К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити



Download 1,14 Mb.
bet282/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

18.2. Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити


Сотишдан олинган даромадлар аудити. Сотишдан олинган даромадлар аудити қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Биринчидан, авваламбор, корхонанинг жами соф тушум суммаси текширилаётган ҳисобот йилида қанча эканлиги аниқланади. Ушбу маълумот “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 010-сатридан олинади.
Иккинчидан, корхонанинг жами соф тушими қандай сотиш турларидан олинганлиги аниқланади. Сотиш турлари деганда, одатда, корхона томонидан олиб борилган иқтисодий фаолият ёки фаолият турлари тушунилади. Мисол учун, аудит субъекти ҳисобланган “Автотеххизмат” корхоналарида автомобилларни сотиш бўйича дилерлик хизматлари, автомобилларга техник хизматлар ва сервис, автомобилларга эҳтиёт қисмларни сотиш каби бир биридан фарқланадиган иқтисодий фаолият турлари бугунги кунда кўрсатилади. Шунингдек, кўпчилик туристик ташкилотлар бугунги кунда бир вақтнинг ўзида туристик хизматлар, меҳмонхона хизматлари, транспорт хизматлари, авиа ва темир йўл чипталарини воситачилик асосида сотиш, овқатлантириш ва бошқа хизмат турларини кўрсатмоқдалар. Айнан шундан келиб чиқиб, аудиторлик текширувининг бошида аудиторлар, авваламбор, корхона эришган соф тушумнинг қандай фаолият турларига тегишлилигини билишлари лозим ҳисобланади. Буни аудиторлар Бош китобда сотиш турларидан олинган даромадлар ҳисоби учун очилган счётлардан билиб олишлари мумкин. Алоҳида фаолият турларидан олинган даромадларни акс эттирувчи счетлар бўлиб, одатда, 9010 «Маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар» счетлар тизимларида очилган счётлар ҳисобланади.
Учинчидан, аудиторлар томонидан Бош китобда алоҳида фаолият турларидан олинган даромадлар ҳисоби учун очилган счётларнинг 9910 “Якуний молиявий натижалар” счетига ўтказилган йиғиндисини “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 010-сатрида келтирилган суммага мос келиши аниқланади, Ушбу суммаларнинг мос келиши корхонада даромадлар бўйича жорий ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ўртасида ўзаро уйғунликнннг таъминланганлиги ёки бундай уйғунликнинг мавжуд эмаслигидан дарак беради
Тўртинчидан, фаолият турларидан олинган даромадларни улар ҳисоби учун очилган тегишли счётларда тўғри акс эттирилганлигига иқрор бўлиш учун ушбу счётларнинг ҳар бири бўйича олинган даромадлар тўғрисидаги ахборотлар уларни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар (счёт-фактуралар, кирим касса ордерлари, терминал чеклари ва бошқалар) асосида ишчи ҳужжатлар (тафсилотномалар) кўринишида тизимлаб чиқилади. Бу тафсилотномаларда даромадлар суммалари ойлар кесимида корреспонденцияланган счётлар бўйича акс эттирилади ҳамда охирида ушбу ахборотлар йил бўйича жамлаб чиқилади. Мазкур аудиторлик иш ҳужжатларини тузиш пайтида бир вақтнинг ўзида даромадларга гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар (счёт-фактуралар, кирим касса ордерлари ва бошқалар)нинг тўғри тузилганлиги, ишончномаларни борлиги ва ҳаққонийлиги, улардаги баҳоларни шартномалар билан мослиги ҳам текширилади. Шунингдек, олдиндан тўловсиз, бартер, натура ҳолларида амалга оширилган сотиш операция амалга оширилган бўлса, уларни акс эттирувчи тегишли аудиторлик иш ҳужжатлари ҳам тузилади.
Бешинчидан, даромадлар тўғрисида ахборотларни уларни акс эттирувчи счётларда ва “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да бир-бирига монанд тарзда тўғри акс эттирилганлиги ёки улар ўртасида мавжуд тафовутларни кўрсатувчи аудиторлик иш ҳужжати тузилади. Ушбу аудиторлик иш ҳужжатининг шакли намуна сифатида 18.1-жадвалда келтирилган. Мазкур жадвал корхонада даромадлар тўғрисидаги ахборотларни сотишнинг қайси тури бўйича қандай суммада юз берганлиги, ундан олдин счетлар кесимида тузилган ишчи ҳужжатлар эса, даромадларни ҳар бир сотиш тури бўйича қайси бошланғич ҳужжатлар бўйича юз берганлигини исботлашга асос бўлади. Чунончи, намуна сифатида аудиторлик иш ҳужжати сифатида тузилган жадвалдан кўриниб турибдики, келтирилган шартли маълумотларга кўра корхонада жами даромад бўйича ҳисоб ва ҳисобот ўртасида тафовут йўқ. Текширишда эса товарларни сотиш бўйича даромадни ҳисобда 4800000 сўмга кўп қилиб акс ттирилганлиги, хизмат кўсатишдан олинган даромадларни эса 11652236 сумга кам қилиб кўрсатилганлиги аниқланган. Корхонанинг жами даромадлари унинг ҳисоботида 685226 сўмга кам қилиб кўрсатилган. Мазкур иш ҳужжати даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботдаги четланишларни исботловчи муҳим ҳужжат сифатида аудиторлик ҳисоботига киритилади.
18.1-жадвал
Корхона даромадларини текшириш натижалари






Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish