3.8. Географик қобиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги.
Географик қобиққа модда ва энергиянинг хилма-хил ҳаракати унинг
ҳамма қисмларини яхлит бир бутун тизимга боғлайди. Мазкур тизимнинг
бир қисмини ўзгариши унинг бошқа ҳамма қисмларини ўзгаришига олиб
келади. Масалан, агар Антрактида музлари эртитилса, Дунё океани сатҳи
60м. га кўтарилади. Бир пайтнинг ўзида Ер юзасида иссиқлик ва
намликнинг алмашинишини, дарё эрозиясининг суръати ва бошқа
жараёнларни ҳосил бўлишида ўзгаришлар рўй беради.
Агар бирон жойда иқлим ўзгарса, шу жойдаги ҳамма нарса: тупроқ ва
ўсимликлар, ўсимликлар билан боғлиқ равишда ҳайвонот дунёси, сувлар,
нураш жараёнлари, ташқи (экзоген) кучлар таъсирида рельеф ҳосил бўлиш
жараёнлари ва бошқалар албатта ўзгаради. Ҳамма геотаркибларнинг ўзаро
58
таъсири мазкур таркибларни бир бутун ягона моддий тизимга
бирлаштириб турадики, бунда ҳамма таркибий қисмлар бир-бирига боғлиқ
ва бир-бирига таъсир этади. Бу тизимнинг бир бутунлиги шу қадар
мустаҳкам ва шу қадар умумийки, географик қобиқнинг бирон-бир қисми
ўзгарса бас, шундан сўнг қолган барча қисмлар ҳам ўзгаради. Бутун
тизимнинг ўзгариш миқёси айрим таркибий қисмларнинг ёки мазкур
таркибий қисмларни ташкил этган элементларнинг ўзгариш миқёсига
боғлиқ. Чўлда хурмозорларнинг пайдо бўлиши хурмозорлардаги табиий
жараёнга таъсир этса ҳам, чўлнинг умумий ландшафтини ўзгартира
олмайди.
Тўртламчи давр музликлари Ер юзасидаги бутун қуруқликнинг учдан
бир қисмини қопланганлигидан, у ерларда катта излар қолдирган. Аммо
турли геотаркибларнинг ўзаро таъсир этиш кўламининг бундай ўзгариб
туриши географик қобиқнинг бир бутунлиги тўғрисидаги қоидани ҳеч
инкор этмайди.
Географик қобиқдаги модда ва энаергияни оқими табиий географик
воқеа ва жараёнларни фазода тартибли жойланишида ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Тупроқ турлари, географик минтақа ва зоналар маълум бир
қонуний тизимда жойлашган. Уларнинг бундай тизимли жойлашиши
атмосфера ва океан ҳарактлари билан чамбарчас боғлиқ.
Демак, ҳаво ва сув бошқа моддалар оқими ҳамда иссиқлик оқими
географик қобиқниниг турли қисмларини яхлит ва бир бутун қилиб
боғлайдиган йўл бўлиб ќисобланади.
Географик қобиқда моддаларнинг айланиб юриши ҳам географик
қобиқнинг бир бутунлигини ва яхлитлигини таъминлайди. Экваторда
юқорига кўтарилган ҳаво ер юзасидан анча юқорида қарши пассатлар
шаклида тропиклар томон оқади у ерда пастга тушиб, пассатлар шаклида
экваторга қайтиб боради. Океан оқимлари туфайли сув айланиб ҳаракат
қилади. Океан оқимлари шимолий ярим шарда соат мили йўналишига
қарама-қарши оқади. Сув ҳавзалари юзасидан, тупроқ ва ўсимликлардан
буғланган сув атмосферага чиқади унда тўйиниш ҳолатига келади ва Ер
юзасига ёғин сифатида яна қайтиб тушади. Мавжудотлар нафас олиш
вақтида ютилган кислород фотосинтез жараёнида яна атмосферага ўтади.
Ўсимлик озуқани тупроқдан олади, ўсимлик ҳалок бўлгандан сўнг
парчаланиш жараёнида озуқалар яна тупроққа ўтади. Аммо моддалар
айланма ҳаракатининг охириги босқичи ҳеч қачон даслабки босқичга
ўхшамайди. Масалан, ўсимлик тупроққа ундан олган моддадан кўпроқ
модда беради, чунки ўсимликнинг органик массаси илдизи орқали
тупроқдан келган элементлардан эмас, балки асосан атмосферадаги
карбонат ангидриддан таркиб топгандир.
59
Географик қобиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги табиий муҳитни
муҳофаза қилиш ва бошқариш муаммосини ишлаб чиқаришда асос бўлиб
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |