Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти кафедраси жисмоний маданият назарияси ва методикаси



Download 10,94 Mb.
bet6/103
Sana23.05.2022
Hajmi10,94 Mb.
#608295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
3-курс мажмуа 2020

Биринчи гуруҳга қисқа муддатли операцияларни (амалларни) бажариш билан боғлиқ меҳнат турлари бирлаштилган. Улар катта бўлмаган жисмоний юкламани талаб қилади ва иш ҳаракатларининг бир маромлилиги билан фарқланади. Иш, одатда, гавдани бир оз олдинга егиб ўтирган ҳолатда бажарилади. Асосий иш ҳаракатлари – кучланишли, диққат-эътиборни талаб қиладиган қўллар ҳаракати (масалан, тикувчилар, механизм йиғувчилар, перфораторчилар, чилангарлар ва б.). Гимнастика мажмуасида қуйидаги машқлар кетма–кетлиги тавсия етилади:
1-машқ – тортилиш.
2-машқ – қўллар ва оёқларни ҳаракатлантириб бурилишлар, ён томонларга ва олдинга егилишлар.
3-машқ – 2-машқни анча юқори сур'атда бажариш.
4-машқ – ўтириб-туришлар, сакрашлар, югуришлар, спорт юриши.
5-машқ – ўртадан паст сур'атда оёқлар, қўллар билан силтаниб ҳаракатланишлар.
6-машқ – қўл мушакларини бўшаштириш.
7-машқ – аниқликка ва кординацияга йўналтирилган машқлар.
Иккинчи гуруҳўртача жисмоний кучланишлар, анча сезиларли даражадаги диққат-эътибор, меҳнат ҳаракатларининг турли-туманлиги (масалан, дастгоҳчилар: токарлар, фрезерчилар, каруселчилар, шлифовкачилар) билан тавсифланадиган касбларни бирлаштиради. Машқлар мажмуалари таркибига ишлаб чиқариш меҳнати жараёнида иштирок этадиган мушакларни ҳаракатга жалб этмайдиган қуйидаги турли динамик машқлар киритилади:
1-машқ – тортилиш.
2-машқ – чўзилиш, гавда, қўллар, оёқларнинг мушакларини бўшаштириш.
3-машқ – олдинги машқни анча юқори сур'атда бажариш.
4-машқ – оёқлар ва қўлларни силташ ҳаракатлари.
5-машқ – ўтириб-туришлар, сакрашлар, югуриш, спорт юриши.
6-машқ – болдир ва товон мушакларини бўшаштириш орқали оёқларни силташ ҳаракатлари.
7-машқ – энг фаол ишлаётган мушак гуруҳларини бўшаштириш.
8-машқ – аниқликка ва кординацияга йўналтирилган машқлар.
Учинчи гуруҳга катта жисмоний юкламалар, нисбатан юқори сур'атда бажариладиган ишчи ҳаракатлари (масалан, қурилиш ишчилари, шахтёрлар ва б.) билан боғлиқ касблар киритилган. Машқлар мажмуасининг асосий йўналиши – бу организмни умумий, ҳар томонлама мустаҳкамлаш. Машқлар секин, чуқур нафас олиш билан бажарилади. Мажмуага, одатда, қуйидаги машқлар киритилади:
1-машқ – кейинчалик қўллар ва йелка камари мушакларини бўшаштириш орқали тортилиш.
2-машқ – қўл мушакларини бўшаштириш.
3-машқ – бутун гавда мушакларини (ўтирган ёки ётган ҳолатда) бўшаштириш.
4-машқ – ён томонга егилишлар, гавдани буришлар.
5-машқ – ўртача ва тез сур'атда қўлларни силташ ҳаракатлари.
6-машқ – ҳамлалар, ўтириб-туришлар, сакрашлар, югуриш.
7-машқ – диққат–эътибор ва кординацияга йўналтирилган машқлар.
Тўртинчи гуруҳ ақлий меҳнат вакилларидан иборат. Кам ҳаракатли бундай ишлаш саломатлик ҳолатига, жисмоний ривожланишга ноқулай (салбий) таъсир кўрсатади. Улар учун қуйидаги жисмоний тарбия паузалари машқлари мажмуаси тавсия етилади:
1-машқ – тортилиш.
2-машқ – гавда, оёқ ва қўл мушаклари учун машқлар.
3-машқ – олдинги машқларни кучли динамика, катта амплитудалар билан бажариш.
4-машқ – югуриш, сакрашлар, ўтириб-туришлар, спорт юриши.
5-машқ – қўлларни силташ ҳаракатлари.
6-машқ – қўл мушакларини бўшаштириш учун машқлар.
7-машқ – диққат-эътиборга йўналтирилган машқлар.



Download 10,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish