Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


Белбоғли кураш ва унда жисмоний сифатларнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,44 Mb.
bet7/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
Манография

Белбоғли кураш ва унда жисмоний сифатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Белбоғли кураш ўзининг қоидалар билан белгиланган техник-тактик усуллари, олишув ҳаракатларини ижро этиш шартлари ва тартиби билан бошқа кураш турларидан тубдан фарқ қилади. Фақат айрим усулларни қўллаш тартиби бўйича бироз юнон-рум курашига ўхшаб кетади, аммо унинг бошқа кураш турларидан, шу жумладан юнон-рум курашидан ҳам кескин фақрланадиган жойи шундаки, белбоғли курашда рақиблар бир-бирининг яктаклари устидан боғланган белбоғини маҳкам ушлаб ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бинобарин, мусобақалашаётган икки курашчи бир-бирининг белбоғини ушламасдан эркин ҳаракат асосида ўз усулларини қўллай олмайдилар. Шунинг учун ҳам белбоғли курашда ҳужум, қарши ҳужум ва ҳимоя усулларини қўллаш ўзига хос жисмоний сифатлар, уларнинг турлари ҳамда элементларининг мувофиқ равишда шаклланган бўлишини талаб қилади. Таъкидлаш жоизки, бу борада ўтказилган тадқиқотлар доирасини кенг деб бўлмайди. Бугунги кунгача белбоғли курашчининг ўзига хос умумий ва махсус жисмоний сифатлари, уларнинг устувор (етакчи) турлари, ҳатто техник-тактик усулларни қўллаш қонуниятлари илмий жиҳатдан очиб берилмаган. Айрим илмий ва илмий-услубий манбаларда белбоғли кураш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинган, ушбу спорт турларининг техник-тактик ва жисмоний тайёргарликка доир қирралари очиб берилган. Лекин белбоғли курашчига хос бўлган умумий ёки махсус жисмоний сифатларнинг ўзига хос хусусиятлари, ушбу кураш турида устувор аҳамият касб этувчи сифат ва қобилиятлар моҳияти ўз ифодасини топмаган. Чунончи, У.Р.Каримов, Т.Р.Ишмухамедов [45; 8-9-б.] курашчилар устида тадқиқотлар ўтказиб, ушбу спорт турида тезкорлик-куч сифатлари ёки тайёргарлик етакчи роль ўйнаши ҳақида фикр билдирганлар. Тўғри, бундай фикр бошқа бир қатор муаллифлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланган [5; 32-35-б.]; Аммо мазкур манбаларда белбоғли курашга хос тезкорлик-куч сифатларининг қайси турлари ёки кўрсаткичлари устувор аҳамиятга лойиқ, қайсиларининг функционал улуши иккинчи даражалиэканлиги илмий жиҳатдан изоҳлаб берилмаган. Масалан, У.Р.Каримов ва Т.Р.Ишмухамедовлар курашчининг тезкорлик-куч сифатларини баҳолашда 3х10м, га мокисимон юугуриш, 30 м, га югуриш, турникда тортилиш тестларидан фойдаланганлар. Ушбу тест натижалари белбоғли курашчидан анча йироқ тезокрлик-куч сифатларини ифодалаб бериши мумкин. Тўғри, ушбу муаллифлар бу тестлардан ташқари 10 марта ўз ўқи атрофида айланиш
тезлиги ва 10 марта рақибни ташлаш тезлигини аниқлашга оид тестларни ҳам қўллаганлар. Бироқ курашчи қайси томонга айланган ва қайси томондан рақибини ташлаганлиги кўрсатилмаган. Маълумки, бундай тестларни қабул қилишда курашчининг ўнақайлиги ёки чапақайлиги эътиборга олиниши даркор.
А.Р.Таймуратов [91; 29-32-б.] бу борада ниҳоятда долзарб ва амалий аҳамиятга эга ғояни илгари сурган. Жумладан, у белбоғли курашчилар учун портловчи, инерцион ва статик куч сифатлари муҳим эканлиги, лекин улар бошқа сифатлар асосида жадал ривожланиши мумкин эканлигини таъкидлайди. Айниқса, муаллифнинг томонидан куч турларига оид таснифий андозалари таҳсинга сазовордир [1- ва 2-расмлар].

1.1-расм.Куч турларининг таснифий андозаси
Маълумки, кураш турларида, айниқса, белбоғли кураш амалиётида турли ҳаракатлардан сўнг рақибни кўтариш ва статик мувозанатни сақлаган ҳолда ҳужум усулларини қўллаш ёки рақиб мувозанатини издан чиқаришга эришиш катта аҳамиятга эгадир. Мазкур мавзу доирасида А.А.Ғофуров [29; 21-25-б.] муҳим фикрларни илгари сурган, лекин буни исботловчи ҳеч қандай далил ёки тадқиқот натижаларини келтирмаган.
Л.З.Холмуродов [103; 29-31-б.] фикрига қараганда, белбоғли кураш техникасига эрта ёшликдан бошлаб ўргатишда ушбу жараённинг самарадорлигини таъминлаш тезкорлик-куч сифатларини пропорционал тартибда шакллантиришга боғлиқ бўлиб, айнан шундай ёндашув усулларни реал тезликда қўллаш қобилиятини жадал эгаллаб боришга туртки берар экан.

1.2-расм. Куч турларини ривожлантирувчи намунавий машқлар андозаси.
Шу билан бир қаторда, бошланғич ўргатиш ёки тайёргарлик босқичида жисмоний сифатларни ривожлантирувчи машқларни меъёридан ортиқ ҳажм ва шиддатда, айниқса, уларни бетартиб қўллашга устунлик бериш шаклланаётган мотивациянинг барбод бўлишига олиб келади ва болаларнинг танлаган спорт туридан воз кечишига сабаб бўлади. Белбоғли курашда техник-тактик усулларни самарали қўллаш ва юксак натижаларга эришишга асос бўлувчи ўта муҳим омиллар ҳақида Ш.А.Мирзақулов [66; 81-82-б.] томонидан айрим фикр-мулоҳазалар ҳамда маълумотлар келтирилган. Чунончи, унинг таъкидлашича, рақибни белбоғидан бураб ушлаш асосида уни кўтариб мувозанатдан чиқариш ва орқаси билан ташлаш тактикасини қўллаш аксарият ҳолларда муваффаққиятли натижа билан якунланар экан. Мусобақа қоидалари билан белгиланган бундай усулни бажаришда рақибни итариш, тортиш учун уни кўтариб буриш, айлантириш асосида ташлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин экан. Бундай ёндашув ёрдамида олишувни ташкил қилишда муаллиф тезкорлик-куч, яъни портловчи куч етакчи роль ўйнашини ва бу 80-90% гача ғалабани қўлга киритишга имкон яратишини эҳтимол қилинган. Лекин рақибни кўтариб, ўз мувозанатини сақлаган ҳолда қайси томонга бурилиш ёки айланиши (ўнг томонгами ёки чап томонгами) кераклиги ҳақида сўз юритилмаган. Гап шундаки, аксарият курашчилар агар ўнақай бўлса, улар учун чап томонга айлантириш қулай ва осон, улар ўнг томонга айлантирадиган бўлса, тезда ўз мувозанатини йўқотиши муқаррар. Чапақай курашчиларда эса бундай ҳолат аксинча кечади. Бундан ташқари, муаллиф курашчи рақибини кўтарганда статик ҳолатда кучланишдан динамик кучланишга ўтиши ёки аксинча тактикани қўллаши муҳимлиги ҳақида фикр билдирмаган ва ушбу жараён тадқиқот остига олинмаган. Боз устига унинг тадқиқотларида тренажёр ёрдамида курашчилар кучини ривожлантириш, изотоник, изометрик ва ауксотоник кучланишларни шакллантирувчи машқлар ҳақида гап юритилган-у, аммо уларнинг ҳажми, шиддати ва йўналиши бўйича фикр билдирилмаган. Ваҳоланки, белбоғли курашда рақибни кўтариб статик ҳолатда ўнг ва чап томонларга бир хилда юксак маҳорат билан айлантириш, бир кучланиш туридан иккинчисига (масалан, изометрик кучланишдан ауксотоник ёки динамик кучланишга ўтиш) ўта олиш техник-тактик усуллар таркибини бойитади ва рақибини кутилмаган вазиятга дучор қилади. Ш.А.Мирзақулов [67; 83-84-б.] ўзининг яна бир бошқа мақоласида белбоғли курашда тезкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик сифатларини 12-14 ёшдан, куч ва портловчи кучни эса 15-16 ёшдан бошлаб ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлайди. Бироқ у статик ва динамик кучланишлар биридан иккинчисига ўтиши, бундай куч компонентларини эрта ёшликдан бошлаб шакллантириш афзалликлари тўғрисида маълумотлар бермаган.
Р.Д.Халмухамедов, С.У.Купалов [102; 38-41-б.] таъкидлашларича, малакали курашчилар тайёргарлигини мақсадли шакллантиришда тана вазнининг керак бўлган вазн тоифаси доирасига мос бўлишини назорат қилиб бориш, вазннинг меъёридан орттирилишига ҳам, туширилишига ҳам йўл қўймаслик керак экан. Бунга риоя қилмаслик нафақат мусобақа натижасига салбий таъсир кўрсатиши, балки махсус иш қобилияти, қўл ва тана тремори (тебраниши, титраши), жисмоний фаоллик, ҳатто кайфиятга ҳам регрессив йўналишда таъсир қилиши кузатилар экан. Вазннинг белгиланган меъёрдан ортиб кетиши ёки тушиб кетиши бир қатор жисмоний сифатлар қийматининг ҳам тушиб кетишига олиб келиши мумкин экан. Бундай ўзаро боғлиқлик корреляцион таҳлил натижалари билан исботлаб берилган.
Бошқа бир қатор мутахассислар кураш турларида ва хусусан белбоғли курашда юксак спорт натижаларига эришиш имкониятини тўғридан-тўғри гавда ва қўл-оёқ мушаклари кучининг юксак ривожланган бўлиши билан боғлашади [69; 3-8-б.]; [68; 2014.]; [95; 2014.]. Уларнинг фикрига қараганда, барча бўғимларни ҳаракатга келтирувчи мушаклар кучи етарли ривожланмаган бўлса, катта ҳажмли ва шиддатли юкламаларни ўзлаштириш имконияти чегараланар экан, техник-тактик усулларни ижро этиш самарадорлиги тушиб кетиши, ҳатто бундай ҳолат жиддий шикастланишларга ҳам олиб келиши мумкин экан. Шу билан бир қаторда, ушбу мутахассислар кураш турларида фақат куч турларига (портловчи куч, абсолют куч, статик ва динамик куч, инерцион куч) урғу беравериш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлашади. Улар техник-тактик усулларни юксак самарадорлик билан ижро этиш учун барча жисмоний сифатларни ҳар бир кураш турининг ўзига хос хусусиятларини иерархик ва устуворлик принципларига риоя қилган ҳолда пропорционал йўналишларда ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратишади.
Ш.С.Мирзанов, Т.Р.Ишмухамедов [69; 3-8-б.] ёш белбоғли курашчилар устида қатор тадқиқотлар ўтказиш натижасида шундай тўхтамга келишганки, кучни ривожлантирувчи ҳар хил турдаги машқларни (турникда тортилиш, арқонга тирмашиб чиқиш, қўлларга таяниб ётган ҳолатда қўлларни букиш-ёзиш) гоҳ белгиланган вақт ичида бажариш, гоҳ вақтни чегараламасдан максимал марта принципида бажариб бориш куч сифатига тааллуқли барча кучланиш компонентларини (абсолют куч, нисбий куч, тезкор (портловчи) куч, статик ва динамик куч, инерцион куч) мақсадли шакллантириши мумкин экан.
Яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ёш спортчилар устида қатор тадқиқотлар олиб борган Г.Б.Абдурасулова [6; 3-8-б.] ва СС.Тажибаев [96; 9-18-б.] вазиятли спот турларига хос жисмоний тайёргарликни шакллантириш хусусиятига доир яна бир муҳим фикрни илгари суришган: ҳар бир жисмоний сифат ва уларнинг турли компонентлари бир-бирига узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли, шу жумладан ушбу сифатлар ёш улғайиши билан ўз-ўзидан табиий ҳолда ўсиши туфайли, уларнинг ўзаро ривожланиш фарқини эътиборга олиш ўта долзарб аҳамиятга лойиқ экан. Жисмоний сифатларни ривожлантиришда уларнинг ёш улғайиши туфайли ва мувофиқ жисмоний машқларни қўллаш натижасида ўсиши алоҳида назоратга олиниши жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини мақсадли шакллантириш имкониятини яратар экан. Ана шу фикр ёки стратегик ғояни белбоғли курашчилар жисмоний тайёргарлиги амалиётига жорий этиш ушбу жараённи самарали ташкил қилиш чорасини белгилаб бериши мумкин.
Айрим муаллифлар фикрига қараганда, белбоғли кураш билан шуғулланувчи спортчилар машғулотларида тезкорлик-куч сифатларини ривожлантирувчи табақалаштирилган машқларни мунтазам қўллаб бориш техник тайёргарлик кўрсаткичларининг самарали шаклланишига ижобий таъсир кўрсатар экан. Лекин бундай самарадорликка эришиш учун мазкур мутахассислар мокисимон югуриш, тўғри йўналишда югуриш ва турникка тортилиш машқлари билан бир қаторда ўз танасини тезкор айлантириш ҳамда ўз рақибини турли усуллар асосида вақт бирлигида ташлаш каби техник машқларни ҳам қўллаш зарур деб таъкидлайдилар [45; 2015.].
Маълумки, бир тоифага мансуб яккакураш спорт турларида техник-тактик усулларни самарали ижро этиш учун қўлларни букувчи мушаклар кучи, иккинчи бир тоифага мансуб яккакураш спорт турларида қўлларни ёзувчи мушаклар кучи устувор аҳамият касб этади. Масалан, деярли барча кураш турларида, шу жумладан белбоғли курашда ҳам қўлларни букувчи (рақибни тортиш ёки тортиб ташлаш) мушаклар кучи ҳар бир усулни қўллашда муҳим роль ўйнайди. Аммо бокс, каратэ, қиличбозлик каби спорт турларида эса қўлларни ёзувчи мушаклар кучи ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Белбоғли курашчилар ва боксчилар устида тадқиқот ўтказиш асосида шундай натижаларни олишга муяссар бўлдики, 16кг, ли тошни 30 сек, давомида юқорига кўтаришлар (қўлларни ёзиш) сони курашчиларда ўнг қўл билан 40,4±0,87 мартани ташкил этган бўлса, боксчиларда ушбу кўрсаткич 46,4±0,89 марта билан ифодаланди. Чап қўлда эса мазкур натижалар мувофиқ равишда 38,0±0,64 марта ва 44,0±0,72 мартага тенг бўлди.
Ана шу юкни (16кг, ли тошни) 30 сек, давомида 90° эгилган ҳолатда кўкрак сатҳигача тортиш (қўлларни букиш) сони курашчиларда ўнг қўлда 46,0±0,77 марта ва чап қўлда 43,4±0,74 мартани ташкил этди. Боксчиларда мазкур кўрсаткичлар ўнг қўлда 40,6±0,61 марта, чап қўлда 38,0±0,68 марта миқдорида қайд этилди. Кўриниб турибдики, курашчиларда қўлларни букувчи мушаклар кучи шу спорт тури хусусиятига хос бўлгани сабабли ўнг қўлда ҳам, чап қўлда ҳам тошни кўкрак сатҳигача тортишлар сони яққол устун бўлган. Боксчиларда эса, аксинча, тошни кўтариш (қўлларни ёзиш) сони кўп бўлган, уни кўкрак сатҳигача тортиш ёки кўтариш сони кам миқдорни ташкил этган. Демак, белбоғли курашчиларни тайёрлаш амалиётида қўл мушакларига хос тезкорлик-куч сифатларини ривожлантиришда қўлланиладиган машқлар мазмуни ва йўналишини эътиборга олиш даркор бўлади.
А.Р.Таймуратов [90; 243-б.] белбоғли кураш бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлашда эгилувчанлик сифатини мукаммал шакллантириш муҳимлигига эътибор қаратиб, ушбу сифатни “стретчинг” шаклидаги машқлар ёрдамида мунтазам ривожлантириб бориш нафақат шу сифатни, балки барча қолган жисмоний сифатларнинг ҳам жадал ўсишига туртки беришини таъкидлаб ўтган.
Сўнгги йилларда кураш турлари бўйича ҳимоя қилинган бир қатор диссертацион ишлар ҳам асосан жисмоний тарбияни ёки тезкорлик-куч сифатларини, иш қобилияти, юкламалар нисбатини оптималлаштириш каби масалаларни ўрганиш орқали малакали курашчилар тайёрлаш самарадорлигини оширишга бағишланган [16; 30-б.]; Лекин белбоғли курашда устувор аҳамиятга лойиқ бўлган статик ва динамик кучланиш ҳаракатлари, статик ва айланма-динамик ҳаракатлар давомида мувозанат сақлаш ҳамда уларнинг жисмоний тайёргарлик билан боғлиқлиги тадқиқот предмети сифатида ўрганилмаган.
Спорт кураши турларида юксак натижаларга эришиш имкониятини яратувчи дастлабки ва фундаментал аҳамиятга лойиқ омил, маълум бўлишича, бу ўзига хос умумий ва махсус жисмоний сифатларни ташкил этар экан. Лекин ўрганилган ва қиёсий таҳлил қилинган манбалардан шундай хулосага келиш мумкинки,курашнинг деярли барча турларида, айниқса, белбоғли курашда қайси умумий жисмоний сифатлар ёки уларнинг таркибига мансуб компонентлари ёки шу жисмоний сифатлар турлари устувор жиҳатга эга эканлиги ҳали очиб берилмаган экан.
Таҳлил қилинган манбаларда курашнинг деярли барча турларида юксак техник-тактик маҳоратга эришиш ва юксак натижалар кўрсатишдатезкорлик-куч, махсус чидамкорлик ва эгилувчанлик устувор аҳамият касб этиши таъкидланган. Лекин кураш турларида,айниқса белбоғли курашда бу жисмоний сифатларнинг қайси бири устувор ролга эга эканлиги ҳақида илмий асосланган фикр-мулоҳаза ва ғояларнинг йўқлиги, улар юзасидан тавсиялар берилмаганлиги маълум бўлди.
Белбоғли кураш назарияси ва услубияти бўйича нашрдан чиқарилган илмий мақолалар, илмий маърузалар ва ўқув адабиётларида ушбу спорт тури бўйича малакали курашчиларни тайёрлаш масаласида асосан техник-тактик тайёргарлик жараёнини мақсадли ташкил қилишга урғу берилган бўлсада, аммо қайси бир жисмоний сифат ёки сифатлар компонентлари бу борада етакчи ролни ўйнаши очиб берилмаган.
Мавзу бўйича ўрганилиб чиқилган манбалардан маълум бўлдики, белбоғли кураш ва унинг техник-тактик усуллари бошқа кураш турларидан нафақат координацион-кинематик жиҳатдан, балки ўзининг миллийлик хусусияти билан ҳам фарқ қилади, яъни кураш давомида олишув фақат белбоғни ушлаганҳолда ташкил этилади ва бундай мавзулар бугунги кунгача ўзининг илмий пойдеворига эга эмас.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish