Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг



Download 63 Kb.
bet5/5
Sana22.02.2022
Hajmi63 Kb.
#85380
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шарҳ 1-мавзу

4-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг
ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларга нисбатан амал қилиши


Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқа­ро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишлари ушбу Кодекс талаблари асосида юритилади. Жиноятни содир этишда гумон остига олинган шахс, айбланувчи, судланувчи ажнабий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ҳолларда ҳам, Кодекс назарда тутган қоидалар қўлланади.


2. Ажнабий мамлакат фуқаролари ва ажнабий мамлакатда доимий истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг қонунларида кўрса­тилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва қонуний мажбурият­ларни бажарадилар. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг бош­қа давлатлар билан тузган шартнома ва битимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тан олган ва ратификация этган халқаро ҳужжатлар устувор ҳисобланади.
3. Иммунитет (лотинча immunitatis) халос бўлиш демакдир. Ҳуқуқ соҳасида иммунитет фақат қонун ҳужжати асосида берилади ва шахснинг ёки муассаса, ташкилотнинг муайян ва­колатлари тўсиқсиз амалга оширилишини таъминлаш зарурлиги боис алоҳида ҳуқуқлари, ҳуқуқий афзалликлари, имтиёзлари, устуворлиги борлигини ёхуд бирор турдаги мажбуриятдан халослиги, таъсир чорасидан ташқаридалиги, дахлсизлигини англатади. Ҳар қандай жисмоний шахс, шунингдек, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганлар Ўзбекистон Республика­сининг қонунларига, шу жумладан Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларининг талабларига риоя қилишлари шарт. Аммо, улар бу мажбуриятларга нисбатан иммунитетга эга, яъни бундай мажбуриятдан халос этилган бўлишлари мумкин. Ушбу модда ана шундай иммунитетга эга бўлган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тааллуқли. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган жиноят-процессуал иммунитетлар ушбу Кодекснинг 5-моддасида баён қилинган.
4 Мазкур Кодексда белгиланган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегиш алоҳида қоидалар БМТ 1946 йил 13 февралда тасдиқлаган “Имтиёзлар ва иммунитетлар тўғрисида конвенция” ҳамда 2001 йил 8 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик вакилликлар ва консуллик муассасалари тўғрисида низом” асосида белгилан­ган. Баъзи давлатлар билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи битимлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5-10, 165, 217-моддалари ва бошқа қонун ҳужжатларига биноан дипломатик элчихона, ваколатхона, консуллик муассасаси, баъзи халқаро ташкилот­ларнинг биноларида тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тад­бирлари фақат шу идораларнинг раҳбарлари илтимос қилганда ёхуд уларнинг розилиги билан ўтказилишига йўл қўйилади. Бу идораларнинг бинолари, мулклари, транспорт алоқа воситалари ва ҳужжатларига нисбатан иммунитет қоидалари қўлланади. Уларнинг раҳбарлари, маъмурий-техникавий ҳамда кўмакчи ходимлари ҳам давлат ўртасида келишувга кўра шахсий имму­нитетидан фойдаланадилар. Улар шунингдек, уларнинг оила аъзолари ва биргаликда истиқомат қилаётган шахсларга ҳам ўзаро келишувга биноан иммунитет қоидалари қўлланилиши, мулки, ҳужжати, хат-ёзишмалари текширилмаслиги назарда ту­тилиши мумкин. Уларни гувоҳ сифатида сўроқ қилишга чақи­риш, ушлаш туриш ёхуд бошқа процессуал таъсир чоралари қўллаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилмасдан мумкин эмас.
5. Ажнабий мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг дахлсиз­лик иммунитетига эга бўлган шахслари, шу жумладан, иммуни­тетга эга ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш, кўрса­тув бериш учун чақириш ва тергов-суд ҳаракатларига жалб қилиш фақат дипломатик йўл билан ҳал қилинади.
Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish