IV. ИШИ СОҒЛИҚ УЧУН ХАВФЛИЛИГИ ВА МЕҲНАТНИНГ ЎТА ОҒИР ШАРОИТЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР 15. Меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қўшимча тўловлар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ миқдорларда ва рўйхат бўйича белгиланади.
V. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР 16. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга:
штатида врачлар лавозими 6 тагача бўлганда - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
штатида врачлар лавозими 6 тадан ортиқ бўлганда - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
Кабинетларга мудирлик қилганлик учун врачларга ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
17. Туман, туманлараро ва шаҳар ТМЭКларининг раислари бўлган врачларга комиссияга раҳбарлик қилганлик учун ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
18. Қишлоқ врачлик пунктлари филиал (бўлим)ларига мудирлик қилганлик учун врачлар, фельдшерлар, акушеркалар, тиббиёт ҳамшираларига ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
19. Врачлик мутахассислиги бўйича тегишли тоифага эга бўлган тиббиёт муассасалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарлари - врачларга:
олий малака тоифаси мавжудлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
биринчи малака тоифаси мавжудлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
20. Тиббиёт муассасаларининг мутахассислиги бўйича тегишли тоифага эга бўлган бош тиббиёт ҳамшираларига:
олий малака тоифаси мавжудлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;
биринчи малака тоифаси мавжудлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
21. Муассасалар раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарлари - врачларга, шунингдек тегишли равишда врачлик ва провизорлик лавозимларини эгаллаб турган врачлар ва провизорларга, номларидан қатъий назар, ҳамда илмий даражага эга бўлган:
тиббиёт ва фармацевтика фанлари доктори илмий даражасига эга бўлганлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида;
тиббиёт ва фармацевтика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлганлиги учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 45 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
22. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. (ЎзР ВМ 28.01.2008 й. 18-сон Қарори таҳриридаги банд)
23. Турғун типдаги муассасалар ходимларига тунги вақтда ишлаганлиги учун эгаллаб турган лавозими бўйича лавозим маоши тариф ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиқиб тунги вақтда ишланган ҳар бир соат учун соатбай тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
23-1. Олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.
Бош тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади. (ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарори таҳриридаги банд)