Йўналиши ўқув режаси ва дастури асосида тайёрланди


Дарсларни таҳлил этиш мақсадлари



Download 4,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/130
Sana26.06.2022
Hajmi4,7 Mb.
#706617
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   130
Bog'liq
1 PDFsam 4.2-informatika

Дарсларни таҳлил этиш мақсадлари 
Дарслар аниқ мақсад асосида кузатилиши ва таҳлил қилиниши 
лозим. Шундагина натижаси самарали бўлади ва ўқув жараёни юзасидан 
аниқ хулоса чиқариш имконини беради. Дарс таҳлилида тизимсизлик, 
аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, дарсга тасодифан қатнашиш, дарсни чуқур 
таҳлил қила олмаслик, ўқитувчига амалий ёрдам кўрсата олмаслик эса 
дарслар сифатининг ва савиясининг пасайиб кетишига олиб келади. 
Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай, 
балки мактабда ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим 
шаклларидан биридир. Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш 
амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл 
қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини 
беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув 
жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, 
юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса 


165 
таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали тажрибасини бойитади, методик 
малакасини оширади.
Дарс таҳлили ўқув машғулотини кузатиш, ўрганиш шаклида олиб 
борилади. Шу ўринда савол туғилади. Ўқитувчининг дарси ким томонидан 
кузатилиши лозим? Қандай мақсад билан кузатилади ва таҳлил қилинади? 
Ўқитувчининг дарси вилоят ХТБ, туман, халқ таълими бўлими, таълим 
муассасалари раҳбарлари, ходимлари, методистлар ва ўқитувчилар 
томонида кузатилади ва таҳлил қилинади. 
Бунинг учун, энг аввало, дарсга киришдан мақсад нимадан иборат 
эканлигини аниқлаб олиш зарур. Дарс қуйидаги мақсадда кузатилади ва 
таҳлил қилинади: 

таълим ва тарбия жараёни сифатини аниқлаш; 

ўқитувчининг педагогик маҳоратини оширишга ёрдам бериш; 

илғор иш усуллари ва методларини ўрганиш ва оммалаштириш; 

ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши; 

ўқувчиларнинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлаш;

илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш; 

ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўрганиш; 

дарс жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хато ва 
камчиликларнинг олдини олиш, ўқитувчига амалий ва методик ёрдам 
кўрсатиш; 

таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар психологик хусусиятларини 
ўзига хослигини эътиборга олиш; 

дарсда ўқувчиларни фаоллаштириш ва мавзуни ўзлаштиришларини 
эътиборга олинганлиги

Дарс - ўқув жараёнининг жуда кўп таълим-тарбия қирраларини ҳал 
қилувчи асос ҳисобланади. Шунга кўра дарсни кузатувчи ва таҳлил 
қилувчилардан махсус тайёргарлик кўриш талаб этилади. 

Download 4,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish