Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
I қисм. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома мақсадида фойдаланиладиган атама ва тушунчалар:
актив счёт (А) — бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредитида акс эттирилади;
балансдан ташқари счётлар (З) — бу суғурталовчига қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан боғланмайди ва суғурталовчининг молиявий ҳисоботида акс эттирилмайди;
бухгалтерия счёти — суғурталовчилар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депонентланган суғурта мукофоти (депо мукофот) — қайта суғурта қилдирувчининг ҳисобида вақтинча бўлган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчига тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
доимий счётлар — бу ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва капитал счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассив счётларга бўлинади;
контр-актив счёт (КА) — бу молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган счётдир;
контр-пассив счёт (КП) — бу молиявий ҳисоботда мажбурият ёки капиталнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган счётдир;
пассив счёт (П) — бу мажбурият ва капитални акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбуриятлар ва капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиш эса дебети бўйича акс эттирилади;
ретроцессия — қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурта қилиш шартномаси асосида қайта суғурта қилишга бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта полиси — суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг (агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция);
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |