13-
ҚОИДА
ЖАРИМА / ЭРКИН ЗАРБАЛАРИ
1.
Зарбалар тури
Жарима ва эркин зарбалари қоидабузарлик содир этган ўйинчи,
захирадаги, алмаштирилган ва
четлатилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахсининг рақиб жамоаси фойдасига белгиланади.
«Эркин зарба» ишораси
Ҳакам
қўлини бошидан юқорига кўтарган ҳолда эркин зарбани кўрсатади. У мазкур ишорани
зарба
берилмагунча ва тўп бошқа ўйинчига тегмагунча, тўп ўйиндан чиқмагунча ёки тўғридан
-
тўғри зарба
билан гол урилмаслиги аниқ бўлмагунча сақлаб қолиши керак.
Агар ҳакам
эркин зарба ҳақида ишора бермаган бўлса, тўп эса тўғридан
-
тўғри зарба билан дарвозага
киритилса, эркин зарба такрорланиши керак.
Тўп дарвозага кирса
•
жарима зарбасидан тўп бевосита дарвозага кирса, гол ҳисобга олинади.
•
эркин зарбадан тўп бевосита
дарвозага кирса, дарвоза майдонидан зарба белгиланади.
•
жарима/эркин зарбаларидан тўп бевосита жамоанинг ўз дарвозасига кирса, бурчак зарбаси
белгиланади.
2.
Тартиби
Қуйидагиларни
истисно қилганда барча зарбалар қоидабузарлик юз берган жойдан белгиланади
:
•
рақиб дарвоза майдонидаги қоидабузарлик учун ҳужум қилаётган жамоа фойдасига белгиланган
эркин зарбалар дарвозага параллел бўлган дарвоза майдони чизиғига энг яқин нуқтадан амалга
оширилади.
•
дарвоза майдони ичида ҳимояланаётган жамоа фойдасига белгиланган жарима / эркин зарбалар
дарвоза майдонининг исталган жойдан амалга оширилади.
•
Ўйинчининг рухсатсиз майдонга чиқиши, қайтиши ёки майдонни тарк этиши каби қоидабузарлик
учун белгиланадиган жарима/эркин зарбалари ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойдан
бажарилади. Аммо ўйинчи майдондан ташқарида
қоидабузарлик содир этган бўлса, ўйин
қоидабузарлик
содир бўлган жойдаги майдонни чегараловчи чизиққа
энг
яқин
жойда жарима /эркин
зарбалар билан давом
эттирилади
;
жарима зарбаси билан жазоланадиган қоидабузарлик
қоидабузар ўйинчи жарима майдони черагалари атрофида содир этилган тақдирда, пенальти
белгиланади.
•
Қоидалар
бошқа вазиятларга аниқлик киритади (қаранг: 3, 11, 12
-
Қоидалар).
Тўп
:
•
қимирламай
туриши керак ва зарба берган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегмагунча яна тегиши мумкин
эмас;
•
унга оёқ билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, ўйинда ҳисобланади.
Тўп ўйинга киргунга қадар барча рақиблар:
•
тўпдан камида 9,15 метр (10 ярд) масофада жойлашишлари керак.
Уларнинг дарвоза устунлари
орасидаги чизиқда туриши бундан мустасно;
•
рақиб жарима майдони ҳудудидан жарима / эркин зарбалари амалга оширилаётганда жарима
майдони ташқарисида жойлашишлари керак.
Агар ҳимояланаётган жамоанинг уч ёки ундан кўп ўйинчиси “жонли девор” ҳосил қилса, ҳужум
қилаётган жамоанинг барча ўйинчилари тўп ўйинга киргунга қадар “жонли девор”дан камида 1 метр
(1 ярд)
масофада жойлашишлари керак.
Жарима / эркин зарбалари бир вақтда бир ёки икки оёқ билан тўпни илиб ташлаш билан бажаралиши
мумкин.
Жарима / эркин зарбаларини амалга оширишда рақибни чалғитиш учун алдамчи ҳаракатлар қилишга
рухсат берилган, зеро, бу футболнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар жарима / эркин зарбаларини бераётган ўйинчи тўпни яна қайта ўйнаш мақсадида рақибга
атайин тепса ва бу ишни эҳтиётсизлик,
Do'stlaringiz bilan baham: