Агар тўп ўйинда бўлмаса, ўйин аввалги
қарорга мувофиқ давом эттирилади. Агар тўп ўйинда бўлса ва
ўйинчи майдонда
қуйидагиларга нисбатан жисмоний
қоидабузарликни содир этса
:
•
рақибга —
эркин ёки жарима зарбалари ёки пенальти белгиланади;
•
жамоадоши, захирадаги, алмаштирилган ёки четлатилган ўйинчи, жамоанинг расмий шахси
ёки
учрашувнинг расмий шахсига —
жарима зарбаси ёки пенальти белгиланади.
•
ҳар
қандай бошқа шахсга —
ташлаб бериладиган тўп ўйналади.
Барча сўзлаш билан боғлиқ
қоидабузарликлар
эркин зарба билан жазоланади.
Агар тўп ўйинда бўлса:
•
ўйинчи учрашувнинг расмий шахси
ёки рақиб ўйинчиси, захирадаги, алмаштирилган
ва
четлатилган ўйинчиси ёки рақиб жамоа расмий шахсига нисбатан майдон ташқарисида
қоидабузарлик содир этса ёки
•
захирадаги, алмаштирилган
,
четлатилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахси рақиб
ўйинчиси ёки учрашувнинг расмий шахсига нисбатан майдон ташқарисида
қоидабузарлик
содир этса ёки уларнинг ҳаракатига аралашса
ўйин қоидабузарлик содир бўлган жойдаги майдонни чегараловчи чизиқ яқинида жарима/эркин
зарбалари
орқали давом эттирилади. Агар жарима зарбаси билан жазоланадиган қоидабузарлик
қоидабузар ўйинчи жарима майдони чегаралари атрофида содир этилган бўлса, пенальти
белгиланади.
Агар қоидабузарлик ўйинчи томонидан ўз жамоасининг ўйинчиси, захирадаги
ва алмаштирилган
ўйинчиси ёки расмий шахсига нисбатан майдон ташқарисида содир этилган бўлса, ўйин
қоидабузарлик содир бўлган жойдаги майдонни чегараловчи чизиққа
энг яқин
жойда эркин зарба
билан давом эттирилади.
Агар ўйинчи қўлидаги
буюм (бутса, шчитки ва ҳоказо) билан тўпга тегса, ўйин жарима зарбаси (ёки
пенальти) билан давом эттирилади.
Агар майдонда ёки майдон ташқарисида турган ўйинчи рақиб ўйинчисига қарата буюм (ўйиндаги
тўпдан ташқари)ни отса ёки тепса, ёки рақибнинг
захирадаги, алмаштирилган ёки четлатилган
ўйинчиси, расмий шахси
ёки
учрашувнинг расмий шахси ёхуд ўйиндаги тўпга қарата буюм (жумладан,
тўп)ни отса ёки тепса, ўйин буюм юқоридаги шахс ёки тўпга теккан ёки тегиши мумкин бўлган жойдан
жарима зарбаси билан давом эттирилади. Агар бу жой майдон ташқарисида бўлса, жарима зарбаси
майдонни чегараловчи чизиққа
энг яқин
жойдан белгиланади. Бу ҳодиса қоидабузарнинг
жарима
майдони чегаралари атрофида содир бўлса, пенальти белгиланади.
Агар ўйинчи, алмаштирилган, четлатилган, вақтинчалик майдонни тарк этган ўйинчи ёки жамоанинг
расмий шахси майдонга буюмни отса ёки тепса ва бу ўйинга, рақибга ёки учрашувнинг расмий
шахсига халал берса, буюм ўйинга халал берган, рақибга, учрашувнинг расмий шахси ёки тўпга
теккан ёхуд
тегиши мумкин бўлган жойдан жарима зарбаси (ёки пенальти) билан ўйин давом
эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: