2. Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш буйича тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган ишлаб чиқариш сохасида иш билан банд бўлган кишилардир.
Кадрларга бўлган талабни аниклаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати буйича режалаштириш ва хисобга олиш ва бошка йуналишлар билан мужассамлаштириш учун ходимларни гурухларга ажратиш керак бўлади, яъни таснифлаш зарур
. Ҳозирги давр Мустақил Ўзбекистонда юритилиши лозим бўлган кадрлар сиёсати иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий-аҳлоқий тараққиётни юксалтиришга мўлжалланган стратегик йўлни амалга оширишда халқ хўжалиги барча тармоқларини етук, ватанпарвар, миллатпарвар, фидоий, ҳалол, пок мутахасис кадрлар билан таъминлаш вазифасини ифода этиши зарур. Жумхуриятда хўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларидан унинг иқтисодий усулларига ўтиш, барча ишларни масъулиятли хис қилиб ва ижодий тарзда бажариш рухи билан йўғрилган кадрлар сиёсатини янгидан ишлаб чиқиб амалиётга жорий этилиши жамият барча ҳаёт жабхаларининг ривожланиб равнақ топишини таъминлашга мўлжалланган равишда намоён бўлмоқда.
Ҳозирги кунларда ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш майдонлари, транспорт ва алоқа воситаларини ўз ихтиёрларига кўп миқдорда молиявий, моддий ва техникавий мададларини олиб, ишлаб чиқариш жараёнларини қайта жиҳозлаш, янги технологиялар, машина, станок, ускуналарни унга жорий қилиш, ижтимоий масалаларни Мустақил ҳал этиш имкониятларига эга бўлиб бормоқдалар. Раҳбар мутахасис ходимларга фақат хўжаликнинг техникавий муаммоларинигина эмас, балки умуман истиқболли барча ишлаб чиқариш масалаларини Мустақил ечиш учун кенг хуқуқий асослар яратиб берилган.
Янги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-аҳлоқий вазият вужудга келтирган шундай эркин ижод шароитида мутахасис кадрларнинг серғайрат ва билимдон бўлишлари, ўз иқтидор ва қобилиятларини кенг намоён этишларининг имкониятлари бирмунча ортганлиги янгича кадрлар сиёсатида ўз ифодасини топгандир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам саноат ишлаб чиқариши туридаги технологияларни жорий қилиш асосида техникавий ва дон экинларини, бошқа қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш кўламлари кенгайиб бораётган бир шароитда, жамоа ва давлат хўжаликларининг ижара ёки пудрат жамоаларининг тўла хўжалик ҳисобидаги иш усулига ўтиб, озиқ-овқат ҳамда хом ашё маҳсулотларини тезлик билан кўпайтираётган чоғларида бу соҳа мутахасис кадрларининг иқтисодиёт самарадорлигини оширишдаги аҳамияти ортиб бормоқда.
Ҳозирги даврда ўтказиладиган кадрлар сиёсатининг яна бир муҳим томони ташқи иқтисодий муносабатларни тубдан янгилаш учун зарур бўлган тадбиркор мутахасис кадрлар тайёрлаб, бу тармоққа жойлаштиришдан иборатдир.
Кўпгина саноат корхоналари ва бирлашмаларнинг ташқи бозорга бевосита эркин чиқиш хуқуқларига амал қила бошлаган бир пайтда хорижий мамлакатлардаги ўз хамкасблари ва шериклари билан иқтисодий хамкорлик алоқалари хуқуқини ҳам ишга солиб, умумжамият манфаатлари фойдасига фидокорона хизмат қилиш имкониятлари ташқи иқтисодий алоқалар ходимлари, мутахасис кадрлари учун кенг амалиёт йулини очиб беради.
Фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланилган, махсус мутахасис кадрлар етарли миқдорда ва юксак сифат дарасида тайёрланган, янги бозорлар ва бошқа имкониятлар реал ўзлаштирилган тақдирдагина ташқи иқтисодий фаолият сохасида кўзланган муваффақиятларга эришиш мумкинлиги ҳозирги кундаги кадрлар сиёсати рухига сингиб кетган. Жаҳон бозори талаблари даражасидаги юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш эса ҳозирги шароитда бу соҳада очилган имкониятларни ишга солишнинг асосий шартидир. Буларнинг ҳаммаси шубхасиз Ўзбекистон жумхурияти иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Ўзбекистон давлат ҳокимияти ишлаб чиқиб амалга ошираётган кадрлар сиёсатида эркинлик, ижодкорлик, ташаббускорлик, яратувчанлик муҳитини яратиш кўзда тутилган бўлиб, унда барча мутахасис кадрларни иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, муаммоларнинг омилкор ва самарадор ечимини излаб топишга, кенг жамоатчилик орасида очиқ, ошкора, руй-рост, фикрлашувга ундайдиган демократик шарт-шароитлар яратиб бериш мўлжалланганлиги мухим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" рисоласида кадрлар сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб: "... бозорнинг ўзгарувчан шароитларида меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ўзимизнинг юқори малакали маҳаллий кадрларимизсиз Ўзбекистоннинг Мустақиллигини тасаввур этиш қийин. Нафақат умумий маълумот ва тарбияни, балки кадрларнинг касб-корга йўналиш олишини, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ўз ичига олувчи ягона узлуксиз миллий таълим тизимини яратиш вазифаси қўйилмокда. Бунда Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари, миллий-рухий турмуш тарзи, таълимдаги бутун жаҳон ва шарқ тажрибасининг энг яхши ютуқлари ҳар томонлама эътиборга олиниши керак. Олий ва ўрта махсус таълимнинг бутун тизимини тубдан қайта қуриш, талабалар ўқийдиган мутахасисликлар таркибини жиддий ўзгартириш керак. Ўкув юртларининг янги шакллари - гимназиялар, лицейлар, коллежлар ривожланади. Малакали ишчи кадрлар тайёрлаш тизими янги хусусиятларга эга бўлади. Иқтидорли ёшларни хорижий мамлакатларнинг етакчи ўқув, илмий марказлари ва фирмаларига ўқишга ва стажировкага юборишга муҳим аҳамият берилади" деган мазмунда ўзи бошқараётган давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсати дастурини ишлаб чиққан эди.
Мазкур дастурнинг изчил амалга оширилиши натижаларидан бири Ўзбекистон парламенти томонидан истиқболга йўналтирилган ягона халқ таълими системасини жорий қилиш ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши бўлди ва унда демократик қоидаларга оғишмай амал қиладиган янгича, замонавий халқ таълими тизими юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва тарбиялаш давлат сиёсатини амалга ошириш мўлжаллангандир. Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жараёнлари янги бошқарув тизимини вужудга келтириш ва уларда ишлайдиган кадрларга, уларнинг касбий тайёргарлигига янада юқори талаблар қўйганлигини, ҳозирги замон бошқарув кадрлари, менежерлари юқори касбий маҳоратга эга бўлибгина қолмай, балки ҳар жиҳатдан маълумотли, ўз сохаларининг билимдони, ташаббускор, жонкуяр, муаммоларни ҳал қилишга ижодий ёндашадиган Ватан фидойилари бўлишлари лозимлигини И.А.Каримов ўзининг "Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида" номли китобида ҳам уқтириб ўтган эди.
Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг кадрлар сиёсати барча йўналишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айниқса, етарли даражада юқори малакали мутахасислар тайёрлаб чиқариш сиёсати ёки давлат ҳокимиятининг "мактаб сиёсати" устувор равишда амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 58 та олий ўқув юртлари кадрлар тайёрлаб бериш фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 16 таси давлат универститетларидир. Ундан ташқари жуда кўп гимназиялар, лицейлар, коллежлар, ўрта махсус ўқув юртлари тегишли йўналишларда ва ихтисослар бўйича ёш авлодга замонавий таълим-тарбия бериш билан Ўзбекистон истиқлоли мақсад-манфаатларига хизмат қиладиган кадрлар корпусини яратиш ишига салмоқли хисса қўшмоқда.
Кадрлар тайёрлаш билан бирга уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сиёсати ҳам қўшиб олиб борилаётганлиги алоҳида диққатга сазовордир. Сўнги йилларда кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакаларини ошириш тизими тубдан қайта қурилиб, етук мутахасис кадрлар жамланган йирик шахарларда мужассамлаштирилди. Олий педагогика институти, Олий техника педагогикаси институти, Олий иқтисодиёт таълими институти каби марказларнинг очилиши кадрлар сиёсатининг бу соҳасида муҳим босқич бўлиб, жумхуриятда ягона узлуксиз миллий таълим тизимини яратиш учун замин бўлиб хизмат қилади.
3. Кадрларни танлашда, уларни жой-жойига қўйиш, фойдаланиш ва тарбиялаш борасида куйидаги тамойилларга алохида эътибор бериш керак:
акл-идрок, дид ва фаросат;
катъийлик, матонатлилик, принципиаллик, ўз вазифасига пухталик;
рахбарлик сохасини жуда яхши билиш;
ўз элига, юртига, Ватанига садокатли бўлиш.
Кадрлар сиёсатининг энг мухим масалаларидан бири уларни аттестация қилиш масаласидир.
Кадрлар аттестацияси – бу ходимларнинг малакасини билим ва куникмаларининг даражасини, фаолиятининг самарадорлигини, ишдаги, хизматдаги ва бошка сохалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига тугри келиши ёки келмаслигини аниклаб олиш буйича бажариладиган жараён ва иш тартибидир
1997 йил 27 август куни Олий Мажлиснинг IX сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисида" қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" қабул қилинди.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
- таълим ва тарбиянинг ипсонпарвар, демократик характерда эканлиги.
- таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги.
- умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги.
- ўрта махсус, касб-хунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги.
- таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги.
- давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги.
- таълим дастурларни танлашда ягона ва табақалаштирилган ёндашув.
- билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш.
- таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисида қонуни. 3-модда.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари.
- таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий педагогик муассасалар.
- таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
-Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисида қонуни. 9-модда.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:
- мактабгача таълим.
- умумий ўрта таълим.
- ўрта махсус,касб-ҳунар таълими.
- олий таълим.
- олий ўқув юртидан кейинги таълим.
- кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
- мактабдан ташқари таълим.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисида қонуни. 10-модда.
- Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мамлакатимизда таълим ислохоти ўтказишдан кўзда тутилган мақсад, таълимнинг вазифалари, дастурни рўёбга чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлашнинг миллий модели асослаб берилди.
- Мазкур дастурнинг мақсади - таълим соҳасини тубдан ислох қилиш,уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлокий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир.
- Ушбу мақсадни руёбга чиқариш қуйидаги вазифалар хал этилишини назарда тутади:
- "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислох қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш.
- таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошираётган янгиланиш, ривожланган демократик хуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш.
- кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахасислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш.
- таълим олувчиларни маънавий-аҳлокий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
- таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва акредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш.
- янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолотларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий техника ва ахборот базасини яратиш.
-таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш.
- узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этиш.
- кадрлар тайёрлаш соҳасида узаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳаётимизнинг барча соҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ислоҳотларга монанд равишда амалга оширилади. Миллий дастурда таълим ислоҳотларини 3 босқичда амалга ошириш назарда тутилган. Биринчи босқич (1997-2001 йиллар). Бу даврда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимини ислоҳ килиш ва ривожлантириш учун хуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратилади.
- таълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағлар жалб этишнинг механизмларини такомиллаштириш, давлат ва таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни ҳам назарда тутган ҳолда таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобатга асосланган муҳитни вужудга келтириш.
- таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизимини, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларга бўлган эҳтиёжнинг мониторингини олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
- халқаро алоқаларни кенгайтириш ва кучайтириш, кадрлар тайёрлашда халқаро донорлик ташкилотлари ва фондлари фаолиятига тегишли шароитлар яратиш, шунингдек республика таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича реал чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш.
- Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг мониторингини олиб бориш.
Ушбу босқичда болаларни 6-7 ёшдан мактабга қабул қилиш уларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланганлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Тақозо этилаётган ўқувчи ўринлари зарур моддий -техника шарт-шароитлари ва педагог кадрлар билан таъминланган ҳолда изчил тайёрланади.
- ишлаб чиқариш - кадрларга бўлган талабни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
4. Саноатда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мутахассисларнинг билим ва илм даржасини юкорига кутариш, касб махорати ва куникмаларини янгилаш хамда чукурлаштиришга каратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармок ва корхоналарда бу борада олиб борилган фаолият натижаларига кура давлат томонидан тасдикланган намунадаги гувохнома ёки сертификат топширилади.
Меҳнат – хар бир шахс ва умуман жамият эхтиёжларини кондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш сохасидаги максадга мувофик фаолиятдир.
Моддий ишлаб чиқариш жараёнини тадкик қилиш асосида шундай фикрга келиш мумкинки, меҳнат аввало, инсон билан табиат уртасидаги содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўз фаолияти билан ўзи ва табиат уртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат килади.
Меҳнат жараёнининг оддий жихатларига унинг максадга мувофиклиги, меҳнат буюми ва меҳнат воситаларини киритиш кабўл килинган. Меҳнат буюмлари ва ишлаб чиқариш куроллари жонли меҳнат жараёнига киритилмаса улар ўз ўзидан фаолият курсата олмайди. Жонли меҳнат эса хамиша факат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина колмай, шу билан бирга, жараён катнашчилари уртасидаги муносабатдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |