Ўйлашимча, ҳар қандай бизнеснинг эгаси ўз-ўзига Юқори даромад келтирадиган бизнесни қандай шакллантириш


-кадам. Мижозларни жалб килинг ва истик-



Download 201,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi201,16 Kb.
#97979
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
BIZNESNI SHAKLLANTIRISH

2-кадам. Мижозларни жалб килинг ва истик-
болдагиларни хакикийларига айлантиринг.
Сиз бозор учун қандай маҳсулот ва хизматларни таклиф 
қилишингиз эмас, балки, мижозлар билан тўрт босқичли 
ўзаро муносабатлар тизимини шакллантиришга эътиборни 
қаратиш муҳим. Зеро, мижозлар билан ўзаро муносабатлар 
тизимининг 4 та қуйидаги босқичлари мавжуддир:
1. Кенг бозор (сизни билмайдиган инсонлар);
2. Истиқболдагимижозлар (сизни биладиган, лекин ҳали 
сиздан ҳеч нарса сотиб олмаганлар);
3. Мижозлар (биринчи харидни амалга оширганлар);
4. Доимий харидорлар.
Инсонлар ўзлари билмаган ва ишонмаган компаниялар-
нинг маҳсулот ёки хизматлари унчалик хоҳламасдан сотиб 
оладилар. Ва аксинча, агарда мижоз сизни билса, маҳсулот со-
тиб олиш учун айнан сизга (башарти, сиз унинг ҳафсаласини 
пир қилмасангиз) мурожаат қилишининг эҳтимоли бирмун-
ча кўпаяди. Маркетингнинг бутун моҳияти мижозлар билан 
шундай ишончли муносабатлар ўрнатиш лозимки, улар ха-
рид учун қайта-қайта сизга мурожаат қилсинлар.
Энди эса, мижозлар билан ўзаро муносабатларни шакллан-
тиришнинг барча босқичларини батафсил кўриб чиқамиз.
1-боскич. Ўзингизни нотаниш инсонларга (ёки компа-
нияларга) таништиринг.
Атрофимизда (шаҳар, вилоят, охир-оқибат мамлакатимиз-
да) ўн минглаб потенциал мижозлар юрибдики, улар биз-
нинг маҳсулотимиз ёки хизматларимизга жуда муҳтожлар. 
Афсуски, уларнинг кўпчилиги биздек бозорнинг иштирок-
чиси мавжудлиги ҳақида ҳатто тушунчага ҳам эга эмаслар – 
улар сизни танишмайди, сиз эса уларни танимайсиз. Демак, 
биринчи босқичда сизнинг барча маркетинг билан боғлиқ 
ҳаракатингиз ушбу ҳозирча нотаниш бўлган инсонларнинг 
эътиборини ўзингизга тортишга қаратилган бўлиши лозим. 
Эътибор қилинг, мен дарҳол уларга ўз маҳсулотингизни 
ёки хизматларингизни сотишга уринишингиз лозим, деган 
фикрни илгари сурмаяпман! Балки, ҳозирча айнан эъти-
борни сизни шахсингизга қаратишни назарда тутмоқдаман! 
Ушбу босқичда потенциал мижозларингизнинг эътибори-
ни тортишга қаратилган реклама материаллари, front-end 
маҳсулотлари ва бошқа шу каби элементлар ўта муҳим 
аҳамиятга эга ҳисобланади. Афсуски, ҳозирда инсоният ре-
клама маҳсулотлари билан ўта тўйинган, зеро ушбу маҳсулот 
инсониятга ҳар тарафдан керагидан ортиқ оқим билан келиб 
тўкилмоқда. Бироқ, агарда копирайтинг ва директ-маркетинг 
технологияларидан фойдаланилса, инсонлар онгига (худди 
шундай керакли компанияларга ҳам) етиб бориш имкония-
ти мавжуд. Бунда энг муҳим элемент бўлиб сизнинг марке-
тинг хабарларингиз сарлавҳаси, шунингдек, инсонларга сиз 
бера оладиган таклифларингиз хизмат қилади. Шунинг учун 
мен сизга копирайтинг ҳодисасини яхшилаб ўрганиб чиқиб, 
бу борада етарлича кўникмага эга бўлишни қаттиқ таъкид-
лаб маслаҳат берган бўлар эдим. Ушбу кўникма ўзини тез 
оқлайдиган энг самарали воситалардан бири ҳисобланади.

Download 201,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish