5. Қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбиянинг хусусиятлари
Кейинги йилларда қишлоқ аҳолиси орасида жисмоний тарбия билан шуғулланувчилар ва спортчилар сони анча ортди. Бунга аҳоли маданияти умумий даражасининг кўтарилиши, ўрта мактаблар, клублар таркибидаги ва мустақил спорт иншотлари сонининг ортиши асос бўлди. Шу билан бирга, қишлоқ меҳнаткашлари орасида оммавий жисмоний тарбияни ривожлантиришда йечилмаган муаммолар, қийинчиликлар ва қарама-қаршиликлар ҳали ҳам кўп.
Республикамиз қишлоқларида меҳнат қилаётган кўпгина касб эгаларининг аниқ белгиланган кун тартиби йўқ. Бу меҳнат хусусиятига, ишнинг мавсумийлигига ва бошқа омилларга боғлиқ.
қишлоқ хўжалигида механизаторларнинг иши катта жисмоний ва статик кучланиш (зўриқиш), ноқулай ишлаб чиқариш (ишлаб турган трактор ёки комбайннинг шовқини, тебраниш, ҳавонинг ифлослиги) ва табиий-иқлимий (ёзда ҳаво ҳароратини кескин ортиши, қишда эса пасайиб кэтиши) шарт-шароитлар билан боғлиқ. Бу омилларнинг таъсири механизаторларнинг иш қобилиятига ва меҳнат унумдорлигига жиддий таъсир кўрсатади. Баҳорги-ёзги мавсумда уларда иш кунининг давомийлиги 12-14 соатгача этади. Машинада сут соғиш операторлари (сут соғувчилар) ўз ишларига мавсумнинг таъсирини сезмайдилар. Улар ҳар куни (уларга дам олиш куни сурилиб борувчи жадвал бўйича берилади) уч марта: ерталаб, кундузи ва кечқурун сигир соғишга борадилар. Уларнинг меҳнати ўртача жисмоний кучланиш билан фарқланади. Асаларичилик бригадаси аъзолари учун оғир жисмоний меҳнат хос. Уларда узоқ давом этадиган мавсумий иш устуворлик қилади.
қишлоқ шароитларида энг кенг тарқалган мазкур касб вакиллари учун иш куни тартибида жисмоний машқларнинг хусусиятларига тўхталамиз.
Ишдан кейин (қиш пайтида ва мавсумлар орасида) бошланғич гимнастика ва умумий жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш механизаторларга яхши таъсир кўрсатади. Йиғим-терим даврида уларга иш бошланиши олдидан бошланғич гимнастика билан бир қаторда иш бошлангандан 4-6, 8 ва 10 соатдан кейин жисмоний тарбия паузалари ва жисмоний тарбия дақиқалари машқларини бажариш тавсия етилади. Тортилиш, гавда, қўл, оёқ мушакларини бўшаштириш машқларига ҳамда аниқлик ва кординацияга йўналтирилган ҳаракатларга алоҳида эътибор бериш керак. Йиғим-терим даврида механизаторларнинг бундай ҳаракат режимини махсус тадқиқ этиш уларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси ортишини, нафас олиш, юрак-қон томир ва бошқа тизимларнинг фаолияти яхшиланишини кўрсатди. Мазкур ҳолда механизаторларнинг меҳнат унумдорлиги 10 % га ортди.
Ҳар гал сигир соғишдан олдин соғувчиларга бошланғич гимнастиканинг махсус мажмуасини бажариш таклиф етилади. Бу мажмуанинг мақсади фақат организмнинг умумий иш қобилиятини ошириш бўлиб қолмай, балки қўлларнинг ишлайдиган мушак гуруҳларида этарлича юқори тонусни вужудга келтириш ҳамдир. Иш тугаганидан кейин қўллар учун махсус машқларни уларни уқалаш билан биргаликда бажариш мақсадга мувофиқ.
Асаларичилик ишлари даврида ҳар 50–60 дақиқадан кейин бўшашган ҳолда ўтириб, 3 дақиқалик дам олиш, ундан кейин гавда ва оёқ мушакларига йўналтирилган ҳамда асосан динамик хусусиятли 2-3 та жисмоний машқни бажариш ишчиларнингнинг иш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |