К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов



Download 1,14 Mb.
bet287/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

Материал харажатлари











































2

Иш ҳақи














































......














































.........














































Жами











































Ушбу шаклдаги жадвалларда давр харажатлари бўйича ҳар бир счёт кесимида унга киритилган харажат моддалари тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, материал харажатлар материал ҳисоботлари ва бошланғич ҳужжатлар билан, меҳнат ҳақи харажатлари иш ҳақи китоби ёки ҳисоб-тўлов қайдномалари билан. Барча харажатларга кирувчи солиқ тўловлари (мол-мулк, ер, сув ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқлар) ушбу солиқлар ҳисоб-китоблар ҳамда уларини тузишга асос бўлувчи гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида текширилади. Жадвалнинг охиридаги ойлар кесимидаги жамлама суммалар Бош китобдаги 9410, 9420, 9430 счётларнинг дебет ва кредит обороти суммасига мос келиши лозим. Агар, ушбу суммалар мос келмаса, аудитор четланишни нима эвазига ёки қайси ҳужжатларга асосан мос келмаётганлигини аниқлаши керак. Жадвалнинг охирги устунчасидаги ва охирги қатордаги жами суммаси корхонанинг мос равишдаги сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари ва бошқа операцион харажатларнинг йиллик суммасини кўрсатади. Ушбу умумий суммалар “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот”нинг мос равишдаги 050,060,070-сатрларида келтирилган суммаларга мос келиши лозим.
Тўртинчидан, давр харажатлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи қуйидаги йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.6-жадвалга қаранг).

18.6-жадвал


Давр харажатларини текшириш натижалари





Харажат гуруҳи

Счет т/р

Ҳисоб бўйича

Ҳисобот бўйича

Аудит текши-рувида

Четланиш

Ҳисобга нисбатан

Ҳисоботга нисбатан

Ҳисоб ва ҳисобот ўртасида

1

Сотиш харажатлари

9410

125632423

125632423

125632423

0

0

0

2

Бошқарув харажатлари

9420

136564232

136564232

136564232

0

0

0

3

Бошқа операцион харажатлар

9430

187953607

187953607

193928665

5975058

5975058

0




Жами




450150262

450150262

456125320

5975058

5975058

0

Шундай қилиб, давр харажатлари аудитида қуйидаги натижалар олинади:
1.Ҳисоботда акс эттирилган ва акс эттирилиши керак бўлган давр харажатларининг жами суммаси, шунингдек уларнинг алоҳида турлари суммаларининг, жумладан давр харажатларига киритиладиган барча солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмаларнинг ҳақиқий суммалари тасдиқланади.
2.Давр харажатларидаги, шу жумладан барча солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмалардаги, четланишлар аниқланади ва исботланади.
3.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади.
4.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Давр харажатлари ҳам бошқа кўрсаткичлар сингари хатардан холи эмас. Чунончи, қуйидагилар аудиторлик хатарини ошишига олиб келади:
* давр харажатларининг жами ҳақиқий суммаси, шунингдек уларнинг ҳар бир турининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганда;
*давр харажатларига киритиладиган солиқлар, тўловлар ва мажбурий ажратмалар нотўғри тасдиқланганда;
*фойда солиғи базасига қайта қўшилиши керак бўлган давр харажатлари суммаси нотўғри тасдиқланганда;
*Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.
Асосий фаолиятга доир бошқа операцион даромадларнинг аудити. Ушбу даромадлар аудити “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 090-сатрида кўрсатилган жами асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар суммасини билиб олишдан бошланади. Шундан сўнг, ҳисоботнинг ушбу моддасига қандай даромадлар киритилганлиги аниқланади. Бунинг учун аудитор Бош китобда 9300 “Бошқа операцион даромадлар” счётлар тизимига очилган счётларни аниқлайди ва бу счётлар суммалари йиғиндисини ҳисоботда кўрсатилган жами бошқа операцион даромадлар суммасига мослигини текширади. Мазкур суммаларнинг мос келиши бошқа операцион даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ўртасида мувофиқликни таъминланганлигидан, уларнинг ўзаро мос келмаслиги эса, бошқа операцион даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот ўртасида четланишлар мавжудлигидан дарак беради.
Шундан сўнг аудитор бошқа операцион даромадларнинг ҳар бирига Бош китобда очилган тегишли счётларда акс эттирилган даромадлар реаллигини гувоҳлик берувчи ҳужжатларга таянилган ҳолда текшириб чиқади. Текширувда тўпланган аудиторлик далиллари аудитор томонидан 8.7-жадвалда келтирилган шаклдаги аудиторлик иш ҳужжати кўринишида расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
18.7-жадвал

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish