К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet400/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   396   397   398   399   400   401   402   403   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
19.5.
 
М
ЕҲНАТ БОЗОРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
 
Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил этилганлигининг 100 йиллиги 
нишонланадиган 2019 йилда “Меҳнат соҳасининг келажаги” стратегик 
ташаббуси қабул қилиниши кутилмоқда. 2030 йилгача бўлган муддатга 
1
Исследование: к 2013 г. 93% организаций намерены предоставить сотрудникам 
возможность 
мобильной 
работы 
/Время 
электроники 
// 
URL: 
http://www.russianelectronics.ru/leader-r/news/market/doc/58637 


594 
мўлжалланаётган ушбу ҳужжатда меҳнат соҳаси тубдан ўзгараётганлиги ўз 
ифодасини топади. ХМТ экспертларининг ҳисоблашича, ушбу мисли 
кўрилмаган ўзгаришлар турли – технологияларининг жадал ривожланиши-
дан иқтисодиётдаги демографик хусусиятлардан иш билан бандликдаги 
янгиликлар омилларини қамраб олади. Бунда айниқса қуйидагиларга урғу 
берилади: 

ишни бажариш хусусияти ва жойи аввалари ҳам доим ўзгариб 
турган бўлсада, бу ҳозир мисли кўрилмаган кўламга эга бўлмоқда ва 
уларнинг таъсири кучайши билан бирга ҳатто қарор топган ижтимоий 
қадриятларга раҳна солмоқда; 

меҳнат соҳасидаги ўзгаришларнинг омиллари глоббаллашув, 
автоматлаштириш, 
компьютерлаштириш, 
деиография, 
иқлим 
ва 
ҳоказоларни қамраб олмоқда. 

Меҳнат соҳасидаги бу ўзгаришлар қуйидаги оқибатларга олиб 
келиши башорат қилинмоқда: 

келажакда иш жойи тушунчаси йўқолиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Ходим хоҳлаган жойда ишлаши мумкин, масофада туриб ишлаш эса одатий 
ҳолатга айланади; 

меҳнат муносабатларининг ўзгариши меҳнат шартномаларини 
янгича расмийлаштиришни талаб қилади ва бу ходимларнинг ижтимоий 
ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлай олмаслиги мумкин; 

товарлар 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
хизматлар 
кўрсатишнинг 
номарказлашиши кучайиши (уч ўлчовли технологиялар, масофада туриб 
хизмат кўрсатишлар ва ҳоказолар ҳисобига) билан бир қаторда маълумотлар 
ва ахборотларнинг марказлашиши (краудфандинг, беқиёс катта 
маълумотлар базаси технологиялари ёрдамида) ортиб боради; 

меҳнат соҳасига янги инновациялар – ирсий муҳандислик, нано- ва 
биотехнологиялар, ўта ўтказгичлар ва бошқалар қўшимча таъсир кўрсата
бошлайди
1

Халқаро меҳнат ташкилоти даврнинг ушбу даъватларидан келиб 
чиққан ҳолда ҳар бир давлатда меҳнат, айниқса иш билан бандлик соҳасида
миллий истиқбол стратегиялари ишлаб чиқишни тавсия этмоқда. 
Инновацион 
иқтисодиёт 
шароитларида 
меҳнат 
бозорини 
такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсади меҳнатга лаёқатли 
аҳолининг меҳнат қилиш конституциявий ҳуқуқини кафолатлаш, муносиб 
меҳнатни ва иш ҳақини, ижтимоий ҳимояни таъминлашга йўналтирилган 
бўлиши керак. 
Ана шундай меҳнат бозорини ривожлантиришнинг эътиборга лойиқ 
стратегиялари қаторида 2010 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул 
қилинган “Европа 2020. Европанинг оқилона, барқарор ва инклюзив 
1
The End to Poverty Initiative - The ILO and the 2030 Agenda; Director-General's report to the 
ILC. Geneva : ILO, 2016. 


595 
ўсишининг стратегияси” мисол бўла олади. Ушбу стратегиянинг асосий 
мақсадларидан бири сифатида 2020 йилгача ушбу ҳамжамиятда 20-64 
ёшдаги аҳолининг иш билан бандлиги даражасини 75,0% га етказиш 
вазифаси кўзланган. 
Белгиланган стратегик мақсадни амалга ошириш учун Европа 
комиссияси “Янги кўникмалар ва янги иш жойлари” ташаббусини илгари 
сурди. Мазкур ташаббус қуйидагиларни назарда тутади: 
• меҳнат бозорини модернизация қилиш; 
• меҳнатга лаёқатли аҳолининг касб ва ихтисослик кўникмаларини 
бутун умрлари давомида такомиллаштириб бориш ҳисобига меҳнат 
бозоридаги конъюнктурани яхшилаш; 
• меҳнат ресурсларининг мобиллигини ошириш ваи бошқалар. 
Европа Иттифоқи мамлакатларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш 
билан самарали бандлиги даражасини оширишнинг асосий стратегияси 
сифатида билимга асосланган ва инновацион иқтисодиётни ривожлантириш 
белгиланган. Бунинг учун “Инновацион Иттифоқ” («Innovation Union») 
ташаббуси ишлаб чиқилди. Стратегиянинг энг муҳим йўналиши ҳисоблан-
ган бу ташаббусга кўра новаторлик ғояларини янги товарлар ва хизматларга 
айлантириш ҳисобига инновацион иқтисодиёт ўсиши суръатларини оши-
риш ва аҳолининг иш билан самарали бандлигини таъминлаш мақсади 
кўзланган. 
Европа Иттифоқининг меҳнат бозорини такомиллаштириш
стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири сифатида 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   396   397   398   399   400   401   402   403   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish