Аудит дастури – бу ўз ичига бевосита аудитор томонидан кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари турлари, уларга оид бажариладиган ишлар, амаллар, тузиладиган аудит иш ҳужжатларини оладиган ҳужжат. Чунончи аудиторлик текширувлари дастурида текшириладиган объектлар, жараёнлар, операциялар, саволлар, ҳисоб реестрлари ва ҳужжатлари рўйхати, тузиладиган аудит иш ҳужжатлари ўз аксини топади. Дастур аудиторлар учун ўзига хос эслатма ва кўрсатмадир. Дастур аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Аудит дастури амалиётда аудит режасини реализация қилиш стратегиясини акс эттиради. Аудит дастури аудиторлар иш сифатини назорат этувчи асосий восита ҳам бўлиб ҳисобланади. Аудит дастурининг шакл ва мазмуни аудиторлик текшируви учун намуна сифатида кўргазмали тарзда 17.4-жадвалда келтирилган.
17.4-жадвал
Келишилган
ХХХХ корхона раҳбари
______________
____ _______ й.
|
|
Тасдиқлайман
Аудиторлик ташкилоти раҳбари
______________
_____ __________ й.
|
АУДИТ ДАСТУРИ
Асос: шартнома № ААГ1/16 -09.01.2021 йил
Текширилаётган давр: 2020 йил
Текширув: бошланиши _____ якунланиши _____.
Иш ҳажми: 240 соат/киши
Аудиторлик гуруҳи раҳбари_Алланазаров А.Г
Аудиторлик гуруҳи таркиби:аудитор-1киши, аудитор ёрдамчиси – 1 киши.
Режалаштирилаётган аудиторлик риски - 5 % (шартнома қийматидан)
Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 50 % (шартнома қийматидан)
N
|
Аудит булимлари буйича аудиторлик тадбирлари руйхати
|
Ўтказиш муддати, кун
|
Бажарувчи
|
Аудиторнинг иш хужжатлари
|
11
|
Корхонада бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат ҳолатини текшириш
|
2
|
Алланазаров А.Г
|
Ҳисоб сиёсати, корхонада фойдала-наётган бухгалтерия ҳисобининг шакли, ва ишчи счётлар режаси
|
22
|
Таъсис хужжатлари, корхона фаолиятининг хуқуқий асослари, устав капитали аудитини текшириш
|
2
|
Алланазаров А.Г
|
Таъсис шартномаси, корхона лицензияси, корхона устави
|
33
|
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот моддалари аудити:
*даромадлар
*харажатлар
*соликлар
*якуний молиявий натижалар
|
6
|
Алланазаров А.Г
|
Хўжалик опера-цияларини қайд этиш журнали, бош китоб журнал ордерлар ва қайдномалар
|
34
|
Бухгалтерия баланси моддалари аудити
*узок ва қиска муддатли активлар (асосий восита-лар,номоддий активлар, молия-вий ва капитал инвестициялар, ТМЗ, пул маблағлари, деби-торлик қарзлар)
*мажбуриятлар (иш хаки, соликлар, банк кредити ва бошка карзлар)
*хусусий капитал элемент-лари (устав капитали, резерв ва қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва бошкалар)
|
6
|
Алланазаров А.Г
|
Активлар, мажбурият-лар, хусусий капитал элементларини акс бошланғич ҳужжатлар, журналлар, синтетик счётлар бўйича айланма қайдномаси, бош китоб, журнал ордерлар ва қайдномалар
| Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи – бу тузилган шартнома ва дастурга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга аудиторлик хизматларини кўрсатишга қайси аудиторлар ва уларнинг ёрдамчиларини қандай муддатга сафарбар этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу буйруқ аудиторлик ташкилотида аудиторларга ва уларнинг ёрдамчиларига бажарган ишлари учун меҳнат ҳақини ҳисоблашга ҳам асос бўлади.
2-босқич. Аудитни ўтказиш босқичи. Ушбу босқичда аудиторлик хизматлари тасдиқланган дастурга мувофиқ кўрсатилади. Чунончи, аудиторлик текширувида дастурга киритилган объектлар танланган усулларда текширишдан ўтказилади, Аутсорсинг ва консалтинг турларидаги хизматлар шартномада кўрсатилган шартлар ва тартиблар асосида кўрсатилади.
3-босқич. Аудит натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи. Ушбу босқичда профессионал аудиторлик хизматлари бўйича бажарилган ишлар натижалари тегишли равишда умумлаштирилади ва расмийлаштирилади. Чунончи, мажбурий ва ташаббусли, шунингдек тематик аудиторлик текширувлари бўйича барча исботу далиллар (маълумотлар) ҳар бир текширув объекти бўйича тўпланади. Исботу-даллиллар, одатда, таҳлилий жадваллар кўринишида гуруҳланади ва жамланади. Барча исботу-далиллар жамлангач, ёзма аудиторлик ҳисоботи тайёрланади. Аудиторлик ҳисоботида барча камчиликлар кўрсатилади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади. Аутсорсинг ва консалтинг турларидаги хизматлар бўйича уларнинг натижалари аудиторлик ҳисоботи кўринишида расмийлаштирилади, шунингдек бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш даолалатномалари ҳамда счёт фактуралар билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |