К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


§ўлланилади. Молиявий ҳисоботнинг барча шакл­



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya


§ўлланилади. Молиявий ҳисоботнинг барча шакл­
лари Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузу- 
ридаги Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубияти ва 
уларни ташкил этиш бошқармаси ишлаб чиққан “Кор­
хоналар чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот шаклла­
рини тўлдириш бўйича кўрсатмалар” асосида тузилади.
Баланснинг изчиллиги 
ҳар бир кейинги баланс ол­
динги балансдан келиб чиқиши лозимлигида ифодала­
нади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охи­
рига бўлган маълумотлар) бошланғич баланси бўлиши 
керак, чунки ҳисобот йили олдинги йилнинг давоми 
ҳисобланади.
Баланснинг тушунарлилиги 
— унинг балансни ту­
зу вч ил ар ва уни ўқийдиган ҳамда тахлил қиладиганлар 
тушуниши учун қулайлигидир. Балансни аниқ ва тушу­
нарли қилиш учун моддалар реквизитлари ва номлари 
икки тилда (ўзбек ва рус тилида) баён қилинган, унинг 
шакли анча соддалаштирилган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига раҳбар- 
лик қилиш учун маълум бир муддатга унинг ихтиёри­
даги маблағлар, уларнинг ташкил топиш манбалари 
ҳолати ҳақидаги маълумотлар зарур. Бунинг учун бух­
галтерия баланси тузилади.
Бухгалтерия баланси 
— корхона маблағлари ва улар­
нинг ташкил топиш манбалари ҳолатини пул шаклида 
гурухдаш ва акс эттириш усулидир.
Бухгалтерия баланси икки қисмдан: 
актив
ва 
пас­
сив
қисмлардан иборат. Баланс активида корхона сар­
моясининг таркиби ва жойлаштирилиши, пассивда 
э с а — активларни ташкил топиш манбалари, яъни ўз 
сармояси ва мажбуриятлар, бошқа корхона ёки жис­
моний шахсларнинг вақтинча жалб қилинган маблағ- 
лари кўрсатилади. Актив ва пассив томонларнинг ҳар 
бир сатрлари баланс моддалари деб аталади. Ҳар бир 
модда хўжалик маблағини ёки унинг келиб чиқиш ман­
баи ҳолатини акс эттиради.


Шундай қилиб, бухгалтерия баланси қуйидаги эле- 
ментларни уз ичига олади:
♦ корхона эгалик қиладиган воситаларни акс этти- 
рувчи активлар;
♦ корхона тасарруфидаги ўз сармояси;
♦ кейинчалик белгиланиши бўйича қайтарилиши 
лозим бўлган активларни сотиб олиш, ҳосил қилиш 
натижасида юзага келган мажбуриятлар.
Бухгалтерия балансида корхона активлари икки гу- 
руҳда: узоқ мудцатли ва айланма активларда акс этти­
рилади.
Узоқ муддатли активларга асосий воситалар, но­
моддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, со­
тиб олинган акциялар ва заёмлар киритилади. Корхо­
нанинг ишлаши билан бу воситалар ўз қийматини ўзгар- 
тирмайди. Масалан, асосий воситалар қиймати қисқа 
вақт бўлаги мобайнида микдоран жиддий ўзгармайди 
ва у фақат уларнинг ишлаш муддати тугашига кўра 
қопланади.
Жорий активлар, одатда, нақц маблағларни, истеъ­
молчилар ҳисобрақамларини ва накд маблағлар шакли- 
ни эгаллаши лозим бўлган захираларни ўз ичига олади. 
Жорий хўжалик даври мобайнида бу активлар доимо 
ўзгариши мумкин. Нақд маблағларга айлантирилиши 
осон бўлган жорий активлар осон реализация килина­
диган активларга киритилади.
Корхона баланси активларини ўрганишда қуйида- 
гиларни аниклаш мумкин:
♦ балансни тузиш кунида корхонада қандай воси­
талар бўлган;
♦ улар қандай жойлаштирилган;
♦ уларнинг хўжалик фаолиятидаги роли қандай.
Баланс пассиви маълумотлари асосида қуйидаги-
ларни билиб олиш мумкин:
♦ маблағлар қайси манбалардан келиб тушганли- 
гини;
♦ маблағлар кимга тегишли эканлиги (ўзиники ёки 
жалб қилинган);
♦ маблағларнинг белгиланган мақсади қандай экан­
лиги.
Баланс пассиви \ам икки бўлимдан иборат:
♦ ўз маблағлари манбаи;


♦ мажбуриятлар.
Ўз маблағлари манбаи қаторига устав капитали, қў- 
шилган капитал, резерв капитал, тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар) ва бошқа сатрлар киритилади.
Баланс пассивининг мажбуриятлар бўлимида юри­
дик ва жисмоний шахслардан олинган, вақти келганда 
қайтарилиши лозим бўлган барча мажбуриятлар кўрса- 
тилади.
Кўриниб турибдики, бухгалтерия балансида муайян 
санага бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг манба­
лари акс эттирилган. Баланснинг айрим моддаларини 
солиштириш учун молиявий ҳисоботда бухгалтерия ба­
ланси билан бирга ўзаро боғланган ҳамда бир-бирини 
тўлдирадиган бир қатор ҳисобот шакллари назарда ту­
тилган.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish