«k a m o L o t»



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana08.04.2022
Hajmi2,2 Mb.
#536951
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
True-1

ЖАНЖАЛКАШНИНГ ТИЙИЛИШИ
Иштирокчилар:
Бапт ист а - П адуадаги бой жаноб
К ат арина, Б и а н ка - Бапт ист анинг г^излари
Хоренцио, Люченцио - Бианканининг ошиг^лари
Петручио - вероналик бой йигит
Винченцио - Люченционинг отаси
Қадимда Италиянинг Падуа деган гўзал ш аҳрида 
Баптиста исмли бой ж аноб яш аган экан. Унинг икки 
қизи бўлиб, бири мулойим в а гўзал Бианка, иккинчи- 
си ж анж алкаш К атарина экан. Катарина ҳам сингли- 
сидек гўзал экану, лекин унинг ш унақанги феъли са- 
баб, «Катарина жанжалкаш » деб аташ ар экан. Ҳамма 
унинг аччиқ тилидан кўрқар, гарчи гўзал бўлса-да, 
биронта ҳам ошиғи йўк; экан.
Катарина Баптистанинг тўнғич қизи бўлиб, у қизи- 
нинг ҳеч қачон ўзига эр топа олмай қолишидан қўрқа 
бошлабди. Кўп йигитлар Б иан кага уйланиш ни иста- 
ш ар экану, лекин феъли чатоқ К атарина билан тур- 
муш куриш га ҳеч ким нинг ю раги дов бермас экан. 
Ниҳоят, Б аптиста бир реж а тузибди. Катарина Биан- 
кад ан олдин турм уш га чи қи ш и ш арт, деб эълон 
қилибди. Б иан кани н г ош иқлари дарҳол у ёввойи му- 
ш укка —
«Уришқок, Катарина»га уйланишга ж уръат 
қиладиган м ардни излаш га тушишибди.
Шу пайтларда Италиянинг бошқа шақри Веронада 
Петручио исмли бой в а хуш чақчақ йигит яш ар экан. 
Унинг отаси яқи н д а ваф от этган бўлиб, ўғлига жуда 
кўп пул қолдирибди. Энди Петрз^чио дунё кезиб, ўзига 
5
nvrp йўлдоши излашни ният қилибди. Ана щунда, у
31


Падуага бориб, у ер д а Б и ан к ага уйланм оқчи бўлган 
йигитлардан бири - Хорендио исмли дустини учратиб- 
ди. Петручио унга ўзи ҳам умр йўлдоши қидираётга- 
нини айтибди. Ш унда Хоренцио бирдан К атар и н а 
ж анж алкаш ни эслабди. Петручио қатьиятли йигит, у, 
албатта, К атаринани ўзига бўйсундира олади! У шўх 
ва хушфеъл ҳам ақлли в а қувноқ. Умуман, мулоҳаза- 
ли йигит. Бинобарин, бадфеъл хотинни қан д ай қилиб 
йўлга солиб олишни билади.
Шундай қилиб, Хоренцио Петручиога ўзи севган в а 
уйланиш ни орзу қилган мулойим Б и а н к а в а гўзал, 
аммо бадфеъл К атарина ҳ ақи д а батаф сил гапириб 
берибди.
- То К атарина турмушга чиқм агунча ҳеч ким Б и ­
анкага уйлана олмас экан, - деб сўзини мах,зун якун- 
лабди.
Петручио бунга қизиқиб қолиб, завқи келибди.
- Мен унга уйланаман, - дебди у. - Бўрондан куч- 
лироқ ж анж ал қилмайдими! Барибир мени севиш ига 
мажбур қиламан уни!
Шу билан у Хоренцио ҳамроҳлигида Баптистанинг 
уйига бориб ди.
- Сен ўзингни мусиқачи қилиб кўрсатасан, - дебди 
унга Петручио. - Сен унга мусиқани, мен эса, севиш- 
ни ўргатаман. Шу тариқа иккимиз у ж анж алкаш ни 
жиловлаймиз.
Улар Баптистанинг уйига келганларида Петручио 
дадил гап бошлабди:
- Марҳамат қилиб айтинг-чи, сизнинг К атарина 
деган чиройли ва одобли қизингиз бор, ш ундайми? -
деб сўрабди.
- Менинг қизим бор, сэр, исми Катарина, - деб ж а- 
воб қилибди Баптиста.
- Мен вероналик жанобман, сэр, —
Петручио гапида 
давом этибди. —
Қизингиз Катаринанинг гўзаллиги ва 
мулойимлиги ҳ ақи д а кўп эш итдим . Ш унинг учун
32


дўстим унга мусиқа ўргатиш ига, мен унга уйланишим- 
га иж озат бериш ингизни сўраб келдим.
- Хуш келибсиз, - дебди Б аптиста в а шу заҳоти Хо- 
ренциони К атари н ан и н г ёнига йўллабди. - Лекин ме- 
нинг қизим сизга тўғри келмайдими, деб кўрқаман, -
хомуш оҳангда кўш иб кўйибди у Петручиога қараб.
- Н азарим да сиз қизингиздан аж ралиш ни истама- 
япсиз ёки куёвингиз бўлишимни хоҳламаяпсиз, - деб­
ди Петручио.
- Тўғриси, сиз хато қиляпсиз, - дебди Баптиста. -
Хўш, сиз қ аер д а яш ай си з, сэр? Исмингиз нима?
Баптиста унинг исмини эш итганида Петручионинг 
отаси ўзининг эски қадрдони эканлигини англабди ва 
хурсанд бўлиб йигитни и чкари га таклиф қилибди. 
Аммо тўнғич қизи Петручиога яхш и хотин бўла оли- 
шига гумони борлигини эътироф этибди. Ҳаттоки ота­
си ҳам унинг сўконғич тилидан ҳадиксираб турар 
экан-да.
- Қизим билан сенинг бахтинг очилишини тилайман,
- дебди у йигитга. - Аммо сен баъзи ножўя гапларга 
руҳан тайёр бўлиб туриш инг керак.
Шу пайт Хоренцио югуриб хонага кирибди. Унинг 
боши ёрилиб, қонаётган, юзи эса қўркув ва ғазабдан 
оқариб кетган экан.
- Нимага рангингда ранг йўқ? - сўрабди Баптиста.
~ Нима бўлди? Қизимдан яхш и мусиқачи чиқар экан- 
ми?
~ Ундан 
5
СШ
1
И ж ангчи чиқар экан, - дебди Хорен­
цио жаҳл билан. У Б аптистага Катаринанинг уд чала- 
ётганида хатосини тузатмоқчи бўлганини, кутилмаган- 
Да қизнинг қатти қ жахди чиқиб, қўлидаги асбоби би­
лан бошига тушириб қолганини айтибди. Натижада 
йигитнинг боши ёрилиб, уди синиб кетибди. Йигит бу 
Ҳолдан карахт бўлиб турган экан, қиз унга қаттиқ 
5^шқириб, ош кора ҳақорат қилибди.
Петручио буни зўр ҳазил деб ўйлабди-да, хохолаб 
кулиб юборибди.
33


-
У жасур қиз экан, - дебди қойил қолиб. - Мен бу 
қи зн и олдингидан ҳам ўн ч ан д о н кучли роқ ях ш и
кўриб қолдим. Йигит Б ап ти стага қувноқ К атари н а 
билан учраш иш га жудаям ош иқаётганини айтиб, дар- 
ҳол қизни кўриш га рухсат сўрабди. Я хш ироқ ш огирд 
бўлар, деган умидца Б ап ти ста бечора Х ортендиога 
бориб, Бианкани топиш ни маслақат берибди. Баптис- 
танинг ўзи эса ўж ар К атаринани олиб келиш га аҳд 
қилибди. Петручио ёлғиз қолганида асов в а жахддор 
қиз билан қандай муомала қилиш кераклиги тўғриси- 
да бир тўхтамга келибди.
-
Агар уриш са, худди куш каби ўта ёқимли сайра- 
шини айтаман, - деб ўйлабди у. - Агар қовоғини уйса, 
худди тонгги ш абнам да чайилган атиргулдай тиниқ 
кўринишини айтаман. Агар бир сўз демай м иқ этмас- 
дан турса, нақадар гапга чечан эканини айтаман. Агар 
мени ҳайдаб солса, худди бир ҳ аф та меҳмон бўлиб 
қолишимни сўраётгандек, миннатдорчилик билдира- 
ман. Агар менга турмушга чиқиш ни истамаса, ундан 
тўйимиз кунини ўзи белгилашини сўрайман.
Мағрур К атарина ўзини нотаниш киш и чақиртир- 
ганига ғаш и келган ҳолда хонага кирибди. Аммо Пет- 
ручио узр сўрамабди. Қизни ҳушнудлик билан қарш и 
олибди.
- Хайрли тонг, Кэйт! Билишимча, исминг шундай-а.
- Менинг ғийбатимни қиладиганлар одатда К ата­
рина деб аташ ади, - дебди Катарина ош кора ғазаб 
билан.
- Ёлғон гапиряпсан! - дебди Петручио. - Сени шун- 
чаки «Кэйт» дейишади. «Ёқимтой Кэйт» ҳам! Б аъзида 
эса «Уришқоқ Кэйт»! Аммо, Кэйт, сен дунёдаги энг 
хушрўй ва ёқимтой Кэйтсан. Сенинг гўзаллигинг, му- 
лойимлигинг, бошқа инсоний фазилатларинг ҳар бир 
ш аҳарда мақталади. Шунинг учун сендан менинг хо- 
тиним бўлишингни сўраб келиб турибман.
- Қандай ҳаддинг сиғди?! - бақирибди К атарина. -
Қани, дарҳол бу ердан жўнаб қол-чи!
34


Лекин Петручио кетмабди. К атарина у билан баҳс- 
лашибди, уни уриш ибди, ж анж ал чиқариш га уриниб- 
ди. Аммо йигит ўзини бу ҳақоратларни эшитмаган- 
дек тутибди. Қизнинг гўзал рухсори ва мулойим ҳулқ- 
атворини м ақтаб, «бадфеъл жанжалкаш » деганлар, 
аслида, ёлғончи эканликларини айтибди. Охирида:
- Азизим Кэйт, истасанг ҳам, истамасанг ҳам мен 
сенга уйланмоқчиман. Сенинг отанг розилигини бериб 
бўлди. Мен сен и ўзи м тийиб кўям ан, Кэйт! Сени 
«ёввойи Кэйт»дан «ювош Кэйт»га айлантираман. Ана, 
отанг келяпти: р ад қила кўрма! Катарина менинг р а­
фикам бўлиши керак, в а албатта, бўлади ҳам!
Баптиста хонага кирганида Петручио Катарина ик- 
ковининг шу я к ш ан б ад а тўй қилишга келишиб олга- 
нини айтибди.
- Сенга турмуш га чиқиш дан олдин шу якш анба се­
нинг дорда осилиб турганингни кўраман! - деб бақи- 
рибди К атарина ғазаб билан депсиниб. Сўнг шу тел- 
бага турмушга беришни истаётган отасини айблай ке- 
тибди. Бирок;, Петручио унинг жўшқин нутқини бўлиб- 
Ди.
- Сабр қилинг! —
дебди у Баптистага. - Қизингиз сиз- 
нинг олдингизда шундай деяпти. Бирок; иккимиз ёлғиз 
Қолганимизда ш унақа мулойим ва меҳрибон! Балки 
сиз у мени қанчалар яхш и кўриш ига ишонмассиз?.. -
Сўнг Катаринага 
3
/гирилиб дебди: —
Кел, мени ўпиб қўи, 
Кэйт! Мен В енецияга бориб, якш анбада бўладиган 
тўйимизга беж ирим кийим-кечаклару тақинчоқлар 
сотиб олмоқчиман.
Бу антиқа йигитнинг муомаласини қўрган Катари­
на ғазаб в а ^ай р атд ан тили лол бўлиб, бошқа ҳеч нар- 
са Деёлмабди.
Якш анба куни тўй базми ҳозирланиб, меҳмонлар 
келишибди. К атарина ўттта-ўша қовоғи уйилган, бад- 
Жаҳл экану, бирок; у янги тўй либослари кийдирилган 
Ҳолда никоҳга тайёр бўлибди. Ҳамма Петручиони ку- 
тибди, аммо у ҳа деганда келавермабди. Меҳмонлар
35


ўзаро ш ивир-ш ивир қила бошлашибди. Петручионинг 
ўзига нисбатан бундай таҳқирли м уносабатда бўлга- 
нидан уялган К атарина сўкиниб, кўзлари ж и қ қ а ёш га 
тўлиб, хонадан ю гургилаганча чиқиб кетибди.
-
У 
ҳеч қачон менга уйланиш ни и стам аган, - чин- 
қирибди қиз. —
Буни атайин мени м азах қилиш учун 
уюштирган.
Одамлар Петручио энди келмайди, деб туриш гани- 
д а бирдан у озғинлиги-ю касалм андлигидан базўр 
юраётган қирчанғи от устида етиб келибди. Петручио­
нинг ўзи эса, худди тиланчиларгаўхш аб кир-чир, жул- 
дур кийим кийиб, белига занглаган синик, қилич тақ - 
қан ҳолда, хизматкори ҳам худди ўзидек рўдапо кий- 
имда экан. Меҳмонлар таажжубланиб я н а ўзаро ш и- 
вир-ш ивирга тушиб кетишибди. Петручио қирчанғи 
отидан сакраб тушиб,
- Кэйт қаерда? Қани менинг севикли хотиним? - деб 
бақирибди.
Петручионинг уларни куттиргани, устига устак, бун­
дай ш армандали аҳволда келганидан Баптистанинг 
қаттик, жаҳли чиқибди.
- Бу қанақаси, сэр, бугун тўй куни эканлигини би- 
лардингиз-ку! - дебди у Петручиога ва дарҳол бориб 
тузукрок; кийиниб келишини сўрабди.
Петручио эса қайсарлик қилиб ҳеч нарсани ўзгар- 
тириш га рўйхушлик бермабди.
- Кэйт менинг кийимимга эмас, ўзимга турмушга 
чиқяпти, - дебди у.
Барча уқтиришу тушунтиришлар кор қилмабди. 
Натижада Катарина ночор-ноилож черковга боришга 
мажбур бўлибди. Маросим мобайнида ҳам Петручио 
ўзини ёввойиларча ғалати тутибди. 
У 
руҳонийга 
тттун- 
дай баланд овозда ўшқириб берибдики, тааж ж убдан 
донг қотиб қолган бечора руҳонийнинг китоби кули- 
дан тушиб кетибди. Китобни олиш учун энгаш ганида 
Петручио уни туртиб юборибди. Шу тари қа у 
у р мтттиб- 
бақиришни, ер депсинишни давом эттираверибди. Ҳеч
36


кимдан ҳ ай и қм ай д и ган К атарина қўркувдан дағ-дағ 
титрай бошлабди. Маросим сўнггида Петручио баланд 
овозда ш ароб тўла қ ад аҳ келтириш ни буюриб, шароб- 
ни ярм игача ичгач, қолганини руҳонийнинг юзига се- 
пиб юборибди.
- Унинг соқоли ж уда нимжон ва қуруқшаган кўрин- 
ди, - дебди Петручио хохолаб кулганча. - Шунга ш а­
роб озгина д аво бўлади деб ўйладим.
К атарина тезроқ отасининг уйига қайтиш ни сўра- 
ганида Петручио тўй базмига қолишларининг ҳечам 
иложи йўқлигини айтибди.
- Илтимос, базм га қолайлик! - ўтиниб сўрабди Ка­
тарина. - Агар ҳозир кетиб қолсак меҳмонлар нима 
деб ўйлаш ади?
Аммо Петручио меҳмонлар билан иши йўқ экани- 
ни айтиб, базм да қолиш га розилик бермабди.
- Агар мени яхш и кўрсанг, қоласан - дебди Ката­
рина.
Бунга ж авобан Петручио хизматкорига отларни кел­
тиришни буюрибди. ТТТундя Катаринанинг жаҳли чи- 
Қиб кетибди.
- Кетавер бўлмаса! —
деб бақирибди у. - Эшик очиқ! 
Аекин мен бугун кетм айм ан. Йўқ, эртага ҳам кетмай- 
ман. То ўзим хоҳламагунимча, кетмайман!
- Хўп, Кэйт, жаҳлинг чиқмасин, - дебди Петручио.
~ Жаҳлим чиқади! —
дебди Катарина ғазаб билан. —
Сен мен истаганча шу ерда қоласан! —
Сўнг у меҳмон- 
ларга ўгирилиб, - Жаноблар, юринг, зиёфатга борай- 
лик! —
дебди. — Н азаримда, агар аёл киши қаршилик 
кўрсатиш га ўзи да ж уръат топа олмаса, уни аҳмоқ 
Қилишлари ҳеч гап эмас экан.
- Кэйт, улар буйруғингга қўра кетаверишсин, —деб- 
Ди Петручио. - Боринглар, жаноблар, хотиним айтга- 
нидек, базми ж ам ш вд қилинглар. Бироқ ёқимтой Кэй- 
Тим мен билан кетади. Мен ўз хотинимга ҳўжайинман.
Шунда Кэйт бош қа ҳеч нима қила олмабди. Нима 
бўлаётганини англаб етганида эса Петручио билан бир-
37


га отда унинг уйига кетаётган экан. Б у ж уд а ҳолдан 
тойдирадиган саф ар бўлибди. Сабаби отлари орик, ва 
хаста, бунинг устига, П етручио атай лаб эн г ёмон 
йўллардан юрибди. Тепаликдан қиялаб туш аётганла- 
рида К атаринанинг оти тойиб кетиб, балчиққа йиқи- 
либди. Петручио эса хотинининг туриш ига кумакла- 
тттиттт ўрнига от йиқилгани учун хизм аткорини айблаб 
ура бошлабди. К атарина минг м аш аққ ат билан оёққа 
туриб, эрини хизм аткордан аж р ати ш га уринибди. 
Шундан кейин можаро авж и га чиқибди. Петручио 
бақирибди. Катарина баҳслашибди, тортишибди, ж ан- 
жаллашибди. Хизматкор ш аф қ а т с н а б д и . Ниҳоят, 
улар бир оз тинчланиш ганида отлари қочиб кетгани- 
ни пайқаш ибди. Хизматкор бир амаллаб уларни ту- 
тиб келибди. Шундай қилиб, К атарина чарчаган в а
қорни очган ҳолда, балчиқда доғ-дуғ бўлган кийим да 
янги уйига етиб келибди. Айни чоғда, у бир тен такка 
турмушга чиққанига в а ўз таш виш лари ҳали тугама- 
ганига ич-ичдан иқрор бўлибди. Хизматкорлар улар­
ни кутиб олиш учун уйдан чиққанларида Петручио 
ҳаммаларини ёппасига уриш а кетибди. Шунда К ата­
рина ундан хизматкорлар билан юмшоқроқ муома- 
лада бўлишни ёлвориб сўрабди.
Кечки овқат келтирилганда Петручио ҳар бир та- 
омни танқид қилаверибди. Таом тагига олиб кетиб, 
ёмон пиширилганини, ейишга яроқсизлигини айтиб 
ёзғираверибди. Катарина таом да бундай кам чилик- 
ларни кўрмабди. Қолаверса, қорни ўлгудай оч. Бироқ 
Петручио уни тановул қилишга кўймабди. Йўқ, гўшт 
айниган, касал қилади, дея овқатни ерга отиб юбо- 
рибди.
Катаринанинг тинка-м адори қуриб, йиғлагудек 
аҳволга келибди. Лекин ҳатто ухлашга ётганида ҳам 
эри уни дам олгани кўймабди. Петручио ётоқхонада- 
ги ҳар бир нарсадан айб топаверибди. Тўшак хотини­
нинг ухлаши учун яроқсизлигини айтиб чойшабларнй 
ерга ирғитибди. Туни билан бақириб-чақириб танқиД
38


қилаверганидан К атар и н а с и р ау х л ай олмабди. К ата­
рина буларнинг б ар ч аси ўзи ни н г т а ж а н г феълини да- 
волаш учун П етручио ту зган р е ж а н и н г бир қисм и 
эканлигини ф аҳм лам абди. Петручио муттасил ж ан- 
жаллашиб, в ай сай в ер ад и ган одам билан я ш а ш н ақа- 
дар оғир эк ан и н и қи зн и н г кўзига кўрсатм оқчи экан. 
Тез орада К атар и н а буни англаб етгач ўзининг ёмон 
хулқини тузатибди, бироқ у ш ан га қ ад ар у ўзини ж уда 
бахтсиз ҳис қилибди.
Эртаси ку н и П етручио ў зи н и я н а ў ш ан д ай тута- 
верибди - ҳ а м и ш а х о ти н и га ў т а мулойим гапириб- 
ди, би р о қу н и н г ақволи н и б аттар та н г қилаверибди. 
Шунда қорн и ж у д а очган К а тар и н а х и зм атко р д ан
бирон егулик олиб к е л и ш и н и ёлвориб сўрабди. 
Бирок, у турли баҳон алар қилиб, охирида хўж айи н и
рухсат б ерм агун ча егулик олиб кела олмаслигини 
очиқ айтибди.
- У менга очликдан ўлдириш учун уйланганми, нима 
бало? - сўрабди К атари н а ж аҳли чиқиб. - Отамнинг 
уйига келган тиланчиларга егулик берилган. Аммо мен, 
тиланиш ним алигини билмайдиган одам, гўштга зор 
бўлиб, уйқусизликдан силлам куриб ўтирибман. Туни 
билан Петручионинг бақириб-чақириш идан ухлаёлма- 
ДИМ. 
Менга энг алам қиладиган ж ойи - у ўзини булар 
нинг барчасини мени яхш и кўрганидан қилаётгандек 
тутиши бўляпти. 
-
Ўша пайт Петручио қўлида гўшт тўла ликопча и 
лан хонага кириб келибди.
- Қалайсан, азизим Кэйт? - сўрабди у. - Кўряпсан 
ми, сен ҳақингда қан чалик қайгуряпман. Мен ўзим 
сен учун егулик пиш ирдим.
Катарина ж авоб қилмабди.
- «Йўқ, раҳмат»ми? - сўрабди Петручио. - Нима, ҳеч 
гапинг йўқми? Балки егинг йўқдир? - Сўнг хизмат- 
Корга гўштни олиб кетиш ни буюрибди.
~ Йўқ! Йл/к;! У қолсин! - бақирибди очликдан ҳол
сизланган Катарина.
39


- Ҳаттоки энг арзимас хизм ат ҳам раҳм ат билан тақ- 
дирланади. Шунинг учун сен гўш тга кўл тегизиш дан 
олдин менга раҳм ат ай ти ш и н г кер ак , - дебди Петру­
чио.
- Сизга рақм ат, сэр, - дебди ачинарли алпозда Ка­
тарина. Шунда Петручио унга гўш тдан бир оз тановул 
қилиш га рухсат берибди. Лекин тановулни тугатма- 
сидан муғомбирлик билан:
- Вас, етар! - деб, хи зм аткорга таом ни олиб кетиш - 
ни буюрибди.
Сўнг у К атарина учун бую ртирган кийим ларни ти­
кувчи олиб келсин, деб одам ж ўнатибди. Тикувчи ке- 
либ К атаринага беж ирим телп акча кўрсатибди.
- Қ анақа аж ойиб телп акча экан-а! - дебди Петру­
чио. - М ўъжазгина! Худди чақалоқникига ўхшайди! 
Кел, яхтттиси каттароғи н и кўрам из.
- Менга каттароғи керакм ас! - бақириб юборибди 
бечора К атарина. - Бу ҳозир урф да, назокатли хоним- 
лар ш унақа телпакчалар кийиш ади.
- Сен ҳам назокатли хоним бўлганингда ш унақаси- 
ни ки ясан, —
дебди эри баттар унинг ж иғига тегиб.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish