозга, ҳатто ҳалокатга юз тутади. Мутахасислар бир неча йиллар давомида умрини сарфлаб эгаллаган "олий маълумот" ҳам аслида чаласаводлик доирасидан ташқарига чиқмаса ёки жамият учун энг фожеали ҳолат, - шундай чаласавод сиёсий ҳокимият тепасига келиб ўрнашса, бундай жамият ва бундай мамлакат аҳлининг шўри қурийди, албатта.
Кадрлар сиёсати шу қадар ўта хушёрлик ва ўта масъулият рухида қарор топиши лозимки, у олдиндан бундай тасодифларнинг содир бўлишига ҳеч қандай йўл қўймайдиган чора-тадбирларни белгаласин, сиёсий ва ижтимоий бошқариш шахобчаларига чаласавод, жоҳил ва худбин раҳбар кадрлар кириб олишига йўл қўймайдиган тарзда шакллантирилган бўлсин.
Сиёсий ва ижтимоий бошқариш системасида фаолият олиб борадиган мутахасис кадрларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли бу соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Улар жамият хайтининг барча жабхаларида банд булган мутахасис кадрлар ўртасида узвий боғлиқлик, мунтазам алоқадорлик, уйғунлик, мутаносиблик ўрнатилишида амалий воситачилик бурчини ўтаб, мақсад ва манфаатлар бирлигини, жамият ва мамлакат бирлигини ифода этувчи махсус гуруҳ сифатида намоён бўладилар. Демак, кадрлар сиёсати бу хусусиятни инобатга олган холда шакллантирилиши ва амал қилиши жамият манфаатларига жуда мувофиқ келади.
Ҳозирги давр жаҳон тараққиётининг барча оқимлари тобора бир улкан яхлит, ягона оқимга келиб қўшилаётган, ҳаётнинг барча жабхаларида бир-бирига яқинлашиб боришга мойиллик кучайиб бораётган, умуминсоний манфаатлар ва қадриятлар устун даражада амал қилаётган тарихий давр сифатида ривожланаётганлигини ҳам ер юзида мавжуд бўлган ҳар бир давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсати мазмунида акс эттирилиши зарур бўлиб қолди.
Шу янги тарихий давр талабларидан келиб чиққан ҳолда кадрлар сиёсатида ҳам келажак мутахасис кадрларнинг аввалгига нисбатан анча оширилган, истиқбол манфаатларига йўналтирилган, жаҳон тараққиётининг муштарак қонуниятлари табиатидан келиб чиқадиган замонавий талаблар қўйиб, уларга ҳозир жавоблик рухида тайёрланган кадрларни етказиб беришнинг барча шарт-шароитларини яратиш зарурдир.
Мазкур талаблар қаторида биринчи ўринда ғоят юксак касб-корлик туради. Қайси сохада бўлмасин, мутахасис ўзи танлаган ихтисос бўйича ўз касбини пишиқ, пухта, чуқур билиши, билимгохларда ўзлаштирган илм-фан назарий асосларини бевосита ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ эта олиши талаб қилинади. Юксак касб-корлик, эпчиллик, ишбилармонлик фазилатларига эга бўлган мутахасис кадрларгина ҳозирги жаҳон ва ўз мамлакати тараққиётининг долзарб вазифаларини бажаришга қодир бўлади.
Юксак касб-корлик ва ишбилармонликнинг калити чуқур ва замонавий билимларнинг эгаси бўлган киши қўлидадир. Демак, давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсатида турли поғонадаги билимгохларнинг омилкор фаолиятларини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар олдиндан белгиланиши, режалаштирилишида кундалик ҳаётга жорий қилиниш зарур. Бунинг учун сарф қилинадиган маблағни ҳам аямаслик керак, чунки бу сохага қилинган харажатлар бир неча марта кўпайиб жамият хазинасига қайтади.
Кадрлар сиёсатининг оғишмай амал қилиши жамият ҳаётининг барча жабхаларида турли вазиятларда, ҳолатларда, ўта кичик ва ўта катта муҳитлар доирасида доимий тарзда келиб чиқиб кўндаланг бўлиб турадиган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий-аҳлоқий муаммоларни тез ва омилкорлик билан ҳал қилиниши имкониятини вужудга келтиради.
Бундай ҳолларда мутахасис кадрлар ўзларига хос қорчалонлик, ишбилармонлик, касб-корлик фазилатлари билан бирга ўзларининг юксак маънавий-аҳлокий даражага ҳам эга эканликларини намойиш қилишларини таъминлайдиган режалар давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсатидан муҳим ўрин эгаллаши даркор.
Ута кичик муҳит сифатида оила ҳаётини, ўта катта муҳит сифатида жамиятни, улар оралиғида эса меҳнат жамоаларини олиб, мазкур ижтимоий-сиёсий бирлиқларнинг ҳар бирида ўзининг ечимига мухтож хилма-хил муаммолар доимо қалашиб кетганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин. Масалан, оддий ўзбек оила муҳитини таҳлил қилиш орқали қуйидаги хулоса келиб чиқади: беш кишидан иборат оилада мухандис ота, шифокор она, талаба қиз, мактаб ўқувчилари - қиз ва ўғил яшаётган оиладан ташқари улар ҳар бирининг ўз меҳнат жамоаси ёки билимгох муҳити ҳам мавжуд бўлиб, оила муҳитига муқаррар тарзда ўз таъсирини ўтказади, оила муҳити ўз навбатида меҳнат жамоаси ёки билимгохлар муҳитига маълум даражада таъсир қилади. Мана шу жараёнларни бошқаришда, йўналтиришда, режалаштиришда албатта етук ва малакали мутахасислар - муҳандис ота ва шифокор она оилада тутган ўринлари, фарзандларини истиқбол мақсадларига йўналтирувчи аҳамиятлари ниҳоятда катта бўлади.

Download 45,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish