Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Спорт кураши турларида жисмоний сифатларнинг ўрни ва уларнинг функционал аҳамияти



Download 1,44 Mb.
bet6/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Манография

Спорт кураши турларида жисмоний сифатларнинг ўрни ва уларнинг функционал аҳамияти

Ҳар бир спорт турида, шу жумладан, кураш турларида ҳам ижро этиладиган техник-тактик ҳаракатлар мазмуни, йўналиши ва координациясига қараб жисмоний сифатлар ўзига хос хусусиятлар билан фарқланади, уларнинг функционал улуши эса турлича бўлади. Бошқача қилиб айтганда, масалан, кураш турларида қўлланиладиган техник-тактик усулларнинг бир-биридан фарқланиши у ёки бу жисмоний сифатни ҳал қилувчи восита даражасига кўтаради. [100; 318-320-б.]ларэркин кураш билан шуғулланувчи ёш спортчилар устида тадқиқот ўтказиб, ана шу масалага доир бир қатор маълумотларни келтиради. Жумладан, бундай курашчиларнинг техник-тактик ҳаракатларида 75,2% усуллар тик турган ҳолатда, 24,8% партерда бажарилар экан. Шу жумладан, 21,2% усуллар ташлашлар, 10,6% буриб ташлашлар, 68,2% чалиб йиқитишлар билан боғлиқ бўлар экан. Демак, эркин курашда тезкорлик-куч, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатлари устувор аҳамиятга лойиқ, деб таъкидлаш мумкин. Ушбу муаллифларнинг бири [А.Е.Фетисов, 2015] мазкур спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа олишувларини кузатиш натижасида шуни аниқлашга муяссар бўлганки, ҳужум тактикасини қўллашда 37% усуллар оёқни ушлаб йиқитиш билан боғлиқ бўлиб, унда курашчилар бундай усулни фавқулодда ёки кутилмаганда қўллашар экан. 14% қўлланиладиган ҳужум усуллари рақибни олдиндан ушламасдан ижро этилиши 55% гача ғалабага олиб келиши кузатилган. 34% мағлубият ва 11% ҳаракат самарасиз бажарилар экан. Бундай натижалар юқорида қайд этилган фикрни янада аниқроқ тасдиқлашга асос бўлади.
И.Ф.Андрющишин ва б. [12; 105-109-б.], Веслав Блах [22; 114-б.], М.Н.Шепетюклар [106; 335-б.] ўз тадқиқотлари асосида шуни таъкидлайдиларки, дзюдо спорт тури билан шуғулланувчиларда техник-тактик, жисмоний ва функционал имкониятларни шакллантиришда, шу жумладан юқори натижага эришиш учун тезкорлик-куч сифатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур экан. Бундай сифатларни ривожлантиришда вертикал осилган арқонга чиқиш, қўлларни букиб-ёзиш, ўнг ва чап қўллар билак-панжа кучи, ҳамда қорин мушакларини шакллантиришга мўлжалланган машқларни қўллаш яхши натижа бериши очиб берилган. Шу билан бир қаторда И.Ф.Андрющишин ва б. [12; 105-109-б.] томонидан ўтказилган тажриба асосида шу нарса қайд этилганки, юқори малакали дзюдочиларда тажрибадан олдин ўнг қўлнинг билак-панжа кучи 33,2 кг.ни ташкил этган бўлса, чап қўлники 37,2 кг.га тенг бўлди ёки 2 кг.га заиф кучланиш қайд этилди. Тажриба муддати тугаганидан сўнг ўнг қўлнинг билак-панжа кучи 41,5 кг., чап қўлники 36,8 кг. миқдорида ўзгарди, яъни ўнг қўл кучи дастлабки кўрсаткичдан 2,3 кг.гача ортган бўлса, чап қўлники, аксинча, 0,4 кг.гача камайиб кетди. Эҳтимол қилиш мумкинки, тажриба давомида тадқиқотчилар ўнг ва чап қўл билак-панжа кучини бир хил ҳажмли машқлар билан ривожлантиришга устувор аҳамият қаратишмаган. Ваҳоланки, бизнинг фикримизча, кураш турларида, шу жумладан белбоғли курашда ҳам икки қўлнинг кучи бир хилда юксак ривожланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Дзюдо кураши бўйича юксак натижаларга эришиш учун айрим тадқиқотчилар техник-тактик ва махсус чидамкорликни устувор ўринга қўйишади [108; 19-20-б.]. Шунинг учун ушбу муаллифлар дзюдочиларда махсус чидамкорлик даражасини ошириш мақсадида йиллик машғулотлар циклида гликолитик-анаэроб юкламалар улушини орттириб бориш лозимлигини таъкидлайдилар.
В.Ф.Бойко, Г.В. Даньколарнинг [13; 223-б.] фикрига қараганда, юнон-рум курашида кўпроқ куч, тезкорлик-куч, чидамкорлик ва эгилувчанлик сифатларига устунлик бериш, дзюдо ва эркин курашда эса портловчи куч, чаққонлик ва махсус чидамкорликка урғу қилиш мақсадга мувофиқ экан.
2015 йил 6 июлда академик, педагогика фанлари доктори, профессор Ф.А.Керимов таваллудининг 60йиллигига таваллуд бағишлаб ўтказилган “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва услубиятининг замонавий муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда ўз илмий маърузасини тақдим этган доцент Н.А.Тастанов юнон-рум кураши бўйича рақобатбардош полвонлар тайёрлаш муаммоларига доир илмий асосланган бир қатор ўта долзарб ва бугунги кунда чуқур ўрганилмаган масалалар ҳақида бир қатор фикр-мулоҳазаларни билдирди. Жумладан, ушбу мутахассис юнон-рум кураши дунёда айни кунда мавжуд барча кураш турларининг “отаси” эканлиги ва бошқа кураш турларининг шаклланишига туртки бераётганлиги, ушбу спорт турида барча жисмоний сифатлар ва функционал имкониятлар шаклланган бўлишини таъкидлаб ўтди. Шу жумладан, нотиқ ва муаллифнинг фикрига қараганда, юнон-рум курашида юксак натижаларга эришиш ўзига хос техник-тактик усулларга боғлиқ бўлса-да, лекин мукаммал ва пропорционал шаклланган жисмоний сифатларсиз юксак натижага мўлжал қилиш камида нотўғри бўлади, деб фикр билдирилади. Унинг фикр-мулоҳазаларидан шундай фикр ёки ғоя келиб чиқадики, юнон-рум кураши муқаддам “классик” кураш деб аталмаган. Бунинг заминида барча жисмоний сифатлар нафақат ўзига хос йўналишда сайқал топиши керак, балки “юнон-рум” курашчиси ҳаёт, турмуш ва меҳнат қийинчиликларини енгишга қодир жисмоний ва руҳий тайёргарликка эга бўлиши лозим экан. Бошқача қилиб айтганда, юнон-рум курашчисида сайқал топган ва мукаммаллаштирилган жисмоний сифатлар бошқа барча кураш турлари спортчиларида ўз ифодасини топмоғи лозим дейиш мумкин экан. Шу билан бир қаторда, Н.А.Тастанов [93; 276-277-б.] бошқа бир мавзуга боғланган мақоласида юнон-рум курашчиларида энг аввало тезкор-куч сифатларини ривожлантиришга устунлик бериш техник-тактик маҳорат салоҳиятини белгилайди деб фикр билдиради. Албатта, бу икки бир-бирига мос келмайдиган ғоя жисмоний сифатлар ёки жисмоний тарбияни барча спорт турларига, шу жумладан кураш турларига ҳам бир хил устуворлик даражасида зарур деган эҳтимолга олиб келади. Шубҳа йўқки, барча спорт турларига, қолаверса барча кураш турларига жисмоний тайёргарлик бўйича бундай тартибда ёндашиш нафақат шу спорт турларини табақалаштирилган ва ихтисослаштирилган тартибда ривожлантириш ҳамда мувофиқ курашчиларда юксак натижаларга эришиш жараёнини сустлаштиради. Таъкидлаш жоизки, қайси бир кураш тури бўлишидан қатъи назар, ҳар бир курашчида ўзи танлаган кураш турига хос устувор жисмоний сифатлар, уларнинг мусобақаларда ҳал қилувчи сифат элементлари (компонентлари)га алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу борада барча кураш турлари ичида белбоғли кураш ўта фарқланувчи ва мусобақа қоидаларига асосланган олишув ҳаракатлари шу ҳаракатларнинг техник-тактик моҳияти ва усуллари координацияси билан тубдан бошқачадир. Бунинг асосий белгиси бу олишув жараёнининг фақат рақиблар ўртасида қўлланиладиган усулларни бир-бирининг белбоғини қўйиб юбормасдан амалга оширилиши билан боғлиқдир. Шундай экан, белбоғли курашчида барча устувор жисмоний сифатлардан ташқари статик ва динамик кучланишлар асосида рақибни кўтариб мувозанатни йўқотмасдан у ёки бу томонга уни айлантириб (ёки буриб) ташлаш ўзига хос қобилият элементларини ривожлантиришга даъват этади.


    1. Download 1,44 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish