К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

22.3. Бандликка кўмаклашиш фондига
тўловлар ҳисоби
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда 
қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғри- 
сида”ги қонунининг 21-моддасига мувофиқ аҳолини 
иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини 
амалга ошириш чора-тадбирларини молиялаш ва меҳ- 
нат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун 
Бандликка кўмаклашиш фонди ташкил қилинди.
Бандликка ^кўмаклашиш фонди давлат мақсадли 
фонди бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ- 
камаси томонидан белгиланадиган тартибда куйидаги­
лар ҳисобидан ҳосил этилади:
1. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳ- 
натга ҳақ тўлаш фондининг 1,5 фоизи микдоридаги 
мажбурий ажратмалари, бу харажатларни маҳсулот тан­
нархига қўшиш шарти билан;
2. Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларидан 
тегишли бюджетларни шакллантириш чоғида Ўзбекис- 
тон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий 
давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади­
ган микдордаги дотациялар;
3. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган талаблар- 
ни бузганлик учун маҳаллий меҳнат ва аҳолини ижти­
моий ҳимоя қилиш органлари томонидан солинадиган 
жарима ва ҳисоблаб чиқиладиган пенялар суммаси;


4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг қўшимча ва 
янги иш жойларини яратиш учун Бандликка кўмакла- 
шиш фонди маблағларидан шартнома асосида фойда- 
ланганидан келган даромадлар;
5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумла­
дан, чет эллик жисмоний ва юридик шахсларнинг их­
тиёрий бадаллари;
6. Қонун хужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бадаллари
ҳисобига вужудга келадиган Бандликка кўмаклашиш 
фонди маблағларининг 70 фоизи Қорақалпоғистон Рес­
публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг меҳнат 
бўйича органлари ихтиёрида қолса, қолган 30 фоизи 
республика миқёсида марказлаштирилади.
Бандликка кўмаклашиш фонди маблағлари куйида­
ги йўналишларга сарфланади:
1. Ишсизларни профессионал тайёрлаш, қайта тай­
ёрлаш ва малакасини ошириш вақгида туланадиган сти- 
пендияларга;
2. Жамоат ишларини бажаришни молиялаштиришга;
3. Ишсизларга нафақа беришга;
4. Бошқа йўналишларга.
Бандликка кўмаклашиш фонди маблағларини сарф­
лаш йўналишлари аҳолини иш билан таъминлаш бора- 
сидаги тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус 
дастурларга мувофиқ белгиланади.
Бандликка кўмаклашиш фондига ажратмаларни 
ҳисобга олишда куйидаги ҳисобварақлардан фойдала­
нилади:
4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак тулов­
лари” ;
6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” .
4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак туловла­
ри” ҳисобварағида корхона ва ташкилотлар томонидан 
Бандликка кўмаклашиш фондига ҳисобот даврида ўтка- 
зиб берилган бўнак тўловлари ҳисобга олинади. Бу му­
омалага куйидагича проводка берилади:
Д-т 4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак 
туловлари”;
К-т 5110-“Ҳисоб-китоб счёти”.
6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” 
ҳисобварағида корхона ва ташкилотлар томонидан


Бандликка кўмаклашиш фондига туланадиган ажрат­
малар ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилади. Банд­
ликка кўмаклашиш фондига ажратмалар ҳисобланга- 
нида куйидагича проводкалар берилади:
Капитал қўйилмалар бўйича тўловлар ҳисобланди: 
Д-т 0810—0890—“Капитал қўйилмалар”;
К-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”. 
Харажатларга тегишли тўловлар ҳисобланди:
Д-т 2010, 2310, 2510, 9420;
К-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”. 
Ҳисобот даври якунида Бандлик фондига илгари 
тўланган бўнак тўловлари якуний ҳисоб-китоб қилиш 
учун 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” 
ҳисобварағига ўтказилади:
Д-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар” 
К-т 4520—“Давлат мақсадли фондларига бўнак 
тўловлари”.
Шундан сўнг Бандликка кўмаклашиш фондига 
бўлган қарз тўловлари ўтказиб берилади:
Д-т 6520—“Давлат мақсадли фондларига тўловлар”; 
К-т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти”.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish