2-жадвал
ЖПИ, ТДТУ ва БТРБИда олиб борилган педагогик тажриба-синов ишлари натижалари
Тил билиш компетентлигининг ривожланганлик даражаси
|
Тажриба гуруҳи
|
Назорат гуруҳи
|
Тажриба бошида 228 нафар талаба
|
Тажриба охирида 228 нафар талаба
|
Тажриба бошида 229 нафар талаба
|
Тажриба охирида 229 нафар талаба
|
Сони
|
%
|
сони
|
%
|
Сони
|
%
|
сони
|
%
|
Юқори
|
27
|
11,8
|
55
|
24,1
|
22
|
9,6
|
29
|
12,7
|
Ўрта
|
55
|
24,1
|
116
|
50,9
|
48
|
21,0
|
56
|
24,5
|
Паст
|
146
|
64,0
|
57
|
25,0
|
159
|
69,4
|
144
|
62,9
|
Жами
|
228
|
100
|
228
|
100
|
229
|
100
|
229
|
100
|
5-расм. ЖПИ, ТДТУ ва БТРБИда олиб борилган педагогик тажриба-синов ишлари натижалари диаграммаси
Тажриба-синов гуруҳида қатнашган талабаларнинг хорижий тилларни билиш даражалари тажриба бошида 11.8 %, тажриба охирида 24.1% юқори даражани кўрсатди. Ўрта даража эса 26.8% ўсди, паст даража эса 25% камайди.
Назорат гуруҳида қатнашган талабаларнинг касбий компетентлик даражалари тажриба бошида 9.6 %, тажриба охирида 12.7% юқори даражани кўрсатди. Ўрта даража эса 3.5% ўсди, паст даража эса 6.5% камайди.
3-жадвал
Миқдорий мезонлар кўрсаткичлари
№
|
Кўрсаткичлар
|
Тажриба бошида
|
Тажриба охирида
|
Тажриба-синов гуруҳи m=228
|
Назорат гуруҳи n=229
|
Тажриба-синов гуруҳи m=228
|
Назорат гуруҳи n=229
|
1.
|
Ўртача арифметик қиймат
|
3,478
|
3,402
|
3,991
|
3,498
|
2.
|
Самарадорлик кўрсаткичи
|
1,022
|
1,141
|
3.
|
Ўртача қиймат ишонч оралиғи
|
[3,39;3,57]
|
[3,32;3,49]
|
[3,90;4,08]
|
[3,41;3,59]
|
4.
|
Ўртача қиймат стандарт хатолик
|
0,6974
|
0,6576
|
0,7009
|
0,7094
|
5.
|
Стьюдент статистикаси (Т)
|
1,5(1,5<1,96)
|
7,84(7,84 >1,96)
|
6.
|
Кўрсаткичлар хулосаси
|
Н0 гипотеза қабул қилинади
|
Н1 гипотеза қабул қилинади
|
Тадқиқотимиз натижасида, барча тажриба-синов майдончалари сифатида танлаб олинган тажриба-синов ишлари ниҳоясида, тажриба гуруҳидаги талабаларнинг хорижий тилларни билиш компетентлигининг ривожланганлик даражаларининг самарадорлиги 14.1% юқори кўрсаткичга эга бўлди. Бу эса биз томонимиздан ишлаб чиқилган методик модел ва методикани самарали эканлигини кўрсатади.
ХУЛОСАЛАР
“Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
Бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг касбий ва шахсий фаолиятида хорижий тилларни ўрганишнинг аҳамияти аниқланди. Илмий тадқиқот ишларини таҳлил қилиш асосида хорижий тилларни билиш компетентлигини таркибий тузилмаси аниқланди.
Хорижий тилга оид илмий ва назарий маълумотлар, қонун-қоидалар, тушунчалар берилиши билан биргаликда, даставвал улар талабаларнинг ёши ва психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилиши, фанлар мавзулариаро боғланишда такрорлашнинг олдини оладиган изчил кетма-кетликка асосланган ҳолда бўлиши лозим. Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни ўқитиш асосида хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели ишлаб чиқилди. Методик модел масадли, методологик, мазмунли-жараёнли, диагностик-натижа блокларидан иборат бўлди ва узвийлиги таъминланди;
Хорижий тилдан ўқув-услубий мажмуаларни яратиш мезонлари белгиланди. Хорижий тил фанидан мобил илова ва ўқув қўлланмани яратиш босқичлари илмий асосланди, уларнинг тузилиши ва мазмунига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилди. Инглиз тилини ўқитиш орқали бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилди;
Бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларида касбий компетентликни шаклланишида хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш муҳимлиги ва уларга катта эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Ишлаб чиқилган мобил илова ва ўқув қўлланмани бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларида хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш ўқув-методик восита сифатида қўллаш хорижий тил фанини ва умумкасбий ва ихтисослик фанларини интеграциялаш, ҳамда хорижий тил фанини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш имконини берди;
Педагогик тажриба-синов ўтказилгандан кейин олинган кўрсаткичлар тажриба гуруҳларида назорат гуруҳларига нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели ва биз томонимиздан ишлаб чиқилган методикани таълим жараёнида қўллаш самарали эканлигини исботлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |