Жиззах политехника институти рахимов адхам барат ўҒЛИ


-расм. Хорижий тилнинг умумкасбий ва ихтисослик фанлар мавзулари билан ўзаро боғлиқлиги



Download 287 Kb.
bet11/14
Sana20.04.2022
Hajmi287 Kb.
#565230
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Автореферат-Рахимов 13,03,22

3-расм. Хорижий тилнинг умумкасбий ва ихтисослик фанлар мавзулари билан ўзаро боғлиқлиги

Хорижий тилни касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш жараёни қуйидаги алгоритмик кетма-кетликда олиб борилади(4-расм):



  1. Таълим шаклларини белгилаб олиш (амалий, мустақил таълим, тўгарак);

  2. Амалий машғулотда талабаларнинг тил билиш компетентлигини ривожлантириш (кластер, ассисмент, лойиҳалаш методлари);

  3. Мустақил таълим машғулотида социолингвистик ва прагматик компетенцияларни ривожлантириш (қисман изланишли, тадқиқотчилик);

  4. Тўгаракда тадбиркорлик, бошқарув, ташкилотчилик каби бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш (CBLT, хикоя занжири, интерфаол таълим технологиялари);



















4-расм. Хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш босқичлари

Таълим жараёнини амалга оширишда қуйидаги педагогик шарт-шароитлар таъминланди: амалий машғулотда: ўзаро ўқув вазифаларини бажариш, мустақил таълим ва тўгаракда: жамоа ишини ташкил этиш, таълим лойиҳасини амалга оширишда CDIO алгоритмидан фойдаланиш.


Амалий машғулотда иккинчи педагогик шарт хорижий тил, умумкасбий ва ихтисослик фанлар мавзуларини ўзаро боғлаган ҳолда ўқитиш асосида талабалар билимини мустаҳкамлаш имконини беради. Ихтисослик фанлар ўқитувчилари билан ҳамкорликда тайёрланган топшириқларининг бажарилиши талабаларни интернетда ахборот излашга, кутубхонада мавжуд журналларни ўрганишга ундайди. Аудиторияда топшириқлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўйича ишлар олиб борилади. Сўнгра талабалар муҳокама ва баҳсга киришадилар. Муаммонинг муҳокамасига гуруҳнинг ҳар бир талабасини жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Мунозара якунида талабалар берилган муаммонинг энг оммабоп ечимларини танлайдилар. Талабалар онлайн манбаларга мурожаат қилган ҳолда кутубхонада мавжуд журналларни ўрганишади.
Мустақил таълим ва тўгаракда жамоавий ишни ташкил этиш бўлган учинчи педагогик шартни таъминлаш орқали жамоа аъзоларининг ҳамкорлик ва рақобат муҳити яратилади. Бизнес стратегияларини биргаликда ишлаб чиқиш, қарор қабул қилиш ва умумий натижа учун масъулиятни англаш хорижий тилларни ўзлаштиришга қадриятли муносабатни шакллантиради.
Диссертация ишининг Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикасидеб номланган учинчи бобида педагогик тажриба синовни ташкил этиш, ўтказиш, ва унинг тахлилий натижалари келтирилган.
Педагогик тажриба-синов ишлари Жиззах политехника институти, Тошкент давлат техника университети ва Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида 2018-2019, 2019-2020, 2020-2021 йилларда олиб борилди. Хорижий тилдан машғулотлар анъанавий ва ноъананавий усулларда фойдаланган ҳолда олиб борилди. Тажриба гуруҳида (ТГ) - 228 нафар ва назорат гуруҳида (НГ) - 229 нафар талаба қатнашди.
Тажриба-синов тадқиқотлари қуйидаги: қайд этувчи, изланувчи, шакллантирувчи босқичлардан ташкил топди.
Қайд этувчи тажриба-синовининг мақсади:

  • хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш масалаларига қандай эътибор қаратишни аниқлаш;

  • талабаларни касбий фаолиятга бўлган муносабатларини ўрганиш, уларнинг касбий фаолиятига бўлган қобилиятлари даражасини аниқлаш;

  • талабаларни хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришга кўмак берадиган метод, шакл, воситалар ҳамда таълим жараёнларини аниқлаш.

Изланувчи тажриба-синов ишининг мақсади:

  • талабаларнинг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг концептуал методик тизим моделини ишлаб чиқиш. Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилди:

  • олий таълим муассасасининг профессионал таьлим йўналиши ўқув режасидаги гуманитар ва табиий-илмий, умумкасбий фанлар ва ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанларнинг ўқув дастурига қўйилган талаблар аниқланди;

  • 1-блок, гуманитар ва табиий-илмий фанлар блокидаги “Хорижий тил” фани, 2-блок, умумкасбий фанлар блокидаги “Механика” ва 3-блок, ихтисослик фанлари блокидаги “Машина деталлари” фанларидан талабаларнинг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш муаммосини ҳал этишга йўналтирилган материаллар мазмуни аниқланди;

  • талабаларда хорижий тилларни билиш компетентликни ривожлантиришга алоҳида таъсир кўрсатадиган таълим воситалари, шакллари ва методлари аниқланди. Бунинг натижасида талабаларни хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилди.

Ривожлантирувчи тажриба-синов ишининг мақсади – талабаларнинг хорижий тилларни билиш компетентлигининг ривожланганлик даражасини текшириб кўриш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат бўлди.
Тажриба-синов ишлари натижалари бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш моделида кўрсатилган мезон ва даражалар орқали аниқланди (2-жавдал).

Download 287 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish