Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишда лаборант ва ўқитувчининг



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

 
Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишда лаборант ва ўқитувчининг 
вазифалари 
Кимё хонаида лаборант асосан қуйидаги вазифаларни бажариши керак: 
1. Хонадаги асбоб-жиҳозларни тартибли сақлаш ва хонани озода тутиш. 
2. Кимёвий идиш, асбоблар ва баъзи ёрдамчи материалларни кулай ўринларга 
жойлаштириш. 
3. Ўқитувчининг ёрдамида инвентар ва асбоб-реактивларни ҳисобга олиш дафтарини 
юритиш. 
4. Ўқитувчининг топшириғига мувофик. кимё хонаига зарурий реактив ва материаллар 
келтириш. Алоҳида тузилган график дафтари асосида дарсга керакли ўқув қуролларини 


32 
тайёрлаш. 
5. Аптечкада биринчи ёрдам учун зарурий дори дармонлар бўлишини назорат қилиб 
туриш. 
Бундан ташқари, ўқувчилар лаборатория ишини бажараётганларида хавфсизлик 
техникаси қоидаларига риоя килишларини лаборант кузатиб туради. Лаборант ўзининг 
назарий ва амалий билимларини доимо ошира бориши ва ҳар йили ўқитувчига имтиҳон 
топшириб туриши лозим. Ҳар куни ишнинг охирида хонадаги электр асбоблар 
ўчирилганлигини столларда реактивлар қолмаслигини, водопровод ва газ жўмраклари 
бекилганлигини текшириб, сўнгра хонани қулфлайди. Хар бир лаборантда халат, кўзойнак, 
резина қўлкоп бўлиши керак. Лаборант доимо озода кийинган бўлиши, саранжом-саришта 
ишлаши, моддалар билан ишлагандан сўнг қўлини албатта совунлаб ювиши лозим. 
Лабораторияда синтетик кийимлар кийиш тавсия этилмайди. 
Лаборант лавозимида янги ишлаётган кишига қуйидагича маслахат бериш мумкин: хар 
бир ишни масъулият сезган холда уйлаб, эҳтиётлик билан бажаришга ҳаракат килиш, 
моддаларни капсулятор ёки чинни қошикча ёрдамида олиш, ортикча моддаларни идишга 
кайтариб солмаслик лозим. Агар модда этикеткасиз идишда бўлса, уни ўқитувчининг 
иштирокисиз синаб кўриш ярамайди. 
Ўқувчиларга ўқитувчининг рухсатисиз ҳеч қандай модда бермаслик керак. Асбоб ва 
идишларни тажриба ўтказишга тайёрлашда унинг нихоятда тоза бўлишига эътибор бериш 
лозим; бензин қуйилган идишни иссик сув ёки 10% ли охакли сув билан, юпка деворли 
идишларни эса «филтр коғоз парчалари билан ювиш керак. Реактивларнинг қалин деворли 
шиша идишларда киздириш, киздирилган реактивларни иссиқ ҳолича ўлчов колбасига қуйиш 
ярамайди. Ҳавончада каттиқ ишкор ёки тузни майдалашдан олдин кўзойнак тақиш ва резинали 
қўлқоп кийиб олишни эсдан чикармаслик лозим. Ўт олиб кетиш хавфи бор моддаларни жуда 
эхтиёт бўлиб киздириш, бунда очик алангадан фойдаланмаслик керак. Газометрни кислород 
билан тўлдирганда унинг сувини тўкиш керак. 
Спирт лампаларига факат денатурат қуйилади. Бензин, керосин ва бошқа органик 
моддалар қолдиғи раковинага эмас, балки махсус идишга қуйилади. Лаборант лаборатория 
машғулотини ўтказишда ўқитувчига бевосита ёрдам беради. хар бир лаборатория 
машғулотини ўтказишда лаборант нималарни тайёрлаши кераклигини ўқитувчи махсус 
лаборатория журналига ёзиб қўяди. Қуйида журнални қандай юритишга мисол келтирамиз. 
Сана 
Дарсни
нг тури 
Синф 
Тайёрланадиган асбоб ва 
реактивлар 
Миқдори 
20 IX 
Кўрса-
тиладиган 
тажриба 
9 синф 
Электролиз қилиш асбоби, 
мис (П)-хлорид эритмаси, калий 
ёдид эритмаси, фенолфталеин, 
крахмал, 4, 5 волтли ток 
ажратиб берувчи қурилмалар 
блоки 
200 
мл 
мис (П)-хлорид, 
колбада, 150 мл 
калий 
ёдид 
эритмаси 
22 ХI 
Лаборато-
рия 
машғулоти 
8 синф 
Хар бир ўқувчи столига 
қўйиб 
чиқиладиган 
материаллар:
1. чинни косачага ўрна-
тилган шам (12 см)
2. 10 мл метил спирт 
солинган томизгич 
3. Бир донадан 2 мл ли 
пипетка 
4. 
Кристаллизатор, 
гугурт. тайёрланган махсус чўп 
5. Сувли колба, стакан 
21 дона 
21 дона 
21 дона 
21 дона 
21 дона 
20 Х11 
Лаборат
о-рия 

синф 
Ҳар бир ўқувчи столига 
қуйидаги 
материаллар 


33 
машғулоти 
қўйилсин:
1. Қисқичли штатив 
2. 
Газ 
чиқиш 
найи 
ўтказилган пробкали пробирка 
3. 
Калий 
перманганат 
тузи (2 г)
4. Ёниш тажрибаларини 
кўрсатиш учун қошиқ 

Бир 
литрли 
кристаллизатор
6. 250 мл ли сувли колба 
7 Спирт лампа 
21 дона 
21 дона 
21 дона 
Лаборант кўрсатадиган тажриба ёки лаборатория машғулотига зарурий асбоб ва 
реактивларни ўқитувчи томонидан тузилган карточка асосида тайёрлайди. Айрим холларда 
баъзи зарур нарсалар лаборантнинг эсидан чикиб колиши мумкин. шу сабабли тайёрланган ўқув 
асбоб-реактивларини ўқитувчи албатта кўздан кечириши ва етишмаган нарсаларни 
лаборантга айтиши лозим. 
Кўпчилик ҳолларда, мактабларимизда лаборантлар сифатида умумий ўрта маълумотлилир 
ишлайди. шу сабабли лаборантнинг ишларини доимо кузатиб бориш, хар хафтанинг бир 
кунида лаборантларнинг ишлари, шунингдек, назарий билимлар юзасидан дарс ўтиб туриш 
лозим. Айниқса, ўқитувчи лаборантларнинг қуйидаги ишларида иштирок этиши керак: а) 
турли нормал ва моляр эритмалар, шунингдек, просентли эритмалар тайёрлаш; б) ўқувчи 
столини турли асбоб ва реактив билан жиҳозлаш; в) электр токи ёрдамида о либ 
бориладиган машғуло тни жиҳозлаш; г) турли кислота ва ишқорларнинг эритмаларини 
тайёрлаш; д) моддаларни классификасиялашда. Лабаратория иши бажарилаётганда лаборант 
ўқувчиларнинг бажараётган ишларини ўқитувчи билан биргаликда кузатиб боради. Лекин 
ўқувчининг қилаётган ишига аралашмайди, унга халақит бсрмайди. Зарур ҳоллардагина керакли 
материални олиб келади. Умуман, лаборатория машғулотининг самарали. ўтиши, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг тайёргарлиги билан бирга лаборантнинг онгли равишда билиб тушуниб 
ишлашига хам кўп жиҳатдан боғлик. шу сабабли лаборант ўз вазифасини тўғри англаб, 
сидқидилдан бажариши керак. 
Лаборатория дарсни ўтказиш энг муҳим ва масъулиятли ишлардан биридир. Лаборатория 
машғулотини шундай ташкил этиш керакки, ўқувчилар унинг натижаларини олдиндан билиб 
ололмайдиган, балки мустақил тажриба ўтказишда олинган натижаларнн таҳлил килиб, содир 
бўлган ходисанинг сабабларини топадиган бўлсинлар. Лаборатория ишлари ўқувчилар 
билимини чукурлаштиришга, уларни табиатдаги турли қонуниятларнинг асоси билан 
таништиришга имконият туғдиради. 
Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишга оид ишларни қуйидаги 
босқичларга бўлиш мумкин: 
1. Кимё хонаини янги таҳрирдаги ДЦ талабларига кўра жиҳозлаш. 
2. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишга ўқитувчининг тайёргарлик 
кўриши. 
3. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказишда лаборантга тегишли кўрсатмалар 
бериш. 
4. Ўқувчиларни лаборатория ишига тайёрлаш. 
5. Лаборатория машғулотини ташкил этиш ва ўтказиш. 
6. Ўқувчиларнинг лаборатория ишини бахолаш, 
7. Машғулотга якун ясаш. 
Кимё дарсларида ўқитишнинг актив методларидан фойдаланиш, дарсларнинг асоси килиб 
кўрсатиладиган тажрибаларга ва лаборатория машғулотларига катта эътибор бериб, уларни 
тўғри уюштириш, қилиб кўр-сатиладиган тажрибаларга ўқувчиларнинг бутун диққат 
эътиборини жалб килиш, ҳар бир ҳодисага ўқувчиларнинг тадқиқототчи сифатида 


34 
ёндашишларига эришиш керак.. 
Амалий машғулотдан кўзда тутилган асосий мақсад бутун ўтилган мавзуларга оид назарий 
билимлар нақадар пухта ўзлаштирилганлигини билиб олишдан иборат Бундай машғулогни 
ўтказишда барча зарурий асбоб-жиҳозлар ва реактивлар олдиндан тахт килиб кўйилган 
бўлиши лозим. шу сабабли машғулот ўтказилишидан бир неча кун олдин ўқитувчи лаборантга 
қандай тайёргарлик ишлари кўриш лозимлигини айтиб, лаборантнинг иш журналига 
қуйидагича ёзиб қўяди: 
ИХ синф. 25. 1. 2010 й. Лаборатория машғулоти 
1.21 дона электролизер. 
2.21 дона кристализатор, 21 донадан сувли колба, стакан ва шиша таёкча. 
Ҳар бир стол учун мис (П)-сулфатнинг 10% ли эритмасидаи 150 мл. Калий ёдидининг 2% 
ли эритмасидан 150мл, 5 мл дан крахмал эритмаси, фенолфталиеннинг 0,5% ли эритмаси. 
шунингдек, ҳар бир ўқувчи столига биттадан спирт лампаси. 
шундан кейин ўқитувчи Ўзгармас ток блокининг тўғри ишлашини текшириб чикади. 
Лаборатория ишига тайёрлаш мумкин бўлган баъзи оддий асбоблар етишмаса, уларни тайёрлаш 
учун тўгарак аъзоларини ёрдамга чақиради. Ўқитувчи лаборатория машғулотини ўтказишда 
зарурий хавфсизлик техникаси воситалари: қум, ўт ўчиргич, аптечка тайёр эканлигини кўздан 
кечиради, чиқинди эритмаларни каерга тўкиш лозимлигини олдиндан ўйлаб қўяди. 
Машғулотни иккита синфда бир вақтда ўтказишга тўғри келса, у ҳолда хар бир синфдаги 
ўқувчиларнинг интизоми назарий билимлари даражаси, амалий ишларни қай тарикада 
бажаришларини хисобга олади. Масалан, 8 «а» ва 8 «б» синфларида лаборатория машғулоти 
параллел ўтказилади, дсб фараз қилайлик. 8 «а» синфдаги ўқувчиларнинг ҳаммаси актив, билим 
даражаси жихатидан 8-«б» синфга қараганда устун туради. Уйга бсрилган вазифаларни яхши 
тайёрлаб, амалий ишларни уюшқоклик билан ўтказади. Бу синфда яхши ўзлаштирмайдиган икки 
ўқувчи бор, бу ўқувчилар яхши ўқийдиган ўқувчиларга бириктириб қўйилади. Лаборатория 
машғулотлари ўтказишда бу синф ўқувчиларп ишини лаборант назорат қилиб турса ҳам 
бўлаверади. 8 «б» синфда манзара тамоман бошқача. Бу синф ўқувчилари дарсни ўртача 
ўзлаштиради. Ўқувчиларнинг кўпчилини лаборатория машғулотига етарли даражада тайёргарлик 
билан келмайди. Бу синфда ўқувчилар интизоми ҳам яхши эмас. Столдаги асбоб ва 
реактивлардан пала-партиш фойдаланадилар. Машғулот пайтида дарсга диққат эътибор бериб 
ўрганиш ўрнига бошқа нарсалар билан шуғулланиб, гаплашиб вақт ўтказишга ҳаракат киладилар. 
Бу 
синфда 
ўтказиладиган 
машғулотга 
ўқитувчн 
айниқса 
катта 
эътибор 
бериши, 
ўзлаштирмайдиган, интизомсиз ўқувчиларни дарсдан кейин ҳам олиб колиб, машғулотни 
мустақил бажаришга мажбур этиши, машғулот пайтида шундай ўқувчилардан кўпроқ сўраб 
туриши лозим. Лаборатория машғулоти кимёни ўрганишнинг асоси эканлигини ўқувчиларга 
доимо уқтириб бориш керак. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish