52
3.5. Географик қобиқнинг таркиби ва тузилиши даражалари.
Ернинг ҳаво қобиғи (асосан тропосфера), Ер пўсти, сув қобиғи (океан
ва қуруқлик сувлари) ва ҳаёт қобиғи (ўсимлик ва хайвонлар) географик
қобиқнинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Улардаги моддалар эса
компонентларни ҳосил қилади.
Географик қобиқда бир нечта тузилиш даражалари ажратилади:
геотаркибли, геосферали ва геотизимли.
Геотаркибли ёки энг оддий тузилиш даражаси. Геотаркиблар – бу Ер
юзасидаги нисбатан бир хил хусусиятга эга бўлган моддий ҳосилалар
бирлашмасидир. Асосий ва иккинчи даражали геотаркиблар ажратилади.
Асосий геотаркибларга тоғ жинслари, ҳаво, сув, ўсимлик ва ҳайвонлар
киради. Иккинчи даражали геотаркибларга эса тупроқ, муз, музлоқ
грунтлар киради.
Геотаркиблар ҳосил бўлиши, кимёвий таркиби ва физик хоссаларига
қараб бир-биридан кескин фарқ қилади. Географик қобиқда илгари
айтганимиздек, нотирик, тирик ва аралаш моддалар ажратилади Аралаш
(тирик ва нотирик моддалар бирлашмаси) моддаларга тупроқ, муз ва
музлоқ грунт киради. Нотирик (ноорганик) моддаларга асосан тоғ
жинслари киради, улар Ер пўстида кенг тарқалган. Тирик моддаларга
ўсимликлар, ҳайвонотлар ва микроорганизимлар киради. Улар биосферада
кенг тарқалган.
Геосферали тузилма даражаси. Геосфера деб, асосан маълум бир
геотаркибдан тузилган Ернинг аниқ бир қисмларига айтилади.
Геосфералар (геоқобиқлар) концентрик бир-бирини ичига кирган
қатамларни ташкил қилади. Геосфералар литосфера, гидросфера,
атмосфера ва биосферадан иборат. Литосфера зичлиги юқори бўлган ва
қаттиқ моддалардан иборат тоғ жинсларидан тузилган. Гидрофера эса
суюқ моддалардан, яъни сувдан иборат, атмосфера газсимон моддалардан
иборат. Биосфера эса тирик моддалардан ташкил топган. Литосфера,
гидросфера ва атмосфера тўхтовсиз, яхлит қобиқни ҳосил қилади.
Биосфера эса тирик мавжудодлар тарқалган қобиқ сифатида яхлит қобиқни
ҳосил қилмайди, у бошқа қобиқлар таркибига киради ва юқорида айтилган
қобиқларнинг туташган жойида юпқа қатламни ҳосил қилади. Мазкур
геоқобиқлар орасида яхлит қатлам ҳосил қиладиган асосий қобиқлар ва
яхлит қатлам ҳосил қилмайдиган иккинчи даражали қобиқлар ажратилади.
Иккинчи даражали қобиқларга крисофера (совуқлик қобиғи), тупроқ
(педосфера) ва бошқалар киради.
Асосий қобиқлардан фақат гидросферагина географик қобиққа тўла
киради. Атмосферанинг юқори қисми ва литосферанинг қуйи қисми Ерда
содир бўладиган жараёнларда қатнашмаганлиги учун кўп олимлар
томонидан географик қобиққа киритилмайди. Улар Ерда бўладиган
жараёнларга бевосита эмас, балки билвосита ташқи муҳит сифатида таъсир
53
этади. Шунинг учун атмосферанинг юқори қисми ва литосферанинг қуйи
қисми география фани томонидан чуқур ўрганилмайди. Демак,
географияда атмосфера ва литосфера ҳақида гапирилганда атмосферанинг
қуйи қисми ва литосферанинг юқори қисми тушунилади.
Географик
қобиқда геосфералар (геоқобиқлар) моддаларнинг
зичлигига қараб қатламсимон жойлашган. Зичлиги юқори бўлган моддалар
пастда, зичлиги кам бўлган моддалар юқорида жойлашган. Улар Ердаги
моддаларни оғирлигига қараб табақаланиши оқибатида вужудга келган ва
географик қобиқни бўйлама (вертикал) тузилишини ташкил қилади.
Геотизимли тузилма даражаси. Геотизимлар- геотаркибларнинг
ўзаро таъсири натижасида вужудга келадиган мажмуали ҳосилалардир.
Нотирик геотаркибларнинг ўзаро таъсири натижасида оддий геотизимлар
ҳосил бўлади. Масалан, музликлар, дарё водийлари ва х.к. Музликлар
атмосфера ва гидросферанинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади.
Дарё водийлари эса литосфера ва гидросфера ҳамда атмосферанинг ўзаро
таъсири натижасида вужудга келади.
Ер юзаси учун кўпроқ турли хил геотаркибларнинг ўзаро таъсир
натижасида вужудга келадиган табиий худудий ва табиий аквал
мажмуалар хосдир.
Геотизимлилар ҳозирги пайтда фақат табиий таркибларни эмас, балки
антропоген омилларни ҳам ўз ичига олади. Натижада географик қобиқда
геотехноген тизимлар вужудга келмоқда. Геотехноген тузилмалар табиий
таркиблардан ва кишилик жамиятидан иборат (шаҳарлар, саноат
марказлари, қишлоқ хўжалик ерлари, гидротехник иншоатлар ва х.к.)
Геотизимлар бир-бири билан горизонтал (юзалама) йўналишда
алмашади. Улар географик қобиқнинг горизонтал (юзалама) тузилишини
ҳосил қилади. Геотизимлар ўлчамларига қараб учга бўлинади: планетар,
регионал, локаль.
Умумий Ер билими географик қобиқнинг бўйлама ва юзалама
тузилишини ўрганади. Аммо географик қобиқнинг юзалама тузилишини
фақат планетар даражада ўрганади.
Географик қобиқ горизонтал (кўндаланг) йўналишда иссиқлик
минтақаларига, иқлим минтақаларига, табиат зоналарига ва ландшафтларга
бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: