К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet399/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

иш билан виртуал бандлик
ни таъминлаш 
имкониятини ҳам яратади. Иш билан виртуал бандлик, яъни масофада туриб 
ишлаш концепцияси 1972 йилда америкалик Жек Гиллес томонидан ишлаб 
чиқилган. У барча ходимларнинг ҳам албатта муқим иш жойларида меҳнат 
фаолиятини амалга ошириши шарт эмаслиги, чунки баъзи функцияларни 
ахборот технологиялари асосида масофада туриб бажариш мумкинлигини 
ғоясини илгари сурган. У ўз назариясини амалиётда синаб кўриш учун 
Жанубий Калифорния университетида тажриба ўтказган. Натижада 
маҳаллий маъмурлар ушбу ғоя шаҳарлардаги транспорт тирбандлиги ва 
бошқа қатор муаммоларни ҳал қилишда қўл келишини ҳисобга олган ҳолда 
иш билан виртул бандликни амалга оширишга киришганлар. 
Иш билан виртуал бандликда ижтимоий-меҳнат муносабатлари 
анъанавийдан қуйидагилар билан фарқланади: 
• ижтимоий-меҳнат муносабатлари субъектлари ўртасидаги 
муносабатлар ҳамкорлик, шериклик хусусиятига эга бўлади. Чунки ходим 
меҳнат фаолиятини иш берувчидан масофада туриб амалга оширади; 
1
World employment and social outlook. http: // www.ilo.org 
2
World employment and social outlook. http: // www.ilo.org 


591 
• ходимлар раҳабарият томонидан назорат қилинмайди, мустақил 
қарорлар қабул қилади, ўз меҳнатини мустақил ташкил этади; 
• иш вақтидан фойдаланишда ходимлар катта эркинликка эга, улар ўз 
иш вақтларини мустақил режалаштиради. 
Масофада туриб ишлашда анъанавий иш жойи хусусиятида ҳам 
жиддий ўзгаришлар рўй беради (19.3-жадвал).
19.3-жадвал 
Анъанавий ва виртуал иш жойларининг хусусиятлари 
 
Хусусиятлар 
Анъанавий иш жойлари 
Виртуал иш жойлари 
Амал этиш вақти Доимий, барча ходимлар 
учун бир хил, масалан соат 
9.00 дан 18 гача 
Ходим учун энг мақбул 
пайтда 
Иш ўрнининг 
жойлашиши 
Қоида бўйича, корхонада, 
ташкилот ва муассаса 
идорасида 
Ходим учун энг мақбул 
жойда 
Амал этиш 
муддати
Асосан узоқ муддатли 
Асосан қисқа муддатли, 
шартномада кўрсатилишича
Иш берувчи 
Асосан битта 
Кўпинча бир нечта 
Меҳнатга ҳақ 
тўлаш шакли 
Вақтбай ва соатбай 
Соатбай 
“Рақамли иқтисодиёт”да иш билан бандлик ноодатий деб 
номланаётган меҳнат фаолиятини юзага чиқарди. Ноодатий меҳнат 
фаолияти ва иш билан бандлик иқтисодий адабиётда кенг талқин этилади. 
Улар шакли бўйича меҳнат шартномаларини тузиш (шошилинч битимлар, 
қисман иш билан бандлик ва ҳоказолар) мехҳат фаолиятини амлга ошириш 
учун сарфланадиган вақт (кун, ҳафта, ой), меҳнат функциялари (масалан, 
лойиҳада ишлаш) бўйича таҳлил этилади. Шу билан бирга ноодатий меҳнат 
фаолияти ва иш билан бандликда ўз фаолиятини Интернет орқали амалга 
оширадиганлар ўзини-ўзи банд қилганлар хос тоифасига киритилмоқда. 
Ноодатий иш билан бандликка, энг аввало рақамли иқтисодиётда 
Интернетда иш билан бандлик оммалашиб боряпти. Айни пайтда ходимлар 
ўртасида мехҳат бозорида рақобат тобора кескинлашяпти ва меҳнат 
тақсимоти кучаймоқда. Бундай меҳнат фаолияти ишни уйда (телеиш) 
мижознинг худудида (хизмат кўрсатиш) хизмат вазифасини бажариш учун 
бошқа худудларда (кўргазмалар, анжуманлар ташкил этиш турлари пайдо 
бўлди). Германияда ўтказилган ижтимоий сўровлар хозирги пайтда 
ходимларнинг 30,0% корхона ёки муасаса худудидан ташқарида меҳнат 
фаолиятини амалга ошираётганлигини кўрсатди. Шу билан бирга сўровда 
иштирок этганларнинг ҳар 5 нафаридан 4 таси иш жойларининг технологик 
жиҳозланиши тубдан ўзгарганлигини кўрсатдилар. Шу билан бирга меҳнат 


592 
вазифаларини бажариш суръатлари кескин ортмоқда. Мобил воситалар 
орқали ходимларга топшириқлар дарҳол етказиляпти.
Келажак иш кучи учун энг муҳими ахборот технологияларининг 
эгаллаш деб ҳисобланмоқда. Ушбу техглогияларни фақат тор 
мутахассисларгина эмас турли касбдаги барча ходимлар эгаллаши зарурати 
туғилмоқда. Ушбу жараён “малаканинг янгиланиши” номини олди. 
Жумладан, ҳозирги даврда ривожланган давлатларнинг компанияларида 
меҳнат функцияларини бажаришда Интернет технологияларидан тобора 
кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Германияда ходимларнинг 80% рақамли 
технологияларни эгаллаган ушбу малака рақамли саводхонлик номини 
олди. Бу янги техникавий воситалар ва у билан боғлиқ ахборот ва 
коммуникатив тармоқлардан малакали фойдаланишни англатади. 
Рақамли иқтисодиётда эндиликда ишсизлик аввалги маъносини 
ўзгартирмоқда, чунки ҳозирги пайтда рақамли технологиялар орқали иш 
жойлари эмас, балки меҳнат фаолияти топшириқлари тақсимланмоқда 
(масалан, кимошди воситасида). 
Рақамли технологиялар ходимни юқори малака ва билим билан бирга 
масъулиятни ўз зиммасига олишни ва меҳнат фаолиятини мухтор равишда 
амалга оширишни талаб қилмоқда. Эндиликда ходим ўз меҳнат фаолиятини 
ўзи тартибга солади, унинг натижалари ва меҳнатга хақ тўлашни Интернет 
орқали тақдим этилаётган таклифлардан келиб чиққан ҳолда амалга 
оширади. Айни пайтда ходимнинг меҳнат фаолиятини ташқи назорати 
унинг ўзини жалб этмаган ҳолда маълумотлар, ҳисоботлар орқали амалга 
оширилади. 
Виртуал иш жойларининг бошқа афзалликлари ҳам кўп. Жумладан, 
ушбу усул меҳнат жараёнига қўшимча равишда ногиронлар, фарзандларини 
парвариш қилаётган аёллар, талаба ёшларни жалб этиш орқали иш билан 
бандликни ривожлантириш, меҳнат бозорини барқарорлаштиришга хизмат 
қилади. Айни пайтда иш кучи ортиқча бўлган минтақалардаги аҳоли бошқа 
жойда, шу жумладан чет эл мамлакатлари иш берувчилари билан шартнома 
асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. 
Виртуал иш билан ҳозирги пайтда, жумладан АҚШда 20 млн., Европа 
Иттифоқида эса 4 млн.киши банд. Америкалик экспертларнинг ҳисоблаб 
чиқишича, агар мамлакатда ходимларнинг 10,0-20,0 % виртуал ишга 
ўтказилса, ҳар йили 23 млрд. АҚШ доллари тежалади, автомобилларга 
ишлатиладиган 13 млн.тонна ёнилғи иқтисод қилинади, иш жойига бориш 
ва уйга қайтиш учун 3 млрд.соат беҳуда йўқотилмайди
1
. Бундай меҳнат 
фаолият турларига лойиҳа–конструкторлик, таҳлилий, бухгалтерия ва 
бошқа кўпгина ишларни бажариш киради. 
1
Kalugina D.A., Klimova G.G. Use of the modern forms of labor organization of state and 
municipal services //http://politsocio.uapa.ru/ru-ru/issue/2013/01/12/ 


593 
“Citrix Global Index Workshifting” томонидан жаҳондаги ахборот 
технологиялари компаниялари ўртасида ўтказилган тадқиқотлар уларнинг 
37,0 % да меҳнат фаолиятининг бундай шакли қўлланилаётганлигини, 
сўровда иштирок этганларнинг 93,0 % эса ана шундай ходимларни идорадан 
ташқарида ишлашга ўтказиш ниятлари борлигини кўрсатди
1
. Бундай усул 
меҳнат фаолиятини инсонпарвалаштириш, ходимга ўз иш ва дам олиш 
вақтини мустақил режалаштириш каби қўшимча қулайликлар яратади.
Ўзбекистонда ҳам аҳолини виртуал иш билан таъминлаш 
истиқболлари катта. Шунинг учун, энг аввло ахборот-коммуникация 
технологияларини жадал ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. 2017 
йилнинг ўзида мамлакатда Интернетдан фойдаланувчилар сони икки 
бараварга ортди ва 14,7 млн.кишини ташкил этди. Минтақаларда 18,3 
мингта база станциялари ўрнатилган. “Электрон ҳукумат” фаолияти 
кучайтирилиб, унинг орқали кўрсатилаётган хизматлар турлари ва ҳажми 
муттасил ортиб бормоқда.
Халқаро электр алоқа уюшмаси Ўзбекистонни ахборот-коммуникация 
технологиялари соҳасида жадал ривожланаётган мамлакат сифатида 
эътироф этди. Ўзбекистон Халқаро электр алоқа уюшмасининг рейтингида 
2017 йилнинг ўзида жаҳон мамлакатлари ўртасида бирданига 15 поғонага 
кўтарилди. 
Мамлакатда 
ахборот-коммуникация 
технологияларини 
ривожлантиришда АҚШ ва Франциянинг “Alcatel Lucent”, Япониянинг 
“NEC Corporation” ва “Sumitomo Corporation” Хитойнинг “Huawei 
Technologies” ва “ZTE Corporation”, Жанубий Кореянинг “KT Corporation”, 
Швеция ва Норвегиянинг “Telia Sonera”, (Корея), Финляндия ва 
Германиянинг “Nokia Siemens”, Россиянинг “ВимпелКом” компаниялари 
Ўзбекистон билан инновацион ҳамкорлик қилмоқда. 2021 йилга бориб 
мамлакатда яна 270 минг километр оптик-толали алоқа тармоғи ўрнатиш 
режланган. Интернет тезлиги эса тўрт бараварга оширилади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish