К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС



Download 1,14 Mb.
bet268/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС) – бу алоҳида олинган мамлакат томонидан қабул қилинган ва унинг худудида амал қиладиган меъёрий ҳужжатлардир. Бизнинг республикамизда АФМСлар республикамизнинг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун» асосида ишлаб чиқиладиган ва аудитнинг у ёки бу жиҳатларини, уни ўтказиш тартиблари, усул ва услублари, аудиторларнинг харакатлари ва бошқа томонларини амалиётга тадбиқ этиш тартибларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. АФМСлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Адлия Вазирлигидан рўйхатга ўтган санадан 10 кундан кейинги санадан бошлаб кучга киритилади. Республикамизда шу пайтгача қуйидаги АФМСлар қабул қилинган ва амалиётда қўлланилмоқда (17.2-жадвал).
17.2-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти миллий стандартлари





АФМС
тартиб рақами



АФМС нинг номи

Рўйхатга олинган вақти ва тартиб рақами



АФМС нинг қисқача изоҳи

3-АФМС

Аудитни режалаштирилиши

1999 йил 10 ноябрь,
№837

Аудитни режалаштирилиши бўйича талаблар ва меъёрлар белгиланган

4-АФМС

Мижознинг фаолияти (бизнеси) билан тани-шиш

1999 йил 3 сентябрь, № 810

Мижознинг фаолият (бизнеси) билан танишиш тартиби ва меъёрлари белгиланган

5-АФМС

Аудитор ишининг сифатини назорат қилиш

1999 йил 3 сентярь, № 811

Аудитор ишининг сифатини назорат қилиш меъёрлари аниқланган ва белгиланган

6-АФМС

Аудитни ҳужжатлаштириш

1999 йил 3 сентябрь, №812

Аудиторлик ташкилотлари (аудиторлар) томонидан аудитнинг ишчи хужжатларини тайёрлаш бўйича ягона талаблари белгиланган

9-АФМС

Муҳимлилик ва аудиторлик хатари

1999 йил 3 сентябрь,
№ 813

Аудиторлик исботи ва хатари бўйича меъёрлар ва талаблар белгиланган

10-АФМС

Молиявий ҳисоботда ёритиладиган бошқа ахборотлар

1999 йил 23 сентябрь,
№ 822

Молиявий ҳисоботдаги бошқа маълумотлардан фойдаланиш тартиби ва талаблари белгиланган

11- АФМС

Маълумотларни компьюьерли ишлови шароитида аудитни ўтқазиш

1999 йил 23 сентябрь,
№ 823

Маълумотларни компьютерли ишлови шароитида аудитни ўтқазиш тартиби ва меъёрлари белгиланган

13- АФМС

Аналититик процедуралар

1999 йил 3 сентябрь,
№ 814

Аналитик текширувда қўлланила-диган аналитик процедуралар ва уларга қўйиладиган меъёрлар белгиланган

14-АФМС

Аудиторлик танлови

1999 йил 3 сентябрь,
№ 815

Аудиторлик танлови, унга бўлган талаблар ва меъёрлар белгиланган

16-АФМС

Эксперт ишидан фойда-ланиш

1999 йил 3 сентябрь,
№ 816

Аудиторлик текширувига эксперт-ни жалб этиш ва унинг иш фаолияти натижаларидан фойда-ланиш бўйича аудиторлик ташкилотининг харакатлари белгиланган

24-АФМС

Молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатишлар аниқланганда аудитор-лик ташкилотининг харакати

2001 йил 31 июнь, № 1045

Молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг харакатлари белгиланган

25-АФМС

Аудиторлик текши-рувини ўтказишда меъёрий–ҳуқуқий хужжатларга амал қилинишини текшириш

2003 йил 10 март,
№ 1223

Аудиторлик текширувини ўтказишда меъёрий–ҳуқуқий хужжатларга амал қилинишини текширишни меъёрлари ва тартиби белгиланган

31- АФМС

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш

2001 йил 21 июнь,
№ 1043

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар белгиланган

50-АФМС

Аудиторлик далиллари

2002 йил 18 апрель, № 1128

Аудиторлик текшируви пайтида олинган аудиторлик далиллари-нинг миқдорига, сифатига, шунингдек ушбу далилларни олиш мақсадида бажариладиган амалларга нисбатан талабларни белгилаган

55-АФМС

Ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги битимлар бўйича аудиторлик далилларини олиш таомиллари

2003 йил 3 март, № 1224

Ўзаро боғлиқ шахслар билан боғлиқ битимларни аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилот-лари томонидан бажариладиган аудиторлик таомиллари кўрса-тилган

56-АФМС

Молиявий ҳисоботни тузиш санасидан кейин-ги ходисалар

2003 йил 23 апрель,
№ 1236

Молиявий ҳисоботни тузиш санасидан кейинги ходисалар ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби белгиланган

60-АФМС

Бошқа аудиторлар иш фаолияти натижалари-дан фойдаланиш

2003 йил 2 март ,
№ 1221

Бошқа аудиторлар иш фаолияти натижаларидан фойдаланиш тартиби ва меъёрлари белгиланган

70- АФМС

Аудитор ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси

2001 йил 10 март,
№ 1016

Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосасига талаблар ва меъёрлар белгиланган

80- АФМС

Махсус саволни текши-риш натижалари бўйича аудиторнинг ҳисоботи

2003 йил 19 февраль, № 1220

Махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботининг тузиш тартиби белгиланган

90-АФМС

Аудиторлик ташкилот-ларининг профессионал хизматлари

2001 йил 10 март,
1017

Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматларига талаб-лар белгиланган

Аудиторлик текшируви ва касбий аудиторлик хизматлари бўйича аудиторлик ташкилотлари ўзларининг ички стандартлари (тартиблари)ни ҳам яратишлари мумкин. Бундай стандартлар бўлиб масалан, аудиторлик ташкилоти рахбари томонидан тасдиқланган ички тартиб-интизом, комплекс ва тематик аудиторлик текширувининг дастурлари, аудиторлар иш фаолияти сифатини баҳолаш, аудиторлик иш ҳужжатлари шакллари ва бошқалар ҳисобланиши мумкин. Ички стандартлар харакатдаги Қонунлар ва аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари талабларига мос келиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4720-сон фармонида илк бор 2015 - 2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни ўтказиш тартиби белгиланди. Президентимизнинг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон қарорига (5в -банд) асосан Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғриси-даги қонунига тегишли ўзгартиришлар кучга кирадиган кундан бошлаб аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish