Дебет 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи”
Кредит 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”
Тайёр маҳсулот, товарлар, иш ва хизматларнинг мос равишдаги 9110,9120, 9130 счётларда акс эттирилган сотиш таннархи ҳисобот даври охирида 9910 “Охирги молиявий натижа” счётининг дебетига ўтказилади.
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини счётларда акс эттириш тартиблари 13.2-жадвалда келтирилган.
13.2-жадвал
Сотиш таннархини счётларда акс эттириш тартилари
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2810 - 2830
|
2
|
Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи
|
9110
|
1110, 1120
|
3
|
Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2110
|
4
|
Сотилган товарларнинг таннархи
|
9120
|
2910-2990
|
5
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи
|
9130
|
2010, 2310, 2710
|
6
|
Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)
|
9140
|
6010
|
7
|
Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:
|
|
|
а) асосий моддий захиралар:
|
|
|
захираларнинг ўсиши;
|
1010-1090
|
9150
|
захираларнинг камайиши;
|
9150
|
1010-1090
|
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш:
|
|
|
ўсиш;
|
2010
|
9150
|
камайиш;
|
9150
|
2010
|
в) тайёр маҳсулот:
|
|
|
захираларнинг ўсиши;
|
2810
|
9150
|
захираларнинг камайиши;
|
9150
|
2810
|
г) товарлар:
|
|
|
захираларнинг ўсиши;
|
2910-2990
|
9150
|
захираларнинг камайиши.
|
9150
|
2910-2990
|
8
|
Ҳисобот даврининг охирида 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш" счётининг ёпилиши
|
9910
|
9140
|
9
|
Ҳисобот даври охирида 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счётининг ёпилиши
|
9910
(9150)
|
9150
(9910)
|
10
|
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши
|
9910
|
9110, 9120, 9130
|
13.3.Давр харажатлари ҳисоби
21-сон БҲМС га мувофиқ давр харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:
9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотишга доир харажатлар (реклама харажатлари, сотиш билан боғлиқ ходимларнинг иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, транспортировка ва бошқа шу каби сотиш билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг «Сотиш харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (5110,5010,6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9410- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида бошқарувга доир харажатлар (иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу каби бошқарув билан боғлиқ харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг «Маъмурий-бошқарув харажатлари» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0200, 0500, 1000, 5110, 5010, 6710, 6520, 6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9420 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |