\J4.
http://www.buhgalteria.com.ua
75. http://www .lc.ru
v76. http://www.gaap.ru
<У1.
http://www.glavbukh.ru
\78. http://www.saldo.ru
79. http://www.mkdgaap.narod.ru
80. http://www.konto.ru
81. http://www.referat.ru
82. http://www.72.repherats.ru
83. http://www.referat2000.bizforum.ru
ч84. http://www.access-accounts.com
85. http://www.accounting.megareferats.ru
86. http://www.bankreferatov.ru.
И Л О В А Л А Р
1
-и л о в а
Узбекистон Республикасининг Қонуни
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА
1-модда Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан
боғлиқ муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан
тартибга солинади.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ш артномала-
рида қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган
бўлеа, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
2-м о д д а . Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида
тўлиқ ҳамда ан иқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан
таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳиеобининг вазифалари:
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва
ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тугрисида-
ги тўлиқ ва ан иқ маълумотларни шакллантириш;
самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотла
рини умумлаштириш;
молиявий, солиққа дойр ва бошқа ҳиеоботларни тузишдан ибо-
ратдир.
3-модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Узбекистон Респуб
ликасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Узбекистон
Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба
корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бош қа таркибий
бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.
Ю ридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти б и
лан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тар
тибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисо-
ботини тақдим этади.
4-модда. Бухгалтерия хдсобининг объектлари
Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, за
хиралар, даромад ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг
ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялар бухгалтерия ҳисобининг
объектларидир. Бухгалтерия ҳиеобининг объектлари жамлама ҳисоб-
варақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бух
галтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.
5-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия
ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиклаш Ўзбекистон Рес
публикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби
стандартлари билан, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш
стандарти билан белгиланади.
Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва қисоботини тартибга солиш
Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ош и
рилади.
6-модда. Бухгалтерия қисобининг асосий қоидалари
Бухгалтерия қисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш;
узлуксизлик;
хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳо-
ланиши;
аник^ик;
ҳисоблаш;
олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);
мазмуннинг шаклдан устунлиги;
кўрсаткичларнинг қиёсувчанлиги;
молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;
ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;
активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.
7-модда. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Бухгалтерия ҳисоби ва \исоботини таш кил этиш ни корхона,
муассаса ва таш килот раҳбари амалга оширади.
Раҳбар қуйидаги ҳуқук^арга эга:
бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини таш
кил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизмати
дан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаш
тирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибида бухгалтерия субъек
ти ҳам кирадиган хўжалик бирлаш масининг марказлаш тирилган
\исобга олиш бўпимига юклаш;
бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт:
ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилиш ини;
хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини;
бухгалтерия ҳисоби ан и қ ва тўлиқ ю ритилишини;
ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сакутанишини;
ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини;
солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатлар тайёрлани
шини;
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини.
8-модда. Имзо ҳуқуқи
Пул, товар-моддий ва бош қа бойликларни қабул қилиш ва бе
риш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муас
саса ва таш килотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шу-
нингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан
ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхати-
ни тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга
оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
бош қариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ш ахсларнинг
имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
9-модда. Бошлангич ҳисоб ҳужжатлари
Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операция
лар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжат-
лари ва уларни ўтказишга дойр фармойишлар асос бўлади.
Бошланғич қисоб хужжатлари хўжалик операциялари амалга ош и
рилаётган вақтда ёки операциялар амалга оширилиб бўлинганидан
кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар
улар амалга ош ирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган
бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаш тирилиб, бухгалтерия
ҳисобида акс эттирилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуй-
идагилардир:
корхонанинг (муассиснинг) номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (нату
ра ҳолида ва пулда ифодаланган ҳолида);
масъул шахсларнинг шахсий имзолари.
Бошланғич қисоб ҳужжатларини тузган қамда имзолаган шахс
лар уларнинг ўз вақтида тўғри ва ан иқ тузилиши, шунингдек бух
галтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддат
ларда топширилишига жавобгардирлар.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнаш чи-
лари томонидан тасдиқланмаган тузатиш лар киритилиш ига йўл
кўйилмайди. Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб
ёзишларга йўл қўйилмайди.
10-модда. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёкдама ёзув қоидаларига
мувофик, юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тас-
диқланган бланклар (шакллар)дир.
Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган м о
нограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит
тасмалари, дисклар, дискетлар ва бош қа машиналарда бажарилиши
мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия \исоби
стандартлари билан белгиланади.
Бухгалтерия \исоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишлар-
нинг киритилишига йўл қўйилмайди.
11-модда. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги
\ам да аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда ин
вентаризация қилиш орқали та с д и ^ а н а д и . Инвентаризация объект
лари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича
бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади.
12-м одда. Активлар ва мажбуриятларни баҳолаш
Оборот активларини баҳолаш куйидаги икки баҳонинг энг пас
ти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича
(сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор бахрси
бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади.
Асосий маблағлар ва номоддий активлар уларнинг тўлиқ бош ла
нгич қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Асосий маблағлар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан
чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўланганга қадар ёки объект саф-
дан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскириш ини (амортизацияни) ҳисоб-
лаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект
фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга ош и
рилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига му
вофик ҳисобга олинади.
Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига биноан пул билан акс
эттирилади.
Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли сумма
да акс эттирилади.
Потенциал мажбуриятлар дастлабки ҳақиқий баҳоси бўйича акс
эттирилади.
Бухгалтерия ҳисоби миллий валюта — сўмда юритилади.
13-модда. Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш
Даромадлар ва харажатлар, тўлаган вақти ва пул келиб тушган
санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот
даврида акс эттирилади.
14-модда. Хусусий капитални ҳисобга олиш
Хусусий капитал — устав капитали, қўшилган ва захира капита-
лидан \ам да тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.
Устав капитали — таъсис \ужжатларида белгиланган ҳиссалар-
нинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шак
лида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар кели
шувига ёки юридик шахе ижроия органининг қарорига кўра баҳола-
нади ва ҳисобга олинади.
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нар-
хларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс
эттиради.
Захира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўла-
диган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-
мулк қийматини акс эттиради.
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганлигини иф о
далайди ва мулкдорнинг қарорига биноан устав капиталига қўшили-
ши мумкин.
15-модда. Гаровни ҳисобга олиш
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун га
ровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблағлари
корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида қисобга олинади.
Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб
олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида
балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади.
16-модда. Молиявий ҳисобот
М олиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида
тузилади.
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
бухгалтерия баланси;
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот;
асосий воситалар ҳаракати тўғриеида ҳисобот;
пул оқимлари тўгрисида ҳисобот;
хусусий капитал тўғрисида қисобот;
изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисо-
боти соддалаштирилган шаклда тузилади.
М олиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмунини Ўзбекистон Рес
публикаси Молия вазирлиги белгилайди.
17-модда. Умумлаштирилган молиявий ҳисобот
Шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган кор
хоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади.
Шўъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг мо
лиявий ҳисоботда унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс этти
рилади.
Ю ридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари
ва бошқа
таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин
бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзлари-
нинг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт.
Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шўъба корхо
налари, филиаллари ва ваколатхоналарнинг молиявий ҳисоботлари
илова қилинади.
Умумлаштирилган қисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига
мувофиқ тузилади.
Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет
ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ
этилмайди.
18-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври
1 январдан 31 декабрга қадар бўлган календарь йил молиявий
қисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.
Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун ю ридик шахе
ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига
қадар бўлган давр, юридик шахе ҳисобланмайлиганлар учун эса,
улар давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи
ҳисобот йили ҳисобланади.
Агар юридик шахе 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса,
биринчи қисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.
Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахе хуқуқини қўлга киритишга
қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълу
мотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади.
19-модда. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
М олиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
солик, органларига;
таъсис хужжатларига мувофик, мулкдорларга;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофик, бошқа органларга.
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошидан қўшилиб борувчи ж ам
лама тартибида йилнинг ҳар чорагида такдим этилади.
Бюджетдаги муассасалар йил чораги бўйича ва йиллик ҳисобот-
ни юқори органга такдим этадилар.
Молиявий ҳисоботни такдим этиш муддатларини Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия хисо
бининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни такдим этиш
нинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин.
20-модда. Молиявий ҳисоботни эълон қилиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи
манфаатдор банклар, инвесторлар, кредиторлар ва бош қалар учун
ошкора ҳисобланади.
О чиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компаниялари,
банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошкд
молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрса-
тилган маълумотларнинг тўғрилигини аудитор тасдиқлагач, ҳисобот
йили тугагандан сўнг биринчи майгача эълон қилишлари шарт.
21-модда. Тўгатиш вақтида молиявий ҳисобот
Хўжалик юритувчи субъект тугатилган вақтда якуний молиявий
ҳисобот тузилади.
Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси
ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аникдаш юзасидан жа
вобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади.
Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига киритилмайди.
Мажбуриятлар уларни узиш вақтига қадар ҳисобланган фоизла
ри билан тугатиш балансида акс эттирилади.
22-модда. Бухгалтерия ахборотининг махфийлиги
Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади.
Бухгалтерия \исоби регистрларининг мазмуни билан таниш иш га маъ-
мурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳолларда йўл қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан таниш иш га рухсат этил
ган шахслар уларнинг махфийлигини сакдашлари шарт. М ахфийлик-
ни бузганлик қонунда белгиланган тартибда ж авобгарликка торти-
лишга сабаб бўлади.
23-модда. Бухгалтерия ҳужжатларини сакдаш
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ва ком
пьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий
қисобот эса конун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сак,-
ланади.
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш қонун ҳужжатларига му
воф ик амалга оширилади.
24-м о д д а . Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари-
ни бузганлик учун жавобгарлик
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шах
слар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Узбекистон Республикаси
Президенти
И.КАРИМОВ
Тошкент шаҳри,
1996 йил 30 август
2-илова
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК
ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
РЕЖАСИ
Ҳ
и
с
о
б
в
а
-
р
а
қ
л
а
р
j
Ҳисобварақнинг номи
1
Ҳ
и
с
о
б
в
а
-
р
а
қ
л
а
р
н
и
н
г
т
о
и
ф
а
с
и
Do'stlaringiz bilan baham: |