К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

22.2. Пенсия фондига тўловлар ҳисоби
Узбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пен­
сия фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махка­
масининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сон қарори би­
лан тасдиқланган “Бюджетдан ташқари Пенсия жам- 
ғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тар­
тиби тўғрисида”ги Низом асосида ташкил қилинади. 
Низомга кўра Узбекистон Республикаси бюджетдан 
ташқари Пенсия фонди пенсия таъминоти тизимидаги 
бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат иж­
тимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар, ажрат­
малар ва тўловларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, 
аҳолини давлат томонидан кафолатланган ижтимоий 
ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ўз вақтида маблағ 
билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Ушбу 
фонднинг маблағлари куйидагича шаклланади:
Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 
меҳнат ҳақи фондига нисбатан
35 %
Юридик шахе макрмини олмасдан туриб, 
тадбиркорлик фаолияти билан шугулла- 
нуичи жисмоний шахслар
Мустақил \олда белги­
лайди, аммо бир 
минимал иш ҳақидан 
кам бўлмаслиги керак
Ф уқароларнинг иш ҳақидан мажбурий су­
гурта бадаллари
2,5 фоиз микдорида


Деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиё­
рий тарзда тўлайдиган суғурта бадаллари
Мустақил ҳолда белги­
лайди, аммо бир 
минимал иш ҳақидан 
кам бўлмаслиги керак
Мулкчилик шаклидан қатъий назар кор­
хона, таш килот ва муассасаларнинг со­
тилган м а\сулот (иш , хизм ат)ларининг 
ҳақиқий ҳажмига нисбатан
0,7 ф оиз микдорида
Шунингдек, Пенсия фонди шаклланишининг бошқа 
элементлари ҳам бор:
1. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғ- 
рисида”ги Узбекистон Республикаси қонунининг 15- 
моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда жароҳат- 
ланганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон 
бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун 
регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва 
фуқаролардан ундириладиган маблағлар;
2. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғ- 
рисида”ги Узбекистон Республикаси қонунининг 14- 
моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пен- 
сияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказила- 
диган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан 
таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
3. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғри- 
сида”ги Узбекистон Республикаси қонунининг 12-мод- 
дасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни 
тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган кор­
хоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;
4. Ҳисобланган жарималар суммалари, қонун хуж­
жатларига мувофиқ солиқ органларини ривожланти­
риш жамғармасига ундирилган суммаларидан ташқа- 
ри, суғурта бадаллари ва ажратмаларнинг ўз вақтида 
тўламаганлиги учун пенялар;
5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ба­
даллари;
6. Корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини ба­
жариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланган, касб ка- 
саллигига учраган ёки соғлигига бошқача шикает ет­
казилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган 
суммалар.


Пенсия фонди маблағлари қуйидаги мақсадларда 
сарфланади:
1. Ижтимоий таъминот органлари томонидан та­
йинланган пенсияларга;
2. Давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга 
бўлмаган болаликдан ногирон, қария ҳамда меҳнат ла- 
ёқатини йўқотган фуқароларга нафақаларга;
3. Вақтинчалик ишга лаёқатсиз, шу жумладан ҳоми- 
ладорлик ва туғруқдан кейинги вақт учун туланадиган 
нафақаларга;
4. Бола туғилиши учун нафақа;
5. Вафот этганлик учун нафақа;
6. Бошқа йўналишларга.
Пенсия фондига ажратмаларни ҳисобга олишда ку­
йидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак тўлов- 
лари” ;
6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”.
4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак туловла­
ри” ҳисобварағида корхона ва ташкилотлар томонидан 
Пенсия фондига ҳисобот даврида ўтказиб берилган 
бўнак тўловлари ҳисобга олинади. Бу муомалага куйи­
дагича проводка берилади:
Д -т 4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак 
тўловлари”
К-т 5110—“Хисоб-китоб счёти” ;
6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” 
ҳисобварағида корхона ва ташкилотлар томонидан Пен­
сия фондига туланадиган ажратмалар ҳақидаги маълу­
мотлар умумлаштирилади. Пенсия фондига ажратмалар 
ҳисобланганида куйидагича проводкалар берилади:
— Капитал қўйилмалар бўйича суғурта тўловлари 
ҳисобланди:
Д-т 0810-0890;
К-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”.
— Харажатларга тегишли суғурта тўловлари ҳисоб- 
ланди:
Д-т 2010, 2310, 2510, 9420;
К-т 6520— “Давлат мақсадли фондларига тўлов- 
лар .
— Ходимнинг иш ҳақидан ушланадиган суғурта 
тўловлари х,исобланди:


Д-т 6710—“Ходимлар билан меҳнат ҳақи ҳисобидан 
ҳисоблашишлар”;
К-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”.
Ҳисобот даври якунида Пенсия фондига илгари 
тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш 
учун 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” 
ҳисобварағига ўтказилади:
Д-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”
К-т 4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак 
тўловлари” .
Шундан сўнг Пенсия фондига бўлган қарз тўлов- 
лдари ўтказиб берилади:
Д-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” ;
К-т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти”.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish