Jismoniy tarbiya gigiyenasi va sportning tibbiy-fiziologik asoslari


O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida jismoniy tarbiya gigiyenasi mavzusidan nazorat savollari



Download 6,95 Mb.
bet169/333
Sana14.04.2022
Hajmi6,95 Mb.
#550670
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   333
Bog'liq
Gigiyena

O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida jismoniy tarbiya gigiyenasi mavzusidan nazorat savollari.
1. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida tibbiy guruhlar?
2. I tibbiy guruhga tavsiya etiladigan jismoniy mashqlar?
3. II tibbiy guruhga tavsiya etiladigan jismoniy mashqlar?
4. III tibbiy guruhga tavsiya etiladigan jismoniy mashqlar?
5. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarda ovqatlanishiga qo‘yiladigan gigiyena talablar?
6. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida jismoniy mashqlarni me’yorlash?
7. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida ertalabki gigiyenik gimnastika mashg‘ulotlari?
8. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida tavsiya etiladigan guruh mashg‘ulotlari?
9. Guruh mashg‘ulotlari o‘tkaziladigan joyga bo‘lgan gigiyena talablar?
10. O‘rta va mo‘ysafid yoshlarida tavsiya etiladigan chiniqtiruvchi muolajalar?
Мавзу: Ҳаракат фаолликнинг гигиеник омили .
Режа.

    1. Жисмоний фаоллиги унинг энг қулайи, минимуми ва максимуми ҳақида тушунча.

    2. Жисмоний фаоллигининг тузилиши тўғрисида тушунча.

1.3. Катта спорт машғулотлари вақтида ҳаракат фаоллиги.


Ҳаракат фаолликнинг гигиеник омили .
Жисмоний машқ-машғулотларига қўйиладиган талаблар ичида юкламалари дозалатириш (нормаллаштириш) масаласи асосий талаблардан бири ҳисобланади. Бу талабни амалий жиҳатдан ҳал этилиши қуйидаги назарий қоидаларга асосланади. Жисмоний юкламаларнинг миқдорал тарзда нормаллаштирилиши бошқарув назариясини умумий принципларига асосланмоғи керак. Бунга эришишнинг мақсад ва муддатлари белгилаб чиқилиши лозим. Соғломлаштириш Жисмоний тарбияси учун саломатликнинг биринчи даражасига мувоффиқ келадиган жисмоний машқлар тўплами бундай мақсад сифатида белгиланади. Бу мақсадга эришмоқ учун ўтказиладиган тадбирдар дастури ҳамда уни самарали равишда бажаришни кузатиб бориш имконини берадиган назорат тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилади.
Ҳаракат фаоллиги, унинг энг қулайи, минимуми ва максимуми тўғрисида тушунча.
Катта мускул гуруҳлари иштирок этадиган жисмоний ишлар организмнинг барча аъзолари, тўқималар ва тизимлари учун табиий эҳтиёж ҳисобланади. Мускул, суяк, юрак-томир, нафас олиш, нейроэндокрен тизимларининг ҳаётий фаолияти уларнинг функцияси учун зарур стимул ҳисобланадиган ҳаракат фаоллиги (ҲФ)нинг муайян миқдори мавжуд бўлгандагина амалга ошириш мумкин. ҲФ ҳаётий фаолият жараёнида бажариладиган ҳаракатлар йиғиндисидан иборат.
Организмнинг функционал резеривларини сақлаб туриш учун зарур бўлган ҲФ миқдори яхши саломатликка (биринчи даражага) мувофиқ келган ҳолларда энг қулай миқдор ҳисобланади. Унинг чегараси (чеккалари) минимум ва максимум даражадаги ҲФ шаклида ифода этилади. ҲФ максимуми чегарадан ортиқ бўлиши ва унинг минимуми даражадан кичик бўлиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Ушбу кўрсаткичлар соғломлаштириш мақсадида ўтказиладиган жисмоний машқларга оид машғулотларга ҳам тааллуқлидир. Катта спортда махсус тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда юкламаларнинг ҳажми ҲФ нинг гигиеник нормативларидан анчагина ортиқ бўлади. ҲФ нинг энг қулай даражаси амалий жиҳатдан олганда саломатликнинг биринчи даражасига эришмоқ учун зарур бўлган шарт ҳисобланади. ҲФ максимал даражадан юқори бўлганда айрим тизимлар ва аъзоларнинг, умуман бутун организмнинг қаттиқ зўриқишига сабаб бўлиши мумкин. ҲФ минимум даражадан ҳам пасайиб кетган ҳолларда бу саломатликка салбий таъсир кўрсатади, организмни саломатликнинг иккинчи даражасига ўтказиб, унинг касбий иш қобилиятини, унинг турли инфекциялар ва ҳар хил стрессларга нисбатан барқарорлигини четлаб қўяди. Бунда организмнинг шароит ўзгаришига нисбатан мослашув имкониятлари чекланган бўлади. Организм иқлим шароитларининг ўзгаришидан, вақт минтақаларининг алмашинувидан ҳар хил социал маиший вазиятлардан таъсирланади. Ҳаракат фаоллигининг бундай даражаси ва унга мувофиқ келадиган саломатлик босқичи (иккинчи даража) ҳозирги вақтда, яъни илмий техника революцияси даврида ишдаб чиқариш маиший муаммоларни ҳал қилиш учун сарф этиладиган энергияга бўлган эҳтиёж чекланган бир даврда анчагина кишиларга хос бўлган хусусиятдир. ҲФ нинг анча пасайиб кетиши (тўла гиподинамия) тезда касаллик чақирувчи ҳодисаларнинг авж олишига сабаб бўлади. Гиподинамиянинг одамлар ва ҳайвонлар соғлиғига таъсирини тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, склет мускуллари ва юрак мушаклари атрофида, кальций миқдори камайиб кетиши билан суяк тўқималарининг ўзгаришида ифода этиладиган паталогия белгилари орадан икки-уч ҳафта вақт ўтиши биланоқ, аниқ кўзга ташланиб турган гиподинамия касаллигига ўтиб кетади. 36 ҳафта мобайнида тўшакда ётиб қолган бемор ўн йил умри мобайнида одам қнча суяк миқдори йўқотадиган бўлса, шунча миқдорда суяк миқдори йўқотади.
Оптимумнинг катталиги (ҲФ нинг максимумдан минимумгача бўлган тебраниш чегараси) кўп даражада кишининг якка туғма хусусиятларига боғлиқ бўлади, ҳамда йил фасллари, иқлим шароитларига қараб ўзгаришларга учраб туради.

Download 6,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish