ЮЛИЙ ЦЕЗАРЬ
Иштирокчилар:
Ю лий Цезарь
Октавий Цезарь, Марк Антоний
-
Цезарга садоцат-
л и киш илар
Брут, Кассий, Каска, Д ец и й
-
Ц езарнинг ўл и м и н и
реж алаш т ирганлар
Калыгурниа - Цезарнинг хот ини
И кки м инг йил илгари Р им да буюк ж ан гч и в а
йўлбошчи Юлий Цезарь яш аган экан. У бутун Европа-
д а жаҳонгир сиф атида машҳур бўлибди. Римга қайт-
ганида у халк, томонидан миллий қаҳрам он сиф атида
ардокданибди.
Аммо ш ундай бир тои ф а римликлар бор эканки,
уларнинг кўпчилиги Цезарнинг дўстлари ва сафдош -
лари бўлиб, Цезарнинг ортиб бораётган ш уҳратидан
хавотирга тушиб қолибди. Улар Цезарни ж уда ҳам
шуҳр атпар аст, у давлат ишларида мутлақ ҳокимият-
ни қўлга киритиш з^чун Рим халқининг қироли бўлиш-
га интиляпти, деб ҳадиксирабди.
Ўша даврда Римда Брут исмли киш и яш аган экан.
Брут жуда олижаноб ва м аънавият инсон бўлиб, Рим
манфаати учун нимаики яхш и бўлса, шуни қилиш аз-
мида экан. Цезарь энг яқин дўсти экану, аммо Брут
Ҳам
унинг ортиб бораётган шуҳратпарастлигидан ха-
вотирда экан. Цезарнинг шуҳратпарастлиги шу дара-
ж ада кучайиб кетибдики, у ўзини ҳатто одамлар ора-
сидаги худо, деб тасаввур қила бошлабди. Бу Брутни
қаттик, безовта қилибди.
Бир куни Брут кўчада қариндош и Кассийни учра-
тиб қолибди. Юлий Цезарь бир оз аввал Миллий Ўйин-
18
ларни том ош а қилиш га ж ўнаб кетган бўлиб, у ерда
минглаб одамлар тўпланган экан. Кассий Ц езаргаўш а
ерда салтанат тож и таклиф қилиниш и мумкин, деган
тахминда экан. Улар олисда янграётган Рим халқининг
хитобу олқиш ларини эш итиш ибди. Брут ҳам айни шу
хавотирли тахм инга борибди.
- Бу хитобу олқишлар ним ани англатади? - сўраб-
ди у безовта бўлиб.
- Халқ Ц езарни ўзларига қирол қилиб сайлайдими,
деб кўрқам ан. Сен-чи, қўрқмайсанми? - с н а б д и Кас
сий. - Қўрққанингда, ўйлайманки, сен буни ш ундай
қўйиб кўймасдинг?
- Қўйиб қўйм айм ан ҳам, Кассий, - дебди Брут оғир
тин олиб. - Бирок; мен уни ж уда яхш и кўраман-да.
Аслида, Кассий Ц езарнинг қирол бўлишига қарш и-
лик қилаётган Рим П артиясининг аъзоси бўлиб, ше-
риклари уни Брутнинг олдига ўзларига кўшилишга в а
уларнинг раҳнамоси бўлишга кўндириш учун жўна-
тиш ган экан. Ц езарнинг яқи н дўсти бўлмиш Брут,
айни чоғда, ж асур ж ангчи ва таниқли шахе экан. Уни
Рим халқи ж уда ҳурмат қилар, ҳар қандай мавқеси
пастроқ одамга нисбатан халқ уни ўзига раҳнамо
қилиб сайлаш эҳтимоли бор экан.
Шундай қилиб, Кассий Брутнинг онгини Цезарга
қарш и заҳарлай бошлабди.
- Нега ўзини бу қадар буюк деб ҳисоблайди у? -
хитоб қилибди Кассий. - Мен ҳам Цезардек озод ту-
ғилганман. Сен ҳам. Икковимиз ҳам у каби овқат ей-
миз. Биз ҳам унга ўхшаб қиш нинг совуғига чидамли-
миз. Лекин бу одам энди ҳудо бўлиб қолди. Кассий гўё
ночор-нотавон жонзот, шунинг учун Цезарь унга но-
писанд қараганида у Цезарга икки букилиб таъзим
қилиши керак.
Олисдан ян а шовқин эшитилибди. Кассий Брутнинг
безовталанган авзойига қараб сўзида давом этибди:
- Брут в а Цезарь: нима бор шу «Цезарь»да? Нимага
унинг номи сенинг номингдан улуғроқ бўлиши керак?
19
Б арча худолар ҳақи, менга айт-чи, Ц езарь н и м а еб-
ичадики, бу қад ар буюклашиб кетди?
У Брутнинг ж авобини бир оз кутиб турибди.
-
Мен бу ҳакд а кўп ўйладим, - оҳиста дебди Брут. -
Сенинг гапларингни ҳам ўйлаб кўрам ан. Ҳозир эса
жим бўл, Цезарь келаяпти!
Иккови сукут сақлаб турганларида Юлий Цезарь
уларнинг ёнидан ўтиб кетибди. Улар Ц езарнинг ж аҳ-
ли чиқиб, ранги бўзариб кетганини пайқаш ибди. У
кетганидан кейин ёнларига келган К ассий мансуб
Партиянинг я н а бир аъзоси К аскадан Цезарнинг ним а
сабабдан жаҳли чиққанини сўрашибди. Ўйинларни
томоша қилган Каска бўлган воқеани сўзлаб берибди.
Ўйинларда иш тирок этган машҳур ж ангчи М арк Ан
тоний Цезарга тожни уч маротаба таклиф қилибди.
Учаласида ҳам Цезарь тожни қабул қилиб олишдан бош
тортибди. Лекин унинг қарш илиги тобора сустлаша
борибди.
-
Одамлар нимага бақириш аётган эди? - сўрабди
Брут. Касканинг туш унтириш ича, улар тож ни рад
қилгани учун Цезарни олқишлаётган экан. Бу эса у
буюк одамнинг ғазабини қўзғабди. Агар Цезарга тож-
тахт ян а бир бор таклиф қилинганида, у қабул қили-
ш ига Касканинг ишончи комил экан.
Брут қаттиқ безовта бўлган ҳолда уйига жўнабди.
Тунни таҳликада уйқусиз ўтказибди. Нима қилиш ке-
раклиги ҳақида узоқ бош қотирибди. Қандай қилиб
Цезарнинг кибр-ҳавосини босиб кўйиш мумкин? Қай
йўллар билан улар Римни Цезарь табиатидаги шуҳрат-
парастлик балосидан кутқариш мумкин? «Цезарнинг
ўлимигина кутқаради!» Ниҳоят, шундай мудҳиш ҳу-
лосага келибди. «Цезарь ҳокимиятни тўла равиш да
кўлга киритгач, ўзини қандай тутишини биз ҳеч қачон
ишонч билан олдиндан айта олмаймиз».
Кассий, Каска, Деций ва Партиянинг бош қа аъзо-
лари Брутнинг уйига тун ярм ида яш иринча йиғили-
шибди. Улар биргаликда ўз режаларини тузишибди:
20
Цезарь эртаси қуни халқ оддида нутқ сўзламоқчи бўлиб
турганида Ш аҳар Саройи (Капитолий)да ўддирилиши
керак! Шу аснода унинг ёлғиз ўзи ўлдирилиши керак-
ми, ё М арк Антонийдек тараф дорлари ҳам ўлдирили-
ш и керакм и, деган савол туғилибди.
- Менимча, Ц езарнинг суюклиси Марк Антоний ун-
д ан кўпрок; яш аш и тўғри эмас! - дебди Кассий. - Виз
устомон в а хавф ли душ м анни унга қарш и қўямиз.
Аммо олижаноб Брут бунга изн бермабди.
- Антоний бор-йўғи Цезарнинг кули, - дебди у. -
Цезарнинг калласи олинганида кўл ҳеч нарса қилол-
майди. - У бош тебратган кўйи ўта ж иддийлик билан
кўшиб кўйибди. - Биз Цезарнинг ўзини эмас, шуҳрат-
парастлигини ўлдира олсак эди! Афсуски, бунинг ило-
ж и йўқ-да! Д ем акк и , Ц езарь ўлиш и керак! Аммо,
дўстлар, келинг, уни ғазаб билан эмас, мар дона ўлди-
райлик! Кўнглимизда аламзадалик бўлмаслиги керак!
Шундай қилиб, ф а қ а т Цезарь ўлиши керак, деган
қарорга келишибди. Режаларининг тафсилотларини
аниқлаш тириб олишгач, улар тонг оттиргани ўз уйла-
рига жўнаб кетиш ибди.
Эртаси куни ҳаво булут бўлибди. Туни билан чак;-
моқ чақиб, момоқалдироқ гумбурлабди. Даҳш атли
довул туриб, зам ин титрабди. Юлий Цезарь уйкудан
беҳузур-беҳаловат алпозда уйғонганида хотини Каль-
пурния }шдан шу тонг Капитолийга бормаслигини з^ги-
ниб сўрабди. У ж уда даҳш атли туш кўргани, тушида
бозордаги Цезарнинг ҳайкалидан қон тирқираб оқаёт-
гани, римликлар ҳайкал қош ига кулибгина келиб,
кўлларини қонда ю ваётганларини айтибди.
- Цезарь, мен одатда ирим-сиримларга ишонмай-
ман, лекин, кечаси Римда ж уда кўрқинчли ва ғаро-
йиб воқеалар юз берди. Кимдир бозорда шерни кўриб-
ди, қабрлар очилиб, згндан ўликлар чиқиб келибди.
Ҳавода ypyxu садолари янграб, одамлар ҳайқириқла-
ри-ю отларнинг киш наш лари эшитилибди. О, Цезарь!
Бу нарсалар ҳеч ақлга сиғмайди. Шунинг учун мен
21
чиндан ҳам ж уда кўрқаяпм ан. Булар огоҳлантириш
эканлигига аминман: сенга бир бало бўлади!
Цезарь:
- Нега энди айнан менга бир бало бўлиши кер ак? -
деб сўраб, хотинини тинчлантириш га ҳ а р а к а т қилиб-
ди. Агар ўш а ғалати воқеалар чиндан ҳам огоҳланти-
риш бўлса, ф ақат унта эмас, балки умуман бутун олам-
га огохдантириш бўлиши ҳақи қатга яқинроқ, - дебди.
Аммо Кальпурния тинчланмабди.
- Оддий одамлар ўлганида осмонда янги юлдузлар
пайдо бўлмайди, - у ўз ф и кри д а қатъий туриб олиб-
ди. - Лекин, қироллар ўлганида осмон д аф ъ ат ан ёри-
шиб кетар экан.
Ниҳоят, у Ц езарни у й д а қолиш га кўн ди ри бди .
Аммо Кассий шундай бўлишини олдиндан сезиб, Це
зарни Капитолийга олиб келиш учун Д едийни ж ўнат-
ган экан. Деций Кальпурниянинг туш и ҳ ақи д а эш ит-
гач, унинг ваҳимаси устидан кулибди.
- Ие, - дебди у. - Сен тушни бутунлай нотўғри таъ-
бир қилибсан-ку. Римликлар ю зларида табассум би
лан ўз қўлларини ю ваётган ўш а Ц езарнинг ҳайкали-
дан оққан қон, аслида, буюк Рим Ц езарнинг янги
қонидан (яъни янги ғояларидан) баҳраманд бўлиши-
ни англатади. - У ишонч билан Цезарга ўгирилибди. -
Бунинг маъноси шуки, одамлар сенинг ҳукмронлигинг
даврида янги ю ксакликка эришади.
- Сен тушни жуда зўр таъбир қилдинг, - дебди Це
зарь.
Деций ўз сўзида давом этибди:
- Эшитишимча, одамлар шу бугун Цезарга тож кий-
диришга қарор қилишган. Агар сен уларга боролмай-
ман деб хабар жўнатсанг, уларнинг ф и кри ўзгариб
қолиши мумкин. Қолаверса, улар сени мазах қилиб,
«Цезарнинг хотини яхш ироқ тушлар кўриш ини кути-
шимиз керакми энди?» дейишмайдими! Агар Цезарь
яшириниб ўтирса, улар «Ана, Цезарь кўрқаяпти!» де-
йишади-ку.
22
Д еций мағрур Ц езарнинг ожиз ж ойини ж уда яхш и
билар эди. Рим халқининг йўлбошчиси ўзини кўрқоқ
дейиш ларига чидаёлмасди. У хотинига ўгирилиб:
- Ҳозир сенинг ваҳим аларинг менга ж уда бемаъни
туюляпти, Кальпурния. Уларга иш онганимдан уялиб
кетяпм ан, - дебди.
Ш ундан сўнг у ўртукка ўраниб, Д еций билан Капи-
толийга ж ўнаб кетибди.
Цезарь Капитолийда ўзини душманлари куршаб ол-
ганини билмас эди. Улар биридан кейин бири қандай-
дир баҳоналар билан гаплаш иш учун ёнига келибди.
Кассий в а Брут, Д еций, К аска в а бошқалар унинг ат-
рофига тўпланиш ибди. Шунда, иш ора бўлгач, Каска
қиличини қи н и дан чиқариб,
- Мен учун, кўлларим, сўзланг! - дея уни Цезарнинг
орқасига санчибди. Бош қалар ҳам унга қўшилибди-
лар. Сўнгги қилични Брут санчибди.
Цезарь энг я қ и н дўсти ҳам унга душ манлигини
кўриб:
- Сен ҳамми, Брут?! У ҳолда, ўл, Цезарь! - деб хитоб
қилибди. Ш ундай деб у ерга йиқилиб ж он таслим
қилибди.
Ц езарга қи ли н ган су и қасд бутун Рим халқини
қаттиқ ҳайратга солиб, одамлар кўркув в а саросима-
га тушиб қолишибди. Улар Циннанинг «Озодлик! Эр-
кинлик! Цезарь ҳалок бўлди!» деб бақириш ини эши-
тиб, Цинна в а бошқалар кўлларини Цезарнинг қонига
ботиришларини донг қотиб қузатишибди. Қўрқувдан
эслари оғаёзибди. Бу мудҳиш манзарадан чувиллаш-
ганча ш ош а-пиш а бир-бирларини топтаб қоча бош-
лашибди. Ана ш унда Брутни раҳнамо қилиб танлаган
Кассийнинг донолиги ўзини қўрсатибди. Рим халқи-
нинг қаҳрамони бўлган Брз^т уларнинг безовта кўнгил-
ларини тинчлантирибди. У «Қўрқманглар, қочманглар,
жойингизда қолинг! ТТТуҳратпарастлик ўз жазосини
олди! Биз ҳеч бир римликка ёмонликни раво кўрмай-
миз!» деб хитоб қилибди.
23
Шунда кўрқиб қочаётган одамлар бирдан тўхтаб,
унга кулок, сола бошлашибди. Б рут бор гапн и бозор
ҳудудида тушунтириб бериш ини айтганида улар жим-
гина бозорга бориб кутиш ибди.
Шу орада Ц езарга содиқлигича қолган М арк Анто
ний Капитолийга келибди. У Б рутга ач ч и қ гаплар
қилиб, я н а бирор одамни ўлдириш н и яти бор-йўқли-
гини сўрабди.
- Агар мени бўлса, айни вақти , мени ҳам Цезарга
кўшиб ўлдиришинг мумкин! Ўлдир мени! - деб хитоб
қилибди.
- О, Антоний, биздан ўлимингни тилама, - дебди
Брут мулойимлик билан. Сўнг Цезарни унинг кибр-
ҳавоси в а шухратпарастлиги боис Рим м анф аати йўли-
даўлдирганликларини тушунтириб д и . - Биз сени ака-
лик меҳри билан яхш и кўрамиз, М арк Антоний. Фа-
қат сен саросимага туш ган одамларни тинчлантиргу-
нимизга қад ар сабр қил. Ана ўш анда мен, ҳатто Це
зарга қилич санчган пайтим да ҳам уни яхш и кўрган
одам сиф атида сенга ним а учун бу иш ни қилганимни
тушунтириб бераман.
- Мен ҳам Цезарни яхш и кўрардим, - оҳиста дебди
Марк Антоний. - Майли, сен нима демоқчилигингни
билиш
5
^чун сабр билан кутаман. Цезарь нимага в а
қанақасига хавф туғдирганини айтганингдан кейин
ҳам биз дўст бўлиб қоламиз, деб умид қиламан.
Бироқ Марк Антоний Цезарнинг ж асадини бозор
ҳудудига ўзи олиб боришга ва Рим халқига таъзия
нутқи айтишга рухсат сўрабди. Брзгг бунга рози бўлиб-
Ди. Брут ва дўстлари Антонийни ж асад ёнида ёлғиз
қолдиришибди.
Антоний ўлиб ётган Цезарь ёнида тиз чўкибди:
- О! Қони оқаётган бир ҳовуч туироқ, бу қотил-
ларга нисбатан юмшоқ в а кўнгилчан бўлганим учун
мени кечир! Сен шу пайтга қад ар яш аган энг оли-
жаноб инсонсан! - дебди у аччиқ алам билан в а сўзи-
Да
давом этиб, Цезарнинг ўлими учун қасос олиш ва
24
унинг д у ш м ан л ар и га ҳеч р а ҳ м -ш а ф қ а т қилмаслик-
к а онт ичибди. С ўнгра бир хи зм аткорн и ёрдам га
чақи ри б, у билан ж а с а д н и бозор томон оҳиста олиб
кетиш ибди.
Айни чоғда Брут ваҳимага тушган одамларга қара-
та нутқ сўзлаш га чоғланиб турган экан.
- Қани, тинчланинг, Брутни эшитайлик! - деб бақи-
ришибди улар. Брут:
- Гапларимни охиригача сабр-тоқат билан эшитинг!
- дея ўз нутқини бош лабди.- Римликлар, юртдошла-
рим, дўстларим! - дебди у. - Агар шу ерда Цезарнинг
энг қадрдон дўсти бўлса, ўш анга қарата айтаманки,
Брутнинг Ц езарга бўлган меҳри уникидан зинҳор кам
эмас эди. Агар ўш а дўст «Нимага Брут Цезарга қарш и
бош қўтарди?» деб сўраса, менинг жавобим қуйида-
гича: мен Ц езарни кам роқ яхш и кўрганим учун эмас,
Римни кўпроқ яхш и кўрганим з^тун пгу ишни қилдим.
Сизга Цезарь ти ри к қолиб, ўзингиз кулликда ўлиб кет-
ганингиз яхш им и ёки Цезарь ўлиб, сизнинг эркин
яш аганингизми? Цезарь мени яхш и кўргани учун мен
унга қўзёш имни тўкаман. Унга омад кулиб боққани-
дан мен хурсанд бўламан. У м ард эди, унинг мардли-
гини ш араф лайм ан. Аммо у ўта игуҳратпараст эди!
Айнан шунинг учун мен уни ўлдирдим! Мен сўзимни
Қуйидагича якунламоқчиман: мен қадрдон дўстимни
Римнинг порлоқ келаж агини кўзлаб ўдцирдим. Аммо
ўш а қилични ю ртим менинг ўлимимни керак қилиб
қолган пайтгача сақлаб кўяман.
Брут ш у н д ай сам и м и й гапи ри бди ки, одамлар
қаттиқ таъсирланиб, унга қойил қолиб тасанно айти-
шибди. Одамлар унинг ю ксак ғояларини англаб етма-
ган бўлса бордир, лекин улар Брутнинг мард инсон
эканлигига қойил қолишиб,
ун а
чин дилдан қутлашиб-
Ди. «Яша, Брут, яша! Келинг, биз уни ўз згйига мадҳия
ва олқишлар билан қузатиб қўяйлик!»
Шундан сўнг улар даф ъатан нафаслари ичига iy-
шиб, Марк Антоний Цезарнинг қонга беланган жаса-
25
дини бозор майдонига оҳиста олиб келаётганини донг
қотиб кузатиб туришибди. Брут одам ларнинг Анто
ний билан бирга қолиб, унинг таъ зи я нутқига кулоқ
тутишларини сўрабди. Одамлар Антонийнинг ўз дўсти
ўлимидан қанчалик изтироб чекаётганидан таъсирла-
ниб, унинг гапларига ж им гина қулок, тутиш ибди.
-
Д ўстлар, римликлар, ю ртдош ларим, м ени тинг-
ланг, - деб оҳиста гап бошлабди М арк Антоний. - Мен
Ц езарни м ақташ учун эм ас, кўм иш учун келдим.
Одамлар содир қилган ёвузликлар улардан кейин ҳам
яш айверади. Аекин яхш илик одатда уларнинг суяк-
лари билан бирга ерга кўмилади. Ц езарнинг тақд и р и
ҳам худци ш ундай. - У тин олиб, Рим халқига ғамгин
кўз таш лабди-да, ўз сўзида давом этибди. - Олижа-
ноб Брут сизларга Ц езарни ш уҳратпараст деб айтди.
Агар ш ундай бўлса, бу ж уда мудҳиш иллат бўлиб, Це
зарь бунинг учун даҳш атли ўлпон тўлади. Мен Брут-
нинг рухсати билан Цезарнинг таъзиясида нутқ сўзла-
гани келдим. Цезарь дўстим эди. Менга садоқатли
эди. Аммо Брут уни ш уҳратпараст деб айтди. Брут
мартабали инсон. Цезарь ҳам иш а ф ақи р л ар га меҳ-
рибон в а сахий эди. У доимо муҳтожларга меҳр-му
ру в в а т кўрсатарди . Ш убҳасиз, ш у ҳ р ат п ар аст л и к
қаҳри қаттиқликка асосланади. Кеча Ўйинлар пай-
тида мен Цезарга қирол тож ини таклиф қилганимни
в а у уч маротаба р ад қилганини ҳам м ангиз кўрдин-
гиз. Шу иш шуҳратпарастликданми? Шунга қарам ас-
дан, Брут уни ш уҳратпараст деди. Брут юқори м ар
табали инсон!
Унинг сўзларидан таъсирланган римликлар энди
Брутга қарш и чиқа бошлашибди.
-
Антонийнинг гапларида жон бор, - дебди улар бир-
бирларига. - Цезарга нисбатан катта ноҳақлик бўлди.
Эсингиздами, у тожни қабул қилмаган эди! Д ем ак,
унинг шуҳратпараст эмаслиги аниқ-ку.
Антоний ўз сўзини давом эттириб, нутқи уларнинг
кўнгилларида наф рат в а ғазаб уйғотиши мумкинли-
26
гини таъкидлабди. Лекин ўзини бундай қилиш ни ис-
там аётгандек кўрсатибди.
- Чунки мен қиличлари билан Цезарни ўлдирган
мартабали киш иларга нисбатан ноҳақлик қила олмай-
ман, - дебди.
Одамлар энди бутунлай унинг тар аф и га ўтиб, хи-
тоб қила бошлашибди:
- М артабали кишилар?! Улар ярам ас қотиллар-ку!
- Агар сизнинг кўзёш ларингиз бўлса, уларни ҳозир
тўкиш га шайланинг! - дебди я н а Антоний. - У о д а м -.
ларга Ц езарнинг дўстларим деб ишониб юрган киш и-
лар кўлидаги қиличлардан илма-теш ик бўлиб кетган
ўртукини кўрсатибди. - Ҳасадгўй К асканинг қиличи
ҳосил қилган м ан а бу теш икка қаранг, - деб хитоб
қилибди Антоний. - М ана бунисини эса суюкли дўсти
Брутнинг зарбаси ҳосил қилган. Бу ж ароҳат ҳаммаси-
дан ҳам оғирроқ. Сизлар Цезарь уни қанчалик ардоқ-
лаш ини яхш и билардингиз. Брутнинг хоин эканини
билганида унинг буюк юраги иарча-парча бўлди.
Одамлар:
- О, олижаноб Цезарь! О, нақадар қонли фожиа! Биз
қасос оламиз! - деб хитоб қилишибди.
Улар бақириб-чақириш ган кўйи бозор майдонидан
ш иддат билан чиқиб, Цезарнинг қотилларини қидира
кетиш ибди. Б ундан М арк Антоний ж уда мамнун
бўлибди. Чунки у тузган реж анинг биринчи қисми
амалга ошган эди.
У уйга қайтмоқчи бўлиб турганида хизматкор хуш-
хабар келтирибди. Брут ва унинг дўстлари одамлар
ғазабидан кўрқиб шошилинч равиш да ш аҳардан бош
олиб чиқиб кетишибди. Цезарга содиқ кўмондон Ок
тав и й Ц езарь А нтонийнинг буйруғига биноан ўз
кўшини билан Римга етиб келибди. Антоний дарҳол
унинг олдига ж анг реж асини тузгани жўнабди.
Брут билан Кассий Италиядан чиқиб, Юнонистонга
кетишибди. Бирор йилдан сзшг улар ўз қўшини билан
Сард деган ж ойда қўним топишибди. Антоний ва Ок-
27
тавий э саў з кўш ини билан бир неча мил олисдаги Фи-
липпи ш аҳарчаси ёнида жойлаш ибди.
Ўша йил мобайнида Брут ўзини ж уд а бахтсиз ҳис
қилиб, қаттиқ изтироб чекибди. Бутун П артияси аъзо-
ларидан ф ақ ат у Ц езарни ҳ ақи қи й ватан п ар вар л и к
ҳисси билан ўлдиргандек туюлибди ўзига. Қолганлар
эса ҳаттоки қариндош и Кассий ҳам ўзаро талашиб-
тортиш иш ар, пора олишар в а янги Ҳ укуматда ю қори
лавозимларни эгаллаш гаҳаракат қилишар экан. Сард-
далигида бир куни тунда Брут севикли хотинининг
ўлими хабарини эш итиб изтироби баттар кучайибди.
У Кассий билан айтишиб қолибди: Кассий Брутнинг
ўзидан ёшроқ бўла туриб раҳбарлик қилаётгани учун
унга ҳасади келибди.
Бироқ, охир-оқибат, ўзаро низони унутиб, ж анг ре-
ж асини бирга туза бошлашибди. Лекин улар бу м аса-
лада ҳам келиш а олишмабди. Брут Филиппига бориб,
у ердан Марк Антонийга ҳужум қилишни истаса, Кас
сий унга қарш и чиқибди.
-
Д ушманнинг ўзи биз томонга келгани маъкулроқ
бўлади, - деб эътироз билдирибди. - Шу йўл билан душ
ман ўз кучини сарфлаб, жангчиларини чарчатади. Биз
эса шу ерда туриб, дамимизни оламиз в а кулай мудо-
ф а а имкониятига эга бўламиз.
Аммо Брут унга Филиппи ва Сард орасидаги ҳудуд-
д а яш айдиган аҳоли Антонийга хайрихоҳ эканлиги,
агар унинг кўшини ўш а қишлоқлардан ўтса, у ердаги
аксарият одамлар кўшин сафига кириш эҳтимоли бор-
лигини айтиб огоҳлантирибди. У ўзларининг кучи айни
тўлиб-тошиб тургани ва душман кучаймасидан аввал-
роқ зарба бериш кераклигини айтибди.
-
Одамларнинг ишларида юксалиш ва пасайиш пал-
лалари бўлади. Агар юксалиш пайтида ҳаракат қилин-
са, у омад келтиради, - дебди Брут.
Ниҳоят, Кассий Брутнинг ф икрига истар-истамас
рози бўлибди. Улар Филиппига юриш қилишибди. Бун-
дан Октавий ҳам, Марк Антоний ҳам хурсанд бўлиб-
28
ди. Сабаби мудоф аа ш ароитинингяхш илигиулар учун
афзаллик бўлибди. Фидиппидаги ж анг майдонида чал-
каш лик рўй берибди. Буига қисм ан ҳар икки кўшин-
нинг бир хил ки й и м д а эканлигидан ким дўст, ким
душ манлигини аж рати ш қийинлиги сабаб бўлибди.
Қисман эса Брут қароргоҳидаги ҳамжиҳатлик ва ҳам-
ф и крли ли к ў р н и га ў зар о ҳ а с а д в а зи дди ят сабаб
бўлибди.
Кассий кўш ин бошлиқларидан бирига ўзининг аф-
залрок, ф икрига зид равиш да Филиппига келишга рози
бўлганини тан олиб, Филиппи текисликларидаги бу
ж ангда мағлуб бўлишларидан қатти қ хавотирланаёт-
ганини айтибди. Уларнинг кўшини Сарддан бу ергача
узок; йўл юриб, ж уда ҳолдан тойган экан. Антонийнинг
ж ангчилари эса дам олиб, куч-ғайратга тўлган, алла-
қачон ж анг майдонидаги энг қулай мудофаа жойла-
рини эгаллаб бўлишган экан. Кейинроқ Кассий худди
шу гапларни Брутга ҳам айтибди:
-
Агар биз ш у ж а н г д а мағлуб бўлсак, асир сиф а-
ти д а Рим к ў ч ал ар и д ан ҳайдалиб ўти ш га розими-
сан?
Брут бундан кўра ўзини ж онига қасд қилишни аф-
зал кўриш ини айтиб қасам ичибди-да, иккиси икки
томонга, ҳар бири қўш иннинг ўзига тегишли ярмини
жангга бошлагани кетибди. Лекин уларнинг хаёллари-
ни мағлубият ва ҳалокат ҳусусидаги мудҳиш зшлар
чулғаб олибди.
Ж анг кун бўйи давом этибди. Аммо тушга яқин
Марк Антоний кўш инининг кўли баланд эканлиги
маълум бўлибди. Ч опар К ассийга душ м ан унинг
Қароргоҳига қадам кўйгани хабарини келтирибди.
Шунда Кассий Брзггнинг аскарларини Антоний аскар-
лари билан адаш тириб, ж анг бой берилди, деб зшлаб-
Ди.
Чорасизликдан у ўз қиличи билан ўзини ўлдириб-
ди.
Бир оздан сўнг етиб келган Брут қариндошининг
вафотидан хабар топибди.
29
-
О, Юлий Цезарь, сен ҳали ҳам қудратлисан! Се-
нинг руҳинг эркин кезиб, ўз қиличим изни ўзимизга
қарш и тўғрилаяпти! - деб аччиқ хитоб қилибди.
У барчаси бой берилди - деб ум идсизликка тушиб-
ди. Аммо омон қолган кўш инини я н а бир бор душ-
манга қарш и бошлабди. Кўп ўтм ай у мағлубиятга уч-
рабди. Ўзи бир неча дўстлари билан қочиш га муваф-
фак, бўлибди. Қўшинининг к ат та қисм и асир олиниб-
ди.
М арк Антоний ўз аксарларига асирлар билан ҳуш-
муомала бўлишни тайинлабди.
-
Мен бу жангчилар душ манларим эмас, дўстларим
бўлишини истайман! - дебди у. Сўнг Брутни топиб Ок-
тавийнинг чодирига олиб келишга буйруқ берибди.
Брут, ниҳоят, топилибди. Лекин у ҳам, худди Кас-
сийга ўхшаб, ўз қўли в а ўз қиличи билан ўзини ўлдир-
ган экан. Унинг назарида, Римнинг гуллаб-яшнаши ху-
сусидаги умидлари в а Рим халқининг фаровонлиги
йўлидаги астойдил саъй-ҳаракатлари аянчли муваф-
ф ақиятсизликка учрагандек туюлибди. Ва у ўзининг
яш аш идан маъно қолмаганини англаб етибди.
Марк Антоний Брутнинг ж асади ёнида тиз
43
/киб,
бу аж ойиб инсоннинг ҳаёти беҳуда кетган и учун
қаттиқ изтироб чекибди.
- Цезарь улар орасидаги энг олижаноб инсон эди, -
дебди у. - Қолган барчалари қилган иш ларини Цезар-
га ҳасад кўзи билан қараб қилганлар. Улар орасида
фақатгина Брут одамларнинг м анф аатини астойдил
кўзлаган ягона соф виждонли инсон эди.
У ўрнидан туриб, аскарларига Брутнинг ж асадини
ҳурматини ж ойига кўйган ҳолда д а ф н этиш учун
қароргоҳга олиб боришларини буюрибди.
- Виз унга юксак инсоний фазилатларига мувофиқ
тарзда муносабатда бўлишимиз керак в а бутун жа-
ҳонга «Бу одам мард ва олижаноб инсон эди!» дея ай-
тишимиз керак!
30
Do'stlaringiz bilan baham: |