Ҳаракат фаоллиги тузилиши тўғрисида тушунча.
ҲФ фақат миқдор кўрсаткичлариганина эга бўлиб қолмай, сифат характерига ҳам эгадир, шу жиҳатдан олганда, гигиеник нуқтаи назардан (саломатлик аспектида) умумий бардамлилик (аэробик қудрат)ни, куч жиҳатидан чидамлилик (анаэробик қувватни ҳамда эгилувчанлик (бўғимлар букилувчанлиги)ни ривожлантирувчи юкламалар айниқса муҳим аҳамиятга эгадир. ҲФ тузилишида тезкорликни, тезлик-кучлилик фазилатларини ривожлантирадиган, ҳаракатни кординация қиладиган юкламалар зарур. ҲФ кўрсаткичлари ҳаракат сифатларининг ҳар бири бўйича, айниқса умумий ва куч бардошлиги бўйича табақалаштирилган бўлиши керак. Бунда яна асосий мускул гуруҳлари (қорин пресси, бел, қўл ва оёқ мускуллари) ни ҳисобга олган ҳолда иш кўриш керак. ҲФ ни тўғри уюштиришда якка кўрсаткичларни ҳисобга олиш саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун амалий жиҳатдан ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунончи қорин пресси азалдан бўш бўлиб турилган киши учун белгиланадиган жисмоний машқлар энг қулайи, яъни унинг аҳволини биринчи босқичдаги саломатлик учун талаб қилинган даражага етказиб, нормаллаштириш учун жисмоний машқлар худди ана шу мускул гуруҳидаги азалдан яхши тонус билан туғилган кишига белгиланган дозадан фарқ қилади. Белгиланган ҲФ нинг якка максимумга қадар ошириш саломатликка зарар қилмайдиган тарзи аста-секин амалга оширилади. Мана шу миқдор (якка максимум)ни спорт ихтисослашувини белгилаётган вақтда ҳисобга олиш муҳимдир. Тегишли машқ ва мусобақалар учун хос бўлган маълум йўналишдаги ҲФ нинг юқори максимумига эга бўлган киши спортнинг муайян бир турида юксак натижаларга эришиши мумкин, яъни спортнинг бирор тури бўйича машғулотларга салоҳиятли бўлиш, деган тушунча аниқ бир мақсадга қаратилган машғулот ишларининг катта ҳажмини ортиқча зўриқмасдан бажариш имкониятининг асосий омилларидан бири сифатида ўз ичига олади.
Катта спорт машғулотлари вақтида ҳаракат фаоллиги.
Катта спортда юкламаларни нормаллаштириш саломатликни мустаҳкамловчи гигиеник вазифалардан эмас, балки жаҳон даражасидаги ютуқларга эришиш заруратидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Сўнгги йилларга қадар машғулот юкламалари ҳажмини ошириш интилиши давом этиб келган эди, бироқ ҳозирги вақтда умумий ҳажми ошириш ўрнига, одатда, шиддатли юкламаларнинг нисбий катталигига оширишга эътибор берилмоқда. Гигиеник нуқтаи назардан олганда, катта спортда юкламаларни нормаллаштириш қуйидаги ягона талабга жавоб бермоғи керак: юклама организмнинг мослашув имкониятларидан ортиқ бўлмаслиги, яъни ҳаддан ташқари чарчаб, ҳолдан тойиб қолиш ҳолларига йўл қўймаслиги керак. Юкламаларнинг катталиги ҳар кимнинг ўзига қараб кўпроқ даражада якка тарзда ҳал қилинмоғи керак ҳамда машғулот жараёнларини такомиллаштириш ва куч-қувватни тиклаш чора тадбирлари ҳисобига яна ҳам ортиқроқ қилиб белгилаш, юкламалар ҳажмини ҳам ошириб бориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |