Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти кафедраси жисмоний маданият назарияси ва методикаси



Download 10,94 Mb.
bet5/103
Sana23.05.2022
Hajmi10,94 Mb.
#608295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
3-курс мажмуа 2020

1. Гигиеник гимнастика
Гигиеник гимнастика қуйидаги вазифаларни ечишга хизмат қилади: организмнинг асосий физиологик (мушак, асаб) тизимларини ишга тайёрлашни тезлаштириш; хизматчининг ҳиссий тонусини кўтариш; организмнинг меҳнат фаолиятига мослашиш фазаси давомийлигини қисқартириш; бутун меҳнат куни мобайнида юксак иш қобилиятини сақлашга хизмат қилиш.
Гигиеник гимнастика иш кунининг бошида 4-10 дақиқа давомида ўтказилади. Уни фақат биринчи сменадагина эмас, балки иккинчи сменада ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, кечки сменадаги киришиш гимнастикаси организмнинг меҳнат жараёнида асосий юклама тушадиган органлари ва тизимлари фаоллигини оширишга йўналтирилган бўлишини инобатга олиш керак.
Гигиеник гимнастикада меҳнат жараёнида бажариладиган ҳаракатлар хусусиятига мос жисмоний машқлардан фойдаланиш тавсия етилади. Шунинг учун машқларни танлашда меҳнат жараёни ҳаракатларини яхши ўрганиш ва жисмоний тарбия машқлари мажмуасига шундай машқларни киритиш керакки, улар организмнинг аниқ меҳнат тури жараёнида этакчи рол ўйнайдиган физиологик функсияларини тезлаштиришга ёрдам берсин.
Хусусан, бошланғич гимнастикада ҳаракат сур'ати ўсиб борувчи машқлардан фойдаланиш лозим. Шу билан бирга, ҳаракатларнинг ишчи сур'атини тез ўзлаштириш учун оддийдан анча юқори сур'атни ривожлантириш тавсия етилади.
Меҳнат хусусияти ва шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда гигиеник гимнастика жисмоний машқлари мажмуасининг қуйидаги учта варианти ўзаро фарқланади: чигал ёзиш машқлари, профилактик фаол дам олиш ва яхлит таъсирли машқлар мажмуаси.
Чигал ёзиш машқлари вариантидан оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ишчилар учун мажмуалар тузишда фойдаланилади. Уларга меҳнат жараёнида асосий юклама тушадиган мушак гуруҳларини кетма-кет жадал фаолиятга жалб қиладиган, кординацияси бўйича оддий динамик машқлар киритилади. Машқларни бажариш сур'ати – ўртача ёки тезкор. Машқлар мажмуасида юклама аста-секинлик билан ортиб боради ва мажмуа охирида минимумга тушади.
Профилактик дам олиш варианти ҳаракатланиш стереотипи аниқ қайд етилган (масалан дастгоҳда ишловчи) ишчилар учун гигиеник гимнастика мажмуаси асосини ташкил этади. Меҳнат операцияларида бевосита иштирок етувчи мушак гуруҳлари фаолиятини жалб этадиган динамик машқлардан фойдаланилади. Мажмуанинг ўртасигача жисмоний юклама тобора орттирилиб, кейин аста-секинлик билан пасайтириб борилади. Ҳаракатланиш сур'ати – ўртадан юқори. Тўғри нафас олишга, мушакларнинг чўзилишига ва ҳаракатчанлигининг ортишига эътибор қаратиш керак.
Яхлит таъсир кўрсатувчи вариант меҳнат фаолияти узоқ муддат кучли диққат-эътиборни талаб этадиган (ақлий меҳнат хизматчилари, транспорт ҳайдовчилари, конвейер хизматчилари ва б.) хизматчилар учун мўлжалланган. Машқлар, асосан, бўлажак ишлаб чиқариш фаолиятида бевосита банд бўлмаган мушак гуруҳларига, организмнинг тизим ва органларига таъсир этади. Бундай машқлар мураккаб кординацияли бўлади, чунки қўллар, гавда, оёқларнинг қўшимча ҳаракатларини ўз ичига олади ва диққат-эътиборнинг жамланишини талаб қилади. Сур'ат – олдинги ишдаги сингари. Меҳнати аниқ ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган шахслар учун (масалан, майда механизмларни йиғувчи ёки транспорт ҳайдовчилари) максимал жисмоний юклама биринчи машқларга тўғри келади. қолган контингент учун катта юклама мажмуанинг 4-6-машқларига тўғри келади.
Гигиеник гимнастика мажмуаларида қуйидаги жисмоний машқ гуруҳлари қўлланади: кэришиш (чўзилиш), ён томонга егилишлар, ўтириб туришлар, ҳамла қилиш, сакрашлар, спорт юриши, югуриш, олдинга егилиш, бўшашиш элементлари иштирок етган силтаниш ҳаракатлари, орқага егилишлар, қўл ва йелка камари мушакларини бўшаштириш, кординацияга, аниқликка ва диққат-эътиборга йўналтирилган машқлар.
Турли касб эгалари учун бошланғич гимнастика мажмуаларини тузишда меҳнат фаолиятининг қуйидаги хусусиятларини инобатга олиш тавсия етилади:
1) ишлаш (ўтириб, туриб) ҳолатини, гавда вазиятини (егилган ёки тўғри, еркин ёки кучланишли);
2) иш ҳаракатлари (тезкор ёки секин, кучланишли ёки кучланишсиз, катта ёки кичик амплитудали, симметрик ёки асимметрик, бир хил ёки турли хилдаги ҳаракатлар ва б.);
3) меҳнат фаоллиги хусусияти (ҳаракатлар аниқлиги, ҳаракатларнинг такрорланувчанлиги, реаксия тезлиги, диққат-эътиборнинг кучлилиги ва консентрацияси, сезиш органларига юклама, меҳнатнинг бир маромлилиги ва б.);
4) суб'ектив кўрсаткичлар бўйича чарчашнинг даражаси ва хусусияти (диққат-эътиборнинг тарқоқлиги, мушакларда оғриқ сезиш, бош оғриши, асабийлашиш ва бошқалар);
5) жисмоний машқлар билан шуғулланувчилар орасида саломатлигида оғиши бўлган шахслар мавжудлиги (улар учун хусусий машқлар танлаш мақсадга мувофиқ);
6) санитария-гигиеник омиллар (ёритилганлик, шовқин, керагидан ортиқ газ мавжудлиги). 2. Жисмоний тарбия паузаси
Жисмоний тарбия паузалари чарчашнинг ривожланишига йўл қўймаслик, организмнинг функционал ҳолатини яхшилаш, ишчи ритм, сур'ат, диққат-эътибор консентрациясини юксак даражада сақлаб туриш, гавданинг ишчи вазияти ва касбий фаолиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, ҳаракат танқислигини маълум даражада бартараф этиш мақсадида ўтказилади.
Гигиеник гимнастикадан фарқли ўлароқ, жисмоний тарбия паузаси бевосита меҳнат фаолияти жараёнида, одатда, иш сменасининг биринчи ва иккинчи яримларида икки мартадан бажарилади. Жисмоний тарбия паузаси, ҳал қилинадиган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ишчиларда чарчоқнинг ривожланиши арафасида ёки иш қобилияти пасайишининг биринчи аломатлари пайдо бўлиши биланоқ ўтказилиши керак. Муддатидан олдин жисмоний машқлар мажмуасини ўтказиш иш ритмининг бузилишига ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин. Одатда, жисмоний тарбия паузалари тушлик танаффусдан ёки иш сменаси тугашидан 1–2 соат олдин ўтказилади. Агар жисмоний тарбия йўриқчиси ҳар бир аниқ ишлаб чиқариш участкасидаги ишчилар иш қобилиятларининг ўзгариши асосида иш кўрса, янада ижобийроқ ҳолат кузатилади.
қуйидаги услубий қоидаларга риоя қилинганда, жисмоний тарбия паузасининг фойдаси ортади:
-машғулотларни ўтказиш вақти чарчоқнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиш лаҳзаси билан аниқ мос тушиши керак;
-жисмоний машқлар тўғри бажарилиши, машғулотлар жонли, қизиқарли тарзда, мусиқа садолари остида ўтказилиши керак;
-мажмуалардаги юклама шуғулланувчиларнинг ёшига, жинсига, жисмоний тайёргарлик даражасига ва саломатлик ҳолатига боғлиқ ҳолда табақалаштирилиши керак;
-куннинг иккинчи ярмида жисмоний тарбия паузасини ўтказишда унинг юкламалари йиғиндиси куннингбиринчи ярмидаги юкламадан 30–40 % кам бўлиши керак.
Машғулот ўтказишнинг гуруҳли усулида шуғулланувчилар уч гуруҳга бўлинадилар. Биринчи гуруҳга деярли соғ-саломат кишилар, иккинчисига саломатлик ҳолатида деярли сезилмайдиган оғишлари бор шахслар, учинчисига эса ёши катта одамлар ва саломатлик ҳолатида жиддий оғишлари бор шахслар киритилади. Агар мажмуадаги айрим машқларни бажаришда юклама қиймати биринчи гуруҳ вакиллари учун 100 % ни ташкил еца, у ҳолда иккинчи гуруҳ учун 90 %, учинчиси учун эса 80 % бўлиши керак.
Жисмоний тарбия паузалари учун мажмуа машқларини танлаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда амалга оширилади:
а) мажбурий иш вазияти (позаси) ва технологик жараён сабабли вужудга келадиган салбий таъсирларни камайтириши;
б) меҳнат жараёнида иштирок этаётган мушак тизимлари ва органларнинг дам олишларига хизмат қилиш даражаси;
в) ҳаракациз мушакларга қанча юклама бериши.
Жисмоний тарбия паузаларидаги машқларни ўртача ва тез сур'атда бажариш керак. Машқлар мажмуасини ҳар тўрт ҳафтада алмаштириб туриш тавсия етилади. Умумий ҳолда юклама машқлар мажмуасининг ўртасида ортади, кейинчалик пасаяди.
Касбга боғлиқ ҳолда жисмоний тарбия паузаларининг намунавий мажмуалари ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, ҳамма касблар меҳнат турига қараб тўртта гуруҳга бўлинади:

Download 10,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish