К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

6.4.
 
М
ЕҲНАТ ПОТЕНЦИАЛИНИ 
ШАКЛЛАНИШИДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ РОЛИ 
 
Маълумки, мамлакат меҳнат ресурсларининг миқдорий ўзагини инсон 
ташкил этади ва мазкур омилнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви бевосита 
меҳнат потенциалининг шаклланишига сабаб бўлади. Демак, шахс омили 
потенциал вужудга келишининг хам миқдорий, ҳам сифатий асосидир. 
Кишилик жамиятининг тараққиёти натижасида иқтисодий ҳаётнинг субъекти 
сифатида одам тўғрисида «ишчи кучи», «инсон омили», «инсон капитали», 
«инсон ресурслари» тушунчалари юзага келди. «Омил» ибораси илмий-
иқтисодий адабиётларда XX асрнинг 80-йиллари ўрталарида пайдо бўлиб, 
илмий-ҳаётий муомалада кенг фойдаланила бошланди. Ижтимоий-иқтисодий 


220 
мазмунига кўра мазкур атама «ресурс»- дан фарқ қилиб, унга нисбатан анча 
кенгроқ ва чукурроқ маънони англатади. Инсон омили ўзаро бир-бири билан 
муносабатда бўладиган, турли мавқени эгаллаган синфлар ва гуруҳлар 
тизимидан иборат бўлиб, уларнинг фаолияти жамиятнинг илғор 
ривожланишини таъминлайди. Ресурслар омилнинг ижтимоий-иқтисодий 
тизимлари йиғиндисидан ташкил топган. 
Инсон омилига шахсий сифатлар ва унинг фаоллигини белгиловчи 
кўрсаткичлар умумлашмаси сифатида қараш мумкин. Ушбу тушунча 
кишининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнидаги ҳал қилувчи ролини 
кўрсатади. Бунда мазкур омил фақат миқдор кўрсаткичлари, демографик, 
тармоқ, касб ва малака тузилмалари билан чекланиб қолмасдан, шунингдек, у 
меҳнатга бўлган муносабат даражаларининг ташаббускорлик, тадбиркорлик, 
қизиқишлар, эҳтиёжлар, хулқ-атвор усуллари билан ҳам тавсифланади. 
Омилни тўғри йуналтириш ҳар қандай жамоа ёки жамиятни бошқаришнинг 
таркибий қисмидир. Бироқ, мазкур омил бошқарувнинг алоҳида усулларини 
талаб этади. 
Биринчидан,
киши интеллектга (ақл, идрок, заковатга) эга бўлиб, 
уларнинг ташқи муҳитга (бошқарувга) реакцияси механик тарзда эмас, балки 
ҳиссиётли, англаб етилган тарзда амалга ошади. Демак, жамоа билан инсон 
ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатиш жараёни икки томонламадир. 
Иккинчидан,
кишилар доимий равишда такомиллашиб ва ривожланиб 
боришга қодир. Инсон ҳаёт давомида ёки меҳнат жараёнида малака ва касбий 
кўникмаларга эга бўлади ҳамда булар ўсиб боради. Шунинг учун ҳам 
ходимларнинг доимий равишда такомиллашишга ва ривожланишга мойил- 
лиги иқтисодий самарадорликни оширишнинг энг муҳим ва узоқ давом 
этадиган манбаидир. 
Учинчидан,
моддий ва табиий ресурслардан фарқли ўларок, инсон 
меҳнат жараёнига онгли равишда, муайян мақсадларни кўзлаган ҳолда 
киришади, ана шуларни амалга оширишда ўзи ишлаётган корхона ёки 
ташкилотдан ёрдам кутади. Ходимнинг, шунингдек, корхона ва 
ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашдан қаноат ҳосил қилиши бир- 
дамликни давом эттиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
Инсон омили ва меҳнат ресурсларининг юқори сифат кўрсаткичларига 
эга бўлиши ҳамда такомиллашув натижасида улар капитал кўринишга эга 
бўлади, бу эса, ўз навбатида, мамлакат меҳнат потенциалининг бевосита 
бойиб боришини таъминлайди (6.6-расм). 
Кишининг шахсий қобилиятлари (туғма ёки орттирилган) ва уни 
такомиллаштиришга қаратилган барча чора-тадбирлар (соғлиқни сақлаш, 
таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ахборотларга эга бўлиш) натижасида 
инсон омилининг капиталлашуви рўй беради.


221 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish