Жиноят иш № 1-1107-2102/282
Маърузачи судья - О.Арабов
|
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
раислик қилган суд – Б.Бобоев
Кассация инстанциясида маърузачи
бўлган судья – М.Ахмедов
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ
2022 йил июль ойининг 7 куни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: О.Арабов,
ҳайъат судьялари: Ш.Шеркулов ва А.Утаевдан иборат таркибда, С.Эрназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори С.Юлдашев, судланган Б.Бахтиёровнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Б.Ультараховнинг иштирокида, Б.Бахтиёровга оид жиноят ишини адвокат Б.Ультарахов томонидан келтирилган шикоят асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 2021 йил
15 декабрдаги ҳукмига кўра:
1986 йил 17 июлда куни Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, уч нафар фарзанди бор, Қибрай тумани ИИБ ташкилий бўлими бошлиғи, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қора-Сув 2-даҳа, 35-уй, 47-хонадонда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қора-Сув 2-даҳаси, 4-уй, 21-хонадонда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Бахтиёров Бекзод Бахтиёрович,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди
ва 28,211-моддаси билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ЖКнинг
59,61-моддалари тартибида 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 1 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 9 мартдаги ҳукми билан ҳукм бекор қилиниб, Б.Бахтиёров ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” бандида ва 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 1 йил 6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 62-моддасига асосан 3 йил 7 ой 7 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Б.Бахтиёров, Ф.Юлдашеванинг
30.09.2020 йилда туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасини 2020 йил 9 октябрь куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Б.Бахтиёров 2021 йил 30 июнь кунидан Қибрай тумани ИИБ Ташкилий бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келиши давомида Ф.Юлдашеванинг мурожаати юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган бўлса-да, А.Тиллабоевнинг қариндоши Қосимжонов Шерзод Азиз ўғлига гўёки Ф.Юлдошева юқори инстанцияларга мурожаат қилаётгани, унинг мурожаати бўйича А.Тиллабаевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишини айтиб, ариза юзасидан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига 5.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини берилиши лозимлигини, ушбу пул маблағларидан 3.000 АҚШ долларини туман ИИБ бошлиғи У.Жўраевга беришини, ўзига 2.000 АҚШ доллари қолишини билдириб, Ш.Қосимжоновни пора бериш жиноятини содир этишга қизиқтириб, 2021 йил 10 сентябрь куни соат 13:54да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ мавзеси, Юзработ кўчасида жойлашган “Миллий Таомлар” кафесида, гўёки Ф.Юлдашева юқори инстанцияларга А.Тиллабаевнинг ҳаракатлари юзасидан шикоят қилаётганини, ушбу аризалар бўйича ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига туман ИИБ бошлиғи У.Жўраевга
3.000 АҚШ долларини бериши кераклигини айтиб, Ш.Қосимжоновдан 5.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан ушланган.
Ҳимоячи Б.Ультарахов шикоятида, суд ҳимояси остидаги Б.Бахтиёровнинг шахсини, оилавий шароитини, пушаймонлигини, айбига иқрорлигини инобатга олмасдан оғир жазо тайинлаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, жиноят ишини янгидан апелляция тартибида кўриш учун юборишни сўраган.
Ҳимоячи Б.Ультарахов кассация инстанция судида шикоятидаги важларини ўзгартириб, Б.Бахтиёровнинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва оилавий шароитини инобатга олиб, тайинланган жазони енгиллаштириб беришни сўради.
Кассация инстанцияси суди, иш бўйича Олий суд судьяси О.Арабовнинг маърузасини, прокурор С.Юлдашевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш қолдириш ҳақидаги, адвокат Б.Ультараховнинг шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Суд томонидан Б.Бахтиёровнинг айби, унинг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи Ш.Қосимжоновнинг аризаси, CD дискни олиб қўйиш баённомаси, пул маблағларига кимёвий ишлов бериш ва овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш ҳақидаги баённомаси, ҳолатни расмийлаштириш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш, кўздан кечириш ва ашёвий далилларни олиш баённомалари, Ф.Юлдашеванинг мурожаати юзасидан тўпланган
2384-сонли терговга қадар текширув ҳужжатлари нусхалари, туман ИИБ ҳуқуқий статистика гуруҳи инспекторининг маълумотномаси, ИИВ ШХББ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Б.Бахтиёров ва бошқаларнинг ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси, суд-кимёвий экспертизасининг хулосаси, CD дискдаги сўзлашувларни эшитиш ва стенограммасини тузиш баённомалари ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, юзлаштириш баённомалари ҳамда ишда тўпланган ва суд қарорларида атрофлича муҳокама қилинган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб, асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Суд, Б.Бахтиёровнинг ҳаракатини тўғри квалификация қилиб, айблилиги ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, унга жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга етарлича эътибор қаратмасдан қилмишига номувофиқ тарзда бир мунча оғир жазо тайинлаган кўринади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги;
8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги, содир этилган қилмиш хусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб топилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Судлар юқорида қайд этилган Қонун талаби ҳамда Пленум қарори тушунтиришларига етарлича риоя қилмаган.
Бундай ҳолда, суд қарорларининг жазо тайинлаш қисмини адолатли деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-моддасига мувофиқ, кассация инстанцияси суди биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг ҳукмини ва ажримини ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шу сабабли кассация инстанцияси суди, Б.Бахтиёровнинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароитини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласида ягона боқувчилигини, маҳалласидан ижобий тавсифланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини бир мунча камайтиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
498, 5099, 50910-моддаларига амал қилиб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и :
Судланган Бахтиёров Бекзод Бахтиёровичга нисбатан чиқарилган Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 9 мартдаги ҳукми ўзгартирилсин.
Б.Бахтиёровга ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан тайинланган жазолар ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг
45-моддаси қўлланиб тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилиб, ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан тайинланган 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Б.Бахтиёровга ўташ учун 1 йил
6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Шикоят қисман қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
|
имзо
имзо
имзо
|
О.Арабов
Ш.Шеркулов
А.Утаев
|
аслига тўғри, судья
Do'stlaringiz bilan baham: |