транзит счётлар (Т) — бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган ва ҳисобот даври охирида қолдиққа эга бўлмайдиган, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган, даромадлар ва харажатларга вақтинчалик счётларидир;
қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан бошқа суғурталовчилардан қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қабул қилинган таваккалчиликлар;
қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан қабул қилинган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа суғурталовчида суғурталанган таваккалчиликлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайта суғурта қилдирувчи — ўзига қабул қилиб олган суғурта мажбуриятларини қайта суғурта қилишга берувчи суғурталовчи ёки қайта суғурталовчи;
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
қайта суғурталовчи — қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ёки бир вақтда қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи суғурта фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган суғурталовчи, жойлашган жойидаги давлат қонунчилигига мувофиқ қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл суғурта ташкилоти.
II қисм. Асосий қоидалар
I бўлим. Узоқ муддатли активлар
I кичик бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар
2. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
б) мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
в) қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган ва бошқаларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
г) маҳаллий ва хориждан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида;
д) барча турдаги капитал қўйилмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
3. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
0100 — Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0200 — Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
0300 — Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
0400 — Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар;
0500 — Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар;
0600 — Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
0700 — Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар;
0800 — Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0900 — Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |