Назорат ва тажриба гуруҳларига мансуб курашчиларда “юкбилан” гавдани орқага эгиб айланиш таъсирида мувозанат сақлаш имкониятининг ўзгариш динамикаси (n=12)
Тестлар
|
гуруҳ
|
|
Кўрсаткичлар фарқи
|
t
|
Р
|
Тажрибадан олдин
|
Тажрибадан кейин
|
Диаметри 1 м айлана чизиқ ичида “юк билан ” гавдани орқага букиб танани чап томонга айлантириш:
сони (марта)
|
НГ
|
3,5±0,6
|
3,9±0,7
|
+0,3
|
1,50
|
˃0,05
|
ТГ
|
4,0±0,6
|
6,5±1,2
|
+2,6
|
6,45
|
˂0,001
|
вақти (сек)
|
НГ
|
5,5±0,7
|
6,1±0,9
|
+0,6
|
1,82
|
˃0,05
|
ТГ
|
6,2±0,9
|
10,2±1,8
|
+4,0
|
6,89
|
˂0,001
|
Диаметри 1 м айлана чизиқ ичида “юк билан ” гавдани орқага букиб танани ўнг томонга айлантириш:
сони (марта)
|
НГ
|
2,9±0,4
|
3,3±0,7
|
+0,4
|
1,71
|
˃0,05
|
ТГ
|
3,3±0,6
|
5,8±1,2
|
+2,5
|
6,05
|
˂0,001
|
вақти (сек)
|
НГ
|
5,1±0,6
|
5,9±1,3
|
+0,8
|
1,94
|
˃0,05
|
ТГ
|
5,6±0,7
|
9,5±1,9
|
+2,9
|
6,67
|
˂0,001
|
Шу тестни “юкбилан” гавдани орқага эгиб ўнг томонга айланишлар сони НГда тажрибадан олдин 2,9±0,4 марта, тажрибадан кейин 3,3±0,7 мартани ташкил этди. Айланишлар сонининг ўсиши 0,4 марта билан ифодаланди. ТГда тажрибадан олдин айланишлар сони 3,3±0,6 марта, тажриба якунига келиб айланишлар сони деярли бирярим баробардан ортди ва 5,8±1,2 мартагача етди. Унинг ўсиш суръати 2,5 мартани ташкил этди. Айланиш ва мувозанат сақлаш вақти НГда тажриба бошланмасдан аввал 5,1±0,6 сек, тажрибадан кейин 5,9±1,3 сек билан ифодаланди. Айланиш ва мувозанат сақлаш вақтининг фарқи 0,8 сек га тенг бўлди. ТГда эса айланиш ва мувозанат сақлаш вақти тажрибадан аввал 5,6±0,7 сек билан ифодаланган бўлса, тажриба якунига келиб ушбу кўрсаткич 9,5±1,9 сек га тенг миқдорда қайд этилди. Сарфланган вақтнинг ўсиш фарқи 2,9 сек ни ташкил этди. Кўриниб турибдики, мазкур тестлар бўйича ҳам ўнг ва чап томонларга “юкбилан” айланиш ўртасида сезиларли асимметрик фарқ кузатилди. Тажрибадан олдин олинган кўрсаткичлардан маълум бўлдики, ҳар бир айланиш сони икки гуруҳда ҳам деярли икки баробар кўп вақтда рўй берган. Тажрибадан кейин бундай кўрсаткич НГда қисман сақланиб қолди. Лекин ТГда тажриба якунига келиб айланиш сони ҳам, айланиш ва мувозанат сақлаш вақти ҳам кескин ортганлиги кузатилди. Энг муҳими, чап ва ўнг томонларга айланиш сонида ҳам, айланиш ва мувозанат сақлаш кўрсаткичларида ҳам аввал мавжуд бўлган асимметрик фарқ маълум даражада симметриялашди.
Қўлланилган ушбу тестлар асосида ўтказилган тадқиқотларда ҳам ўнақайлик ва чапақайлик ўртасидаги асимметрик муаммо кузатилди. Лекин, ўнг ва чап томонларга “юксиз” ва “юкбилан” айланиш таъсирида мувозанат сақлаш кўрсаткичлари ўртасида юзага келган асимметрик фарқ ТГда мунтазам бажариб борилган экспериментал машқлар эвазига сезиларли даражада симметриялашгани кузатилди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўнақай ва чапақай ҳаракатлар ўртасида юз берадиган асимметрик фарқ фақат чап-ўнг томонларга айланиш ва унинг таъсирида қайд этиладиган мувозанат сақлаш кўрсаткичларида намоён бўлибгина қолмай, балки ўнг қўл-оёқ, чап қўл-оёқ кучи ва ҳаракат аниқлигида ҳам кузатилар экан [Ф.А.Пулатов, 2017].
Шундай маълумотлар ҳам мавжудки, айланиш юкламаларининг вестибуляр анализатор рецепторларига ўткир таъсир этиши ҳатто юрак-томир реакциясининг кескинлашувига, шу жумладан, юракнинг қисқариш ритмини (ЮҚС) тезлашишига олиб келар экан [72; 38-44-б. 111; 161-168-б.]. Демак, белбоғли кураш билан шуғулланувчи спортчиларда нафақат статик ва айланма-динамик кучланишлар давомида мувозанат сақлаш фнукциясининг “бардошлиги” (чидамкорлиги) ўта муҳим амалий аҳамиятга лойиқдир, балки “юксиз” ва “юкбилан” ўнг ҳамда чап томонларга бир хил маҳорат билан айланиш имкониятини яратиш зарурлиги ортиқча исбот талаб қилмайди.
3-бобда қайд этилганидек, белбоғли курашда барча олишув усуллари фақат белбоғни икки қўл билан ушлаб амалга оширилиш шарти билан бошқа кураш турларидан кескин фарқ қилади. Шундай экан, ушбу спорт турида курашчидан рақибни кўтариб бажариладиган деярли ҳар бир техник-тактик усулни қўллашда ўзига хос тартибда ихтисослаштирилган эгилувчанлик қобилиятига эга бўлиш талаб қилинади. Бундай сифат курашчида қанчалик юксак шаклланган бўлса, унинг учун усулларни қўллаш, айниқса рақибни кўкракда кўтариб, эгилган ҳолатда ўнг ёки чап томонларга бурилиб (ёки айланиб) ташлаш, ўнг ва чап ёнбошлардан ташлаш усулларини ижро этиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Белбоғли курашнинг ана шу хусусиятларини эътиборга олган ҳолда биз педагогик тажриба давомида ишлаб чиқилган экспериментал машқлар мажмуасини ТГга мансуб курашчилар машғулотларида қўллаш орқали эгилувчанлик кўрсаткичларини ўзгариш динамикасини ўргандик. Тадқиқот натижалари 4.6-жадвалда келтирилган. Жадвалда қайд этилган натижалардан шу нарса кузатиладики, эгилувчанлик сифати 10 ойлик педагогик тажриба давомида анъанавий мазмунли машғулотларда шуғулланишни давом эттирган НГга мансуб курашчиларда ва шу муддат оралиғида ўз машғулотларида биз томонимиздан ишлаб чиқилган экспериментал мазмунли машқларни мунтазам бажариб борган ТГда бир-биридан кескин фарқ қилувчи динамик йўналишларда шаклланган. Чунончи, “Кўприк” ҳолатида қўл ва оёқлар жойлашган оралиғ кенглигини баҳолаш” тести бўйича намойиш этилган эгилувчанлик даражаси НГда тажрибадан аввал 21,7±2,4см.ни ташкил этган бўлса, тажриба якунида 20,7±0,8см. миқдорида қайд этилди. Бошқача қилиб айтганда, эгилувчанлик сифати ушбу гуруҳда 10 ой давомида ҳам сезиларли ўзгармади ёки эгилувчанлик мазкур муддат ичида 0,7 см.га ўсди, холос.
4.6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |