4-мавзу:. Оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси
Режа:
Спорт байрамининг ўтказилишини режалаштириш.
Спорт байрамини ўтказиш жараёнида педагогик талаблар
Спорт байрамини ўтказишда ота-оналар кўмитасининг роли.
Ватан учун ҳам, ҳар бир оила учун ҳам энг аввало соғлом фарзанд
тарбияланиши керак. Хозирги пайтда республикамиз аҳолисининг тахминан
статистика бўйича 30 % саломатлик гарови бўлган жисмоний тарбия билан
шуғулланади. Ачинарлиси, хотин- қизларнинг бу борадаги кўрсаткичи 6 %
ни ташкил этаркан, холос. Соғлом авлодни дунёга келтириш, тарбиялаш,
жамиятга мос тарзда тайёрлаш – бугунги кун оналарига кўп жихатдан
боғлиқ. Демак оналар, аёллар саломатлиги, уларнинг жисмонан соғлом,
маънан етуклиги фарзандларимиз камолати ва жамиятимиз ривожининг бош
омилларидир.
Бой қўлёзмалар турли хил манбалар, аждотларимиз узоқ ўтмишда ҳам
жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиб келганлигидан огоҳ этади.
“Алпомиш”, “Барчиной”, “Қириққиз”, “Тўмарис” эпосларида
тасвирланишича ўша даврда аёллар жисмоний тарбияга нафақат қизиқишган
балки эркаклар билан тенгма-тенг мусобақалашишган. Кези келганда елкамаелка туриб душманларча қарши жангга киришган… Барчиной, Қалдирғоч,
Гулойим ва Қириқ гўзал тимсоллари шарқ аёлининг жисмоний камолоти ва
беназир лаёқати борлигидан дарак бериб турибди. Албатта, жисмонан кучли
инсон рухан соғлом ҳам бўлади.
Инсонинг эътиқоди кучли, мустахкам бўлиши билан бирга баданни ҳам
соғ, чиниққан ҳар қандай машаққатларга дош бераоладиган бўлмоғи лозим.
Пайғамбаримиз (С.А.В): “Кучли мўмин киши Оллоҳ хузурида кучсиз
мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир” дегандилар.
Саломатликни тиклашга хизмат қиладиган машқлар Ислом динида ҳам
қадрланади. “… Хаж сафари ҳам кишидан ҳар томонлама соғлом
бўлишликни тақозо этади. Мўмин яшаётган ёридан то қаъбатуллогача пиёда
юриб бориши ва у ерда узлуксиз қаъбатуллох атрофида айланиши, Арофат
тоғига чиқиши ва қаъбага қайтиши зарур бўларкан. Бу биринчидан, кишидан
мустахкам соғлиқ талаб этса, иккинчидан жисмоний чиниққан, сабрбардошли, иродали ва чидамли бўлишга ундайди. Аёллар ҳам юқридаги
барча риёзатларни Ҳаж сафари давомида эркаклар баробарида тортишиклари
шарт бўлади. Биз сўз билан айтганда, Ислом соғлиқ учун ниманки зарур
бўлса мусулмонларга буюрган”.
Она бўлиш-буюк бахт. Айниқса бақувват, соғлом ҳар томон6лама етук
фарзандга она бўлиши яна катта шарафдир. Бунга эришиш учун бўлажак
оналар аввало соғлом ва маълум таълим – тарбия жараёнлари билан
танишишлари лозим.
Хотин-қизлар, ёш оналарга турли хил жисмоний машқларни ўргатиш,
махаллаларда, оилаларда соғломлаштиришга доир тадбирлар ташкил қилиш,
тушунтириш ва маслахатлар бериш лозимдек кўринади. Мактаблар ўрта
махсус ва олий ўқув юртлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида
соғломлаштириш ишларини олиб борадиган мутахассис ходимлар
тайёрлашни кенгайтириш зарур. шу борадан ҳам мактабда ўқувчи қизлар
билан олиб бориладиган жисмоний тарбия ишларининг аҳамияти жуда катат.
Мактабда олиб бориладиган жисмоний тарбия шаклларига жисмоний тарбия
дарси, дарсдан ташқари олиб бориладиганг соғломлаштириш тадбирлари
киради. Бола мактабга келгунча 80 % ҳаракатда бўлар экан. Фақат 20 %
ухлаш, дам олиш, овқатланиш ваш у кабиларга сарфланар экан. Манна шу
хафтали ҳаракатга бўлган талабни 80% ни бутун 11 йил давомида
ўқувчиларда сақлаб қолишимиз лозим. Маълумки, мактабда жадвал асосида
ўтказиладиган хафтада 2 соат жисмоний тарбия дарси ўкувчиларда ҳаракатга
бўлган талабларни 11 % га жавоб берар экан, дарсдан ташқари ҳамма
жисмоний тарбия тадбирлари хафтали ҳаракатга бўлган талабларни 60 %-
гача қониқтарар экан. Демак, дарсдан ташқари олиб бориладиган
тадбирларга катта эътибор берилиши лозим. Бу тадбирлардан бири турли –
туман спорт байрамларидир, айниқса “Балли қизлар!” байрами жуда
қизиқарли ўтади. Бундай байрамларни ўтказишдан мақсад ва вазифалар:
- қизларда ҳаракат фаоллигини ошириш;
- хаётий зарур кўникма ва малакаларни шакллантириш;
- ўзаро ҳурмат ва дўстлик фазилатларни тарбиялашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |