Ва нихоят, учинчидан, сиздан бирор нарса сотиб ол-
ган мижозларнинг кўпчилигига ушбу маҳсулотни такро-
ран таклиф қилсангиз, сиздан янада қимматроқ турини
сотиб олишга тайёр бўладилар. Албатта, бунинг учун сиз
томонингиздан сотилган маҳсулот ва хизматларнинг уларни
қониқтирганлиги хизмат қилади. Бундай мижозларнинг уму-
мий мижозлар орасидаги ҳиссаси одатда 20-30фоизни таш-
кил қилади. Шунинг учун, сиз учун турли нарх сегментларига
эга бўлган маҳслотлар линияларини ташкиллаштириш ўта
муҳим саналади. Айниқса, ушбу механизмни ўз фаолиятин-
гизда жорий қилишни бошлаган бўлсангиз, унда ишни жуда
қиммат маҳсулотлардан бошланг. Уларнинг олдида бошқа
маҳсулотлар жуда фойдали кўринади, башарти ўта қиммат
маҳсулотни ҳеч ким сотиб олмаса ҳам.
Кейинги жуда муҳим босқич бўлиб камида қуйидаги
кўринишга
эга
бўлган
мижозларингизни
еткалашга
мўлжалланган учталик савдо занжирини шакллантириш
ҳисобланади:
– бепул front-end маҳсулотлар, арзон маҳсулотлар;
– арзон маҳсулотлар;
– қиммат маҳсулотлар.
Келинг, юқорида тавсифланган
Front-End – Back-End –
VIP маҳсулотлар занжирини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
1.
Front-End – бу манфаатли инсонларни сизнинг олдин-
гизга олиб келувчи жуда арзон ёки бепул маҳсулотлар.
2.
Back-End – бу манфаатдор инсонларга сиз сотади-
ган ва сиз асосий пул ишлайдиган соҳани ташкил қилувчи
маҳсулотлар жамланмаси.
3.
VIP – бу Back-End маҳсулотларини сотиб олган ва сиз-
нинг маҳсулотларинги билан ўта қизиқиб қолган инсонлар
учун мўлжалланган жуда қиммат маҳсулотлардир. Сизнинг
муайян қатламли “қиммат” маҳсулот учун тўлашга тайёр
бўлган мижозларингиз бўлишлигини эътиборга олиб, ушбу
турдаги маҳсулотнинг сиздаги товарлар ва хизматлар ассор-
тиментида мавжуд бўлишлиги ўта муҳим саналади.
Агарда
мижоз
сизнинг Front-End ва Back-End
маҳсулотларингиздан қониқса, унда унга “қиммат” товар-
лар орасидаги маҳсулот керак бўлганида, у сизга мурожаат
қилишга тайёр бўлади. Табиийки, ушбу турдаги мижозларни
қўлдан бой бериш яхши эмас, зеро айнан улар орқали сиз-
нинг асосий даромад манбаингиз шаклланади.
Ушбу кичик мақола орқали мен сизнинг бизнесга
қарашларингиз ижобий томонга ўзгартиришга, бироз
юқорироқ даражага кўтирилишингизга ва унга истиқболлар
нуқтаи-назар билан қарашингизга кўмаклашишга ҳаракат
қилдим. Агар сиз ушбу тавсияларга амал қиладиган бўлсангиз,
тезлик билан ўз бизнесингизнинг муваффақият чўққилари
сари ўзгариб бораётганлигини кўрасиз! Сизга янада кўпроқ
мижозлар мурожаат қиладилар, улар сизга кўпроқ ишона-
дилар, сизда кўпроқ маблағ қолдирадилар, ва энг ёқимли ва
фойдалиси, сиз ўз бизнесингиздан кўпроқ қониқиш ҳосил
қила бошлайсиз.
Бизнесда муваффақиятга эришиш учун сиз ўз савдо ти-
зимингизни шакллантиришга қаратилган аниқ режангизни
ишлаб чиқишингиз зарур. Бусиз бизнесингиз кўтарилиш ва
пасайишларни эслатувчи хаотик жараённи эслата бошлайди.
Хулоса ўрнида бир қанча фойдали маслаҳатларни келтириб
ўтамиз:
1. Турли туман янги “қойилмақом” ғояларга ёпишишни
бас қилинг, ва шахсий режаларингизда аниқ қилиб белгилаб
олинганларини амалга оширишни бошланг.
2. Шуни тушунингки, сиздаги мавжуд маркетинг ва
савдога оид билим ҳамда кўникмалар – бу бизнесдаги
муваффақиятнинг асосий қисмини ташкил қилади.
3. Шуни эсда тутингки, токи инсонлар сизни билмас экан
ва сизга ишонмас экан, улар сизнинг маҳсулотларингизни
кам сотиб оладилар. Мижозларингиз билан улар сиздан
маҳсулот сотиб олгунларига қадар дўстона муносабатларни
ўрнатишга доир турли усулларни ишлаб чиқинг.
4. Ўз бизнесингизда истиқболли мижозларни жалб қилиш
ва уларни ҳақиқий мижозларга айлантириш тизимини шак-
ллантиринг.
5. Мижозларингиз учун савдо гирдобини тузиб чиқинг.
6. Бизнесингизга мос бўлган
front-end – back-end – VIP
занжирини ишлаб чиқинг.
Сизни ишонтириб айтмоқчиманки, юқорида келтирилган
асосий тамойилларни қўллаган ҳолда, сиз ўз бизнесингизни
умуман янги даражага олиб чиқишингиз мумкин. Шунинг-
дек, бунда сиз кўпроқ мижозларни жалб қилиб,ўз саъй-
ҳаракатларингизни кўпроқ маблағга айлантира бошлайсиз.