К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм. “Меҳнат” тушунчасининг моҳияти



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
1.1-расм. “Меҳнат” тушунчасининг моҳияти 
МЕҲНАТ 
Мақсадга мувофиқ фаолият
Ишлаб чиқаришнинг асосий 
омилларидан бири
Эҳтиёжларни қондириш 
мақсадида амалга ошириладиган 
ижтимоий фойдали фаолият
Онгли фаолият
Саъй–ҳаракатлар қилишни, куч–
ғайрат сарфлашни талаб этади


25 
Инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти сифатида 
меҳнатнинг уч жихати мавжуд: 

ходимларнинг жисмоний куч-ғайратларини сарфлашлари (меҳнат 
фаолиятининг физиологик, психологик ва психофизиологик жиҳатлари); 

ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқада бўлиш (меҳнат 
фаолиятининг ташкилий-технологик жиҳатлари); 

ходимларнинг бир-бири билан ишлаб чиқаришдаги алоқалари 
(меҳнат фаолиятининг ташкилий-ижтимоий жиҳатлари). 
Меҳнатнинг биринчи белгиси – 
онгли фаолиятдир.
Онгли фаолиятни 
меҳнат ва меҳнат ҳисобланмаган қисмларга бўлиш мумкин. Онгли 
фаолиятнинг меҳнат қисми ўз навбатида қуйидаги белгиларни қамраб 
олади: 

аниқ мақсадга йўналтирилганлиги; 

мақсадга мувофиқлиги;

қонунийлиги; 

фойдалиги; 

бунёдкорлиги; 

эҳтиёжга мувофиқлиги. 
Меҳнатнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги инсоннинг фаолиятида 
пухта ўйланган мақсад мавжудлигини англатади. У бир ишга киришишдан 
олдин режа тузади, меҳнат амалиётини амалга оширишга тайёргарлик 
кўради. Ана шу тайёргарлик пайтида, энг аввало, бўлажак фаолиятнинг 
мақсади аниқлаб олинади. Бу ўринда мақсадсиз фаолият “меҳнат” 
фаолиятига алоқаси йўқлигини таъкидлаш керак. 
Меҳнат, шунингдек, қонуний бўлишини назарда тутади. Ноқонуний 
фаолият, масалан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, жамият хавфсизлиги 
ва тартибига қарши қилмишлар (ноқонуний қурол-яроғ, наркотиклар, инсон 
ҳаётига зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ўғирлик қилиш, одам савдоси 
ва бошқалар) “меҳнат” тушунчасига кирмайди. 
Меҳнатнинг энг муҳим 
мезони
унинг ижтимоий фойдали 
эканлигидир. Шу билан бирга меҳнат – бунёдкорликдир, яъни моддий ва 
маънавий неъматларни яратиш ёки бой берилган неъматларни тиклашдир. 
Олим, муҳандис, ишчи, фермер, рассом, шифокор ва бошқа бунёдкор 
шахсларнинг меҳнати ҳудди ана шундай фаолиятдир. 
Меҳнат айни пайтда жамиятда эҳтиёжга эга ва талаб этилиши керак. 
Агар инсон ҳеч кимга керак бўлмаган ишни онгли равишда, аниқ мақсадни 
кўзлаб амалга оширган бўлса хам, у меҳнат ҳисобланмайди. 
Айни пайтда меҳнатнинг бошқа турли шакллари
 
ҳам фарқланади, 
хусусан: 

жамоатчилик асосидаги меҳнат; 

ғамхўрликка йўналтирилган меҳнат (ҳомийлик, васийлик, кўнгилли 
фаолият ва ҳоказолар); 


26 

шахс ўзлигини намоён қилиш воситаси сифатидаги меҳнат (бадиий 
ижод, санъат, спорт билан ҳақ олинмасдан амалга ошириладиган фаолият ва 
бошқалар). 
Меҳнат инсон ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Меҳнат 
фаолияти туфайли ишлаб чиқарувчи кучларнинг беқиёс ресурлари, моддий 
ва маънавий бойликлар яратилади ва жамият фаровонлиги таъминланади. 
Жамиятнинг бундан кейинги тараққиётини ҳам меҳнат фаолиятисиз 
тасаввур этиб бўлмайди. 
Меҳнат иқтисодиёти фанида меҳнат назарий жихатдан асосий 
категория ҳисобланади. Бу ўринда “меҳнат” ҳамда “иш” тушунчалари хам 
мавжуд бўлиб, улар бир-биридан фарқланади.
“Иш” 
дейилганда, 
инсон 
фаолияти 
билан 
бир 
қаторда 
фойдаланиладиган ҳайвонлар, машина ва механизмларга, шунингдек табиат 
кучларига нисбатан қўлланилади. Меҳнат эса, юқорида қайд қилинганидек, 
фақат инсоннинг ижтимоий фойдали фаолиятидир. Бу билан инсоннинг 
онгли бунёдкорлик ролининг ҳайвонларнинг ролидан принципиал фарқи 
таъкидлаб кўрсатишимиз лозим.
Шу билан бир қаторда инсон фаолиятида “одам ишга кетди”, “у фалон 
жойда ишлайди”, “иш жойи”, “иш вақти”, “унинг иши” сўзлари ҳам 
ишлатилади. Ана шундай ҳолатларда “иш” ва “меҳнат” сўзи фақатга тенг 
мазмундаги синоним ҳисобланади (1.1-жадвал). 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish