Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, ихтиёрий қайтиш ҳамда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш қоидаларини вазиятга боғлаб тушунтиринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Яхёев 2015 йил 22 октябрь куни соат 20:30 ларда Қорақамиш-1/3 даҳаси, 44-уйнинг орқа тарафида йўлдан ўтиб кетаётган Шухратов билан тўқнашиб кетган. Шунда Шухратов унга “Кўзингга қараб юрмайсанми?”, деб гапирганида уни тўхтатиб, унга “Эпласанг ароқ ич, бўлмаса уйингда ўтир аёл кишига ўхшаб”, деб гапирганида ўртада даҳанаки жанжал келиб чиқади. Бундан жаҳли чиққан Яхёев Шухратовнинг баданининг турли жойларига уриб-тепиб, унинг қўлида бўлган бир дона 100 000 сўмлик сумкасини ва унинг ичида бўлган жами 4 000 000 сўмлик иккита телефон аппаратини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ўша ҳудуддан ўтиб кетаётган йўловчилар томонидан ушланган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Шухратовга оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳати етказилган.
Суд мажлисида судланувчи Яхёев айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ўша куни уйига қайтиб келаётган вақтида, йўлдаги спиртли ичимлик сотадиган дўконга кириб у ерда икки юз грамм ароқ ичганлигини, шу кунларда иши юришмаётганлиги сабабли жаҳли чиқиб юрганлигини, Қорақамиш-1/3 даҳаси, 44-уй олдидан ўтиб уйига келаётганида Шухратов билан ўзаро жанжаллашиб, уни урганлигини, маст бўлганлиги сабабли бўлиб ўтган ҳолатни тўлиқ эслай олмаслигини, ҳозирда қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби элементларини аниқланг. Мастлик ҳолатида жиноят содир этиш хусусида фикр билдиринг.
|
М.Курбанов
|
ЯН
|
|
Абдумавлонов 2016 йил 25 ноябрь куни Тошкент Давлат Техника Университети биносида курсдоши Ф.Ниёзов билан дарс вақтида ўзаро гап талашиб тортишиб қолиб, ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан, аммо шу ерда бўлган бошқа курсдошлари ўртага тушиб жанжални тўхтатиб, уларни ажратиб қўйишган. 2016 йил 28 ноябрь куни тахминан соат 16:00 ларда Б.Абдумавлонов ва Ф.Ниёзов учрашиб гаплашиб олиш учун Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган Тошкент Тиббиёт Академияси яқинидаги автомобиллар тураргоҳига боришган ва ўша ерда ўзаро келиб чиққан келишмовчилик натижасида Б.Абдумавлонов Ф.Ниёзовнинг юз соҳасига қўли билан уриб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2016 йил 12 декабрдаги 1359-Ҳ-Шод сонли хулосасига кўра, Ф.Ниёзов чап томондан пастки жағнинг бурчак соҳасидан ва ўнгдан 1-1-тишлар орасидан синиши, бош мия ёпиқ жароҳати билан бош мия чайқалиши, юзининг чап ярми юмшоқ тўқималарини гематомаси каби ўртача оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ниёзов суд мажлисида, у 2016 йил 25 ноябрь куни Тошкент Давлат Техника Университети биносида тарих фани дарси вақтида қўлида стул кўтариб олиб ўтаётган вақтида параллел гуруҳдаги курсдоши Б.Абдумавлоновга тегиб кетганлигини, шу сабабли улар ўзаро тортишиб қолишганлигини, орадан уч кун ўтиб 2016 йил 28 ноябрь куни уйга кетаётганида Университет кўчасида курсдоши Б.Абдумавлоновни кўриб қолиб, у билан гаплашиб олмоқчи бўлиб, ўқишдан узоқроқ бўлган Тошкент Тиббиёт Академияси яқинидаги автомашиналар тураргоҳига бориб, у ерда ўзаро гаплашиб оғзаки равишда у билан тортишиб турганида у жаҳл устида Б.Абдумавлоновни ўнг қўлини мушт қилиб урмоқчи бўлган вақтида унга тегмай қолганлигини, шунда Б.Абдумавлонов уни бир маротаба чап тараф жағ қисмига уриб қолганлигини ва у ўзини йўқотиб қўйганлигини, дастлабки тергов даврида у Б.Абдумавлонов билан ўзаро келишиб ярашиб олганлигини, Б.Абдумавлоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчи Б.Абдумавлоновга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Шунингдек, дастлабки терговда жиноят содир бўлган жой Тошкент Давлат Техника Университетининг ҳовлиси деб кўрсатилган, лекин суд юқорида келтирилган далилларга кўра жиноят Тошкент Тиббиёт Академияси яқинидаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган деб ҳисоблайди.
Суд судланувчи Б.Абдумавлоновнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан Б.Абдумавлоновнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 9-сонли қарорининг 1-банди 3-хатбошида “Қонун мазмунига кўра, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши лозим. Бунда мазкур хатти-ҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шарт. Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозим.” деб кўрсатилган.
Ушбу қарорнинг 13-бандида “Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим.” деб кўрсатилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |