Тезкорликни ривожлантирадиган машқ
Болдирни орқага силтаб, сонни баланд кўтариб, алмашлаш билан югуриш. Тўсатдан 15-30 мга, юз билан, ёнбошда, олдинга орқага, бурилиш билан югуриш. 3-5 градус бурчак остида тезликни ошириб югуриш, Хар хил холатда қўйилган устунчаларни, турган ёки аста секин харакатланаётган шерикларини айланиб ўтиш бола югуриш эстафетали югуриш. Тўсиқларни айланиб ўтиш (тезлик билан) 100-150 м масофага (15-20 м максимал тезликда, 10-15 секин ва бошқалар) шунинг ўзини тўпни олиб юриш алмашлаб югуриш. Харакли ўйинлар.
Тезликни йўналишини ўзгартириб ва тезликни ошириш билан югуриш: тез югургандан кейин кескин равишда уни секинлаштириш ёки тўхташ, кейин янгисини у ёки бу йўналишда алмашиб югуриш 7х7х7 бўлакчаларда ўнгга ва чапга бурчак остида ёки бўйлаб югуриш. “Мокисомон югуриш (2х10 м, 4х5,4х10 2х15 мга) “Мокисимон югуриш”, лекин даcтлаб бўлакчани юз билан олдингга, тескарисига олдингга орқага югурилади. “Соя” билан югуриш. Максимал тезликда ва йўналишни ўзгартириш билан югуриб шеригини харакатини такрорлайди. Шунинг ўзи, лекин тўпни олиб юриш билан бажарилади.
Тезкорликни такомиллаштириш учун машқ
Техник усулларни бажариш ва битти харакатдан бошқасига ўтиш
1. Харакатланиш услубини тезда ўзгартириш билан югуриш (масалан, одатдаги югуришдан тезда олдинга орқага югуришга ўтиш).
2. Олдинга ўмбалоқ ошиш ва дарвозага тўпни тепиш (чап, ўнг томондан тўпни узатиш).
3. 40-50 смли тўсиқ устидан сакраш, ўнг ва чап тамондан узатилган тўпни қабул қилиш ва тўпни дарвозага тепиш.
4. Тезроқ меъёрда техника элементларини бажариш (масалан, пасайиб тушиб келаётган тўпни тўхтатиш, кейинчалик ён томонга силтаниб чиқиб, нишонга уриш ёки зарба бериш).
5. Бири иккинчисига 2 м масофада жойлашган тўртта фишка ёки тўсиқлар айланиб ўтиш, ўнг ва чап томондан узатилган тўпни қабул қилиш, девор тамонга пас бериш ва тўпни дарвозага тепиш.
6. Олдинга ўмбалоқ ошиш, шеригига тўпни ёки пас бериш, олиб қўйилган тўпни баландроқ сакраб бошда зарба бериш, шеригидан тескари томонга тўпни узатгандан кейин ва дарвозага тепиш.
7. Сигнал бўйича ўтирган холатдан тезда туриб, тўпни югуриб бориб дарвозага тепиш ва датлабги холатга қайтиб келиш.
8. Олдинга ўмбалоқ ошиш, силтаниб чикиб, йиқилиб бош билан тўпга зарба бериш.
9. 8-10 м масофадан тўпни юқори-олдингга отиш олдинга ўмбалоқ ошиб, тўпни иккинчи марта ерга тегмасдан, дарвоза томон зарба бериш.
Дарвозабон учун машқ. Дарвозабонни туриш холатидан дарвозадан силтаниб чиқиш (5-15 м ) : учиб келаётган тўпни ушлаш ва қайтариш. Чўққайиб ўтириш, кенгроқ хамла қилиш ўтирган, ётган холатдан -2-3 мга силтаниб чиқиш, кейинчалик тўпни илиб олиш ва уриб қайтариш.
Футболчиларни тезкорлик сифатини такомиллаштиришда энг мухим қуйидаги ўлнглгдд эсда сақлаб қолиш керак :
машқни юқори тезликда бажариш керак;
бажариладиган машқни футболчилар тамонидан яхши ўзлаштирилган бўлиши шарт, шу билан бирга асосий диққатни услубни ўрганишга эмас, тезроқ бажаришга ажратиш керак.
Машқни бажариш вақтида шундай бўлиши керакки, чунки футболчи машқни охирида тезликни пасайтирмаслиги лозим, дам олиш оралиғи эса хар бир кейинги имкониятни олдингисидан ёмон бажармаслиги имконият бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |