К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Географик қобиқнинг асосий хусусиятлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
3.3 Географик қобиқнинг асосий хусусиятлари. 
 
Географик қобиқ мураккаб тизим бўлиб, жуда узоқ вақт давомида 
шаклланиб ҳозирги ҳолатини олган. Унинг асосий хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат: 
1. Географик қобиқ моддий таркибининг ва тузилишининг ўзига 
ҳосилиги ва ҳилма-ҳиллиги. Географик қобиқда моддалар уч агрегат 
ҳолатда учрайди (қаттиқ, суюқ, газ). Уларнинг физик хоссалари (зичлик, 
иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқлик сиғими, ёпишқоқлик, дарзланганлик 
даражаси, Қуёш нурларини қайтариш хоссаси ва х.к) жуда катта 
оралиқларда ўзгаради. Моддаларнинг химик ҳоссалари турлича. Бундан 
ташқари географик қобиқда моддалар тузилишига кўра ноорганик, органик 
ва аралаш турларга бўлинади. Моддаларнинг ҳар бир ажратилган тури ўз 


49 
навбатида яна юзлаб ва минглаб ҳилларга бўлиниб кетади. Тирик 
организимларнинг турлари эса 1,5 млн. дан 2 млн. гача етади. 
2. 
Географик қобиққа келаётган иссиқликнинг ва унинг 
ўзгаришининг ниҳоятда хилма-хиллиги. Географик қобиққа иссиқлик 
коинотдан ва Ернинг ички қисмидан келади. Улар ниҳоятда хилма-хилдир. 
Уларнинг ўзгариши ҳам турлича. Иссиқлик ўзгаришининг турлари ичида 
уни органик модда сифатида тўпланиши катта аҳамиятга эга. Қуёшдан 
келаётган иссиқлик ёғоч, кўмир, нефть, торф, ёнувчи сланец каби органик 
моддаларга айланади. Улар ёқилганда Қуёш иссиқлиги яна қайтиб чиқади. 
3. 
Ернинг шарсимонли Ер юзасида иссиқликни нотекис 
тақсимланишига сабаб бўлади, бу эса географик қобиқда 
мувозанатсизликни келтириб чиқаради. Мазкур мувозанатсизликни келиб 
чиқишига Ер юзасида қуруқлик ва сувликни, музликлар, қор қопламини, 
рельфни, мураккаб тақсимланиши ҳам келтириб чиқаради.
Географик 
қобиқдаги мувозанатсизлик турли хил ҳаракатларнинг келиб чиқишига 
сабаб бўлади. Бундай ҳаракатларга иссиқлик оқими, ҳаво ҳаракатлари, сув 
оқимлари, тупроқ эритмалари, химик элементлар миграцияси, химиявий 
реакциялар ва х.к киради. Модда ва иссиқликнинг ҳаракати географик 
қобиқнинг ҳамма қисмларини бир-бири билан боғлайди ва уни бир 
бутунлиги ва яхлитлигини таъминлайди. 
4. Географик қобиқнинг моддий тизим сифатида ривожланиши 
давомида унинг тузилиши мураккаблаша борган, ундаги моддаларнинг 
турлари ва иссиқлик градиентлар орта борган. Географик қобиқ 
ривожланишининг маълум бир босқисчида унда ҳаёт вужудга келган. Ҳаёт 
бу моддий жисм ҳаракатининг энг юқори шаклидир. Ҳаётнинг вужудга 
келиши-бу географик қобиқ ривожланишининг қонуний натижасидир. 
Тирик мавжудодларнинг фаолияти эса Ер юзаси табиатини сифат 
жиҳатдан ўзгаришига олиб келди.
5. Географик қобиқнинг шаклланиши ва ривожланишида фазовий 
омилларнинг аҳамияти ҳам улкандир. Фазовий омилларга қуйидагилар 
киради: Ернинг оғирлиги, Ердан Қуёшгача бўлган масофа, Ернинг ўз ўқи 
ва Қуёш атрофида айланиш тезлиги, магнитосферанинг мавжудлиги. 
Магнитосферанинг мавжудлиги Ер учун қулай термодинамик шароитни 
келтириб чиқаради. Фақат Ердагина жуда мураккаб моддий тизмининг 
вужудга келиши учун қулай шароит вужудга келган. 
6. Географик қобиқ мустақил ривожланиш қобилиятига эга. 
Атмосферанинг, океаннинг, музликларнинг таркиби ва оғирлиги, Ер 
юзасида қуруқлик ва сувликнинг тақсимланиши, турли хил рельеф 
шаклларининг жойланиши ва қиёфаси жуда катта аҳамиятга эга. Чунки 
улар мустақил ўлчамларга эга. Ер юзаси қандай табиий офатлар 
натижасида табиат ўзгармасин маълум вақт ўтиши билан аста-секин қайта 
тикланади. Масалан, тўртламчи даврдаги муз босиш даврларида Шимолий 


50 
Америка ва Евросиёнинг шимолий ҳудудларида табиат комплекслари 
тамоман нобуд бўлган. Аммо муз қайтгандан кейин мазкур жойлардаги 
ўрмон, ўрмонтундра ва тундра ландшафтлари қайтадан тикланган. 
Географик қобиқ ривожланишининг энг юқори босқичида табиий 
худудий ва табиий аквал мажмуалар вужудга келган. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish