Жиззах политехника институти рахимов адхам барат ўҒЛИ


-расм. Бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш модели



Download 287 Kb.
bet10/14
Sana20.04.2022
Hajmi287 Kb.
#565230
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Автореферат-Рахимов 13,03,22

2-расм. Бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш модели
Бу блокда ўқитувчи фаолиятининг муҳим таркибий қисми профессионал таьлим йўналиши талабалари учун хорижий тил бўйича материаллар танлаш, хорижий тил бўйича махсус касбий вазифаларни ўз ичига олади; касбий фаолиятда ишлатиладиган турли вазиятлар билан боғлиқ оғзаки ва ёзма вазифалар мажмуи; маълумотларнинг мазмуни, функционал ва стилистик жиҳатлари, шу жумладан лингвистик ва маданий билимлар ҳақида кўрсатмаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, чет тили ўқитувчисининг
фаолияти таълим лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ихтисослик фанлар ўқитувчилари билан ўзаро боғлиқдир. Лойиҳаларнинг мавзулари биргаликда
аниқланади, талабаларнинг ўзлаштириши назорат қилинади ва ўзаро текширилади.
Диагностик-натижавий блоки бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг 4 та мезонини ўз ичига олади: мотивацион-мақсадли, лингвомаданий, коммуникатив-фаолиятли, ижтимоий-шахсий.
Маълумки, барча талабалари ҳам хорижий тилларни билиш компетентлигини бир хил даражада ўзлаштирмайдилар. Шу сабабли, бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш эквивалент даражада белгиланмайди. Шу муносабат билан хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг 3 даражасини белгилаймиз: бошланғич-касбий, таянч-касбий, етакчи-касбий. Ушбу блокда диагностик метод ва назоратлар: кузатиш, суҳбат, тестлар, муаммоли вазиятлар, лексик ва грамматик машқлар ва бошқаларни қўллаган ҳолда бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожланганлик даражалари баҳоланди.
Бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш жараёнида CDIO алгоритмидан фойдаланиш таълим лойиҳасини амалга ошириш орқали касбий фаолиятга тайёргарликни ривожланишига ҳисса қўшади.
Диссертациянинг “Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикаси деб номланган иккинчи бобида техника олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитишнинг замонавий технологиялари келтириб ўтилган, профессионал таълим йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишда шахсга йўналтирилган таълим амалга оширилган. Таълим лойиҳасини ишлаб чиқиш асосида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган.
Техника олий таълим муассасаларида хорижий тилларни ўзлаштириш вазифаларидан бири ўқитиш жараёнини инновацион технологиялар асосида амалга оширишдир. Бунинг учун олий таълим мутахассисларини ўқитишнинг инновацион усуллари билан танишишлари керак. Улар орасида ахборот билан ишлаш, янги билимларни яратиш ва зарур билим даражасини сақлаб қолиш усуллари мавжуд. Шу муносабат билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўқув жараёнининг назарияси, амалиёти ва технологияси асослари билан танишишлари керак.
Техника олий таълим муассасаларида хорижий тилларни (инглиз тилини) ўқитишнинг маълум технологиясини ўзлаштириш учун профессор-ўқитувчига эҳтиёж бор. Ҳозирги вақтда хорижий тилни ўқитиш методикаси ўтган асрдаги чет тилини ўрганиш методологиясидан сезиларли даражада фарқ қилади.
Ўқитиш технологиясини ташкил қилишнинг бир неча йўли мавжуд:
Жамоавий ўқиш (Student Team Learning (STL)
Бутун гуруҳнинг муваффақияти ўрганилаётган мавзу, муаммо ёки масалани ишлаб чиқишда гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг (гуруҳнинг) бошқа гуруҳ аъзолари билан доимий алоқада мустақил ишлаши натижасида эришилади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси керакли ўқув материалини ўрганишини таъминлаш учун жавобгардир. Ўқитишни ташкил қилишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар
- жамоанинг барча аъзолари бир хил рағбатлантирилади;
- бутун гуруҳнинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги учун барчанинг шахсий жавобгарлиги мавжуд;
- муваффақиятга эришиш учун тенг имкониятлар берилади (гуруҳнинг ҳар бир аъзосининг муваффақияти аввал эришилган натижаларни таққослаш орқали баҳоланади, бу кучли, ўрта ва заиф талабаларга ўз жамоаларига очколар олишда тенг имкониятларни беради).
Биргаликда ўқиш (Learning Together)
Таълим фаолиятини ташкил этишнинг ушбу туридаги асосий ғоя шундан иборатки, бутун синф чет тилларни билиш нуқтаи назаридан бир ҳил бўлган 3-5 кишилик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ўз вазифасининг бир қисмини бажаради. Ҳар бир гуруҳни шакллантиришда профессор-ўқитувчи нафақат Бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларини тенг даражада тайёргарлигини, балки уларнинг психологик мувофиқлиги, биргаликда қарор қабул қилиш қобилиятини ҳам ҳисобга олиши керак.
Хорижий тилларни ўқитишнинг бази замонавий методларини кўриб чиқамиз. Замонавий услубий адабиётларда хорижий тилни (инглиз тилини) ўқитишнинг илғор методларини кўриб чиқилади:

  1. Эмоционал-семантик методи бир хил тил техникаси ва она (ўзбек) тилида нутқни шакллантириш одатларига мувофиқ чет тилини ривожлантиришни ўз ичига олади.

  2. CLP ( Лингвистик психология маркази ) методи. CLP методи чет тилида гапиришни ўрганишни истаганлар учун мўлжалланган. У коммуникатив ёндашувга асосланади ва оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантиришга, сўз бойлигини фаол равишда кенгайтиришга алоҳида эътибор берилади.

  3. Стивен Крашен методи. Жанубий Калифорния техника олий таълим муассасаларии тилшунослик профессори Стивен Крашан томонидан ишлаб чиқилган чет тилини ўзлаштиришнинг 5 та фарази билан қўллаб-қувватланадиган табиий ёндашувга асосланади.

  4. Мишел Томас методи (Michel Thomas Method) - ўқитувчи грамматиканинг асосий қоидаларини, лексикани ўргатиш ва топшириқлар бериб, дарсларни аудио ёзувларини кетма-кет ўтказишга асосланади.

Тадқиқот ишини бажаришда инглиз тилни касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш жараёнини лойиҳалашга эътибор қаратдик. Бунда, касбий фаолият мазмунини белгиловчи фанлар блокларини таҳлил қилиш орқали бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришда қуйидаги фанларни интеграциялашни амалга оширамиз:
1-блок: Гуманитар ва табиий-илмий фанлар блокидан: Хорижий тил.
2-блок: Умумкасбий фанлар: Назарий механика. Материаллар қаршилиги.
3-блок: Ихтисослик фанлари: Ички ёнув двигателлари.
4-блок: Қўшимча ихтисослик фанлари. Автотранспорт воситаларини диагностикалаш (3-расм).


Download 287 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish