1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)
210. Суғурталовчи кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»;
5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари»
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича суғурталовчи кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича суғурталовчи кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
211. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши
|
5010, 5020
|
9210—9220
|
2.
|
Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)
|
5010, 5020
|
5110—5530
|
3.
|
Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши
|
5010, 5020
|
4220—4290
|
4.
|
Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади
|
5010, 5020
|
8410
|
5.
|
Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан суғурталовчининг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди
|
5010, 5020
|
4610
|
6.
|
Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди
|
5010, 5020
|
4890
|
7.
|
Коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши
|
5010, 5020
|
4890
|
8.
|
Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди
|
5010, 5020
|
6810, 7810
|
9.
|
Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилди
|
5110—5530
|
5010, 5020
|
10.
|
Суғурта агентидан суғурта мукофотлари олинди
|
5010, 5020
|
4040
|
11.
|
Суғурта қилдирувчидан суғурта мукофотлари олинди
|
5010, 5020
|
4030
|
12.
|
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди
|
8610, 8620
|
5010, 5020
|
13.
|
Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлар, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар)
|
9690
|
5010, 5020
|
14.
|
Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар)
|
6710
|
5010, 5020
|
15.
|
Ҳисобдор суммалар берилди
|
4220—4290
|
5010, 5020
|
16.
|
Ходимларга берилган қарз суммаси
|
4720
|
5010, 5020
|
17.
|
Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар)
|
6990
|
5010, 5020
|
18.
|
Суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши
|
4110
|
5010, 5020
|
19.
|
Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши
|
9720
|
5010, 5020
|
20.
|
Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)
|
4730
|
5010, 5020
|
21.
|
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши
|
6920
|
5010, 5020
|
22.
|
Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши
|
6910, 6950
|
5010, 5020
|
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)
212. Суғурталовчининг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»да амалга оширилади.
213. 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»нинг дебети бўйича суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредитида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ёки 6960 «Даъволар бўйича тўланадиган счётлар» билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
214. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |