Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари



Download 63 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi63 Kb.
#85380
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шарҳ 1-мавзу

2-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари


Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла очишдан, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этишдан ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қо­нунларда белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкам­лашга, жиноятларнинг олдини олишга, шахс, давлат ва жа­мият манфаатларини ҳимоя этишга ёрдам қилмоғи лозим.

1. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг ягона вазифаси конунни, хусусан Жиноят кодексини тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборат. Қонунни тўғри татбиқ этиш дейилганда, аввало, қонунбузарлик ҳамда қонунга риоя қилмас­лик ҳолларини тез ва тўла очиш, ҳар қандай қонунбузарнинг жавобгарликка тортилиши муқаррарлигини таъминлаш тушу­нилади. Ҳар бир жиноят содир этган шахс, у ўз қилмишини яширишга қанчалик уринмасин, фош этилишига, айни вақтда, айби бўлмаган ҳеч бир шахс ноҳақ жавобгарликка тортилмас­лигига эришиш - одил судловнинг туб кафолатидир.


2. Ҳар бир жиноят, у қанчалик яширин содир этилган бўлма­син, тез ва тўла очилиши лозим. Жиноят процессуал қонунига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари доимо сезгирлик билан жиноий воқеликларни аниқлаши, уларни "излар совимай" очиши, жиноят содир этишга имкон берган ҳолатларни аниқлаши, жиноятнинг барча иштирокчилари, ай­ниқса ташкилотчилари, далолатчилари, бевосита ижрочиларини аниқлаши муҳим аҳамият касб этади. Жиноят қанча тез ва тўла очилса, инсон, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоялаш вазифаси шунча самарали бажарилади.
3. Ишнинг барча ҳолатларини аниқлаш юз берган воқеани, ҳақиқатни аниқлашдан иборат. Бўлиб ўтган ҳолатларга тўғри баҳо бериш ҳақиқатнинг туб мазмунини билишга имкон беради. Ҳақиқатни билмай жиноят процессуал қонун ҳужжатларини татбиқ этиш ва унинг вазифаларини бажаришга эришиб бўлмайди.
4. Жиноят-процессуал қонун талабларини бажариш бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суднинг зиммасидадир. Бу талабларни амалга оширишдан давлат, жамият ва ҳар бир инсон манфаатдор. Унга боғлиқ амалий ишларни мувофиқлаш­тириб бориш, барча имкониятлардан, фан ва техника ютуқлари­дан, жамоатчилик кучи, заковати ва маънавий таъсиридан оқилона фойдаланиш ташкилий ҳамжиҳатликни талаб қилади.



Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish