Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Жўраев, Мирзаахмедов ва Ахмедов биргаликда 2016 йил 28 февраль куни соат 03:00ларда Мирзаахмедов ва Ахмедов хонадоннинг томи қисми орқали киришиб, хонадон дарвозасини очиб, 12 ёшли Жўраевни хонадон ичкарисига киргазишиб, хонадон дераза ромини синдириш орқали хонадон ичига Жўраев ва Мирзаахмедовлар кирган ва хонадон ичида Абдусаттаровга тегишли бўлган 15.500 АҚШ доллари, 1.200.000 сўм миқдоридаги пулни, 20,75 грамм бўлган 9.000.000 сўмга нархланган «бриллиант» тошлар ўрнатилган бир дона узук ва бир жуфт зирак ва бошқа турли қимматбаҳо тошлардан ясалган тақинчоқларни олиб кетишган. Жўраев, Мирзаахмедов ва Ахмедовлар жами бўлиб 86.978.575 сўмлик пул ва тақинчоқларни, шунингдек хонадон эгаси Абдусаттаровга тегишли бўлган олий таълим муассасаси дипломини, турли хил ҳужжатлар мавжуд бўлган сейфни олиб кетишиб, воқеа жойидан яширинишган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
\
|
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 11-моддасида Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилишига оид қоидалар ўз ифодасини топган. Ушбу модданинг 4-қисмига оид “амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади” деб белгиланган. Айрим ҳолларда чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этилганда муаммолар келиб чиқади.
Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси; Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси ҳамда бошқа тегишли норматив ҳужжатларга асослниб ЖК 11-моддасини шарҳланг ва унга изоҳ беринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
1995 йил 28 мaрт куни ёнма-ён яшовчи қўшнилар Розиқов ва Тоировлар ўртaсидa ер майдони талашиш оқибатида ўзaрo жaнжaл келиб чиқади. Жaнжaл вaқтидa Розиқов учи темир билан қопланган этиги билан Тоировнинг қoрин соҳасигa бир нeчa мaртa қaттиқ тeпaди, юзларига мушт билан уради. Шу жaнжaлдaн 5 кун кeйин, яъни 1995 йил 2 aпрeлдa Тоиров ичaк ёрилиши натижасида вaфoт этaди. Тeргoвчи қaсддaн oдaм ўлдириш жинояти 1995 йил 2 aпрeлдa сoдир этилгaн дeб, Розиқовнинг ҳaрaкaтини Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексининг
97-мoддaси 1-қисми билaн квaлификaция қилди. Ҳимoячи эса Розиқовнинг ҳaрaкaтини 1959 йилги Жиноят кодексининг 81-мoддaси билaн квaлификaция қилиш кeрaклигини aйтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят қонунининг ҳудуд ва вақт бўйича амал қилиш қоидаларини муҳокама этинг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Аллабердиев 2016 йил 17 апрель куни бошқарувида бўлган давлат рақами 01 J 182 FA бўлган, МАТИЗ русумли автомашинани ўрнатилган тартибда ЙХХБдан мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБга келиб, ўрнатилган тартибда автомашинани техник кўрикдан ўтказмасдан номаълум шахс орқали 70.000 сўм пул эвазига автомашинанинг ААС№2204255-серия рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ички қисмига мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги муҳр бостириб, қўлёзма ёзув ва имзоларни қўйдириб бериши эвазига 70.000 сўм пул берган.
Судланувчи И.Аллабердиев суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у 2016 йил 17 апрель куни отаси Р.Аллабердиевга тегишли бўлган МАТИЗ русумли давлат рақами 01 J 182 FA бўлган автомашинани ҳар йилги техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ИИББ ЙҲХБга борганлигини, у ерга бориб автомашинасини ЙХХБ биносига кирмоқчи бўлиб, эшик олдида турган ЙХХБ ходимига автомашинасини кўрикдан ўтказиб беришни сўраганлигини, автомашинасининг олд чап қанотида урилган жойи бўлганлигини, ЙХХБ ходими унга автомашинани урилган жойини тўғирлатиб келмаса техник кўрикдан ўтказа олмаслигини айтганлигини, у автомашинасини ЙХХБ биноси ховлисига олиб кирмасдан чиқиб кетаётганида, унга нотаниш бўлган шахс келиб автомашинангиз кўрикдан ўтмадими деб сўраганлигини, у нотаниш шахсга автомашинаси техник кўрикдан ўтмаганлигини айтганлигини, нотаниш шахс унга автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини, хизмат ҳақи 70000 сўм бўлишини айтганлигини, у нотаниш шахсдан қандай қилиб автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини сўраганлигини, унга нотаниш шахс ЙХХБда таниши борлигини, 70000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини берса ЙХХБ биносига кириб техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳрни бостириб чиқиши мумкинлигини айтганлигини, у нотаниш шахсга транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси билан 70000 сўм пулни берганлигини, нотаниш шахс 70000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб ЙХХБ биносига кириб кетганлигини, лекин бинонинг қаерига кириб кетганлигини кўрмаганлигини, орадан 30 минут ўтиб нотаниш шахс келиб автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр босилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини унга берганлигини, у нотаниш шахсдан автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр ҳақиқийми деб сўраганлигини, нотаниш шахс унга муҳр ҳақиқий деб айтганлигини, у транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб уйига кетганлигини, у автомашинани 2017 йил 8 август кунига қадар бошқариб келганлигини, муҳрнинг қалбаки эканлигини билмаганлигини баён қилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |