Bog'liq Фар она вилоят СЭО ва ЖСБ ЖШ 2021 2023 йиллар учун
VI. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА УСТАМАЛАР 24. Алоҳида муассасалар, бўлинмалар ва лавозимларда узлуксиз иш стажи учун устамалар:
шошилинч тиббий ёрдам хизматининг врачларига, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 30 фоиз;
шошилинч тиббий ёрдам хизматининг олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамшираларига: узлуксиз ишланган стажнинг биринчи уч йили учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 40 фоиз; (ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарорига мувофиқ учинчи-еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбоши ҳисоблансин
қишлоқ врачлик пунктлари врачларига, қишлоқ жойлардаги амбулаториялар ва участка касалхоналари врачларига узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 50 фоиз;
поликлиникаларнинг ҳудудий участкалари участка терапевтларига, ўсмирлар врачларига, участка педиатрларига ва участка тиббиёт ҳамшираларига, поликлиникалардаги терапия ва педиатрия бўлимлари мудирларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 40 фоиз;
тез ёрдам хизмати ва санитария авиациясининг кўчма бригадалари катта врачлари, врачлари ва ўрта тиббиёт ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 30 фоиз;
ўлатга қарши муассасаларнинг ва алоҳида хавфли юқумли касалликларга қарши кураш олиб бориш муассасаларининг таркибий бўлинмалари ходимларига: узлуксиз ишланган биринчи уч йил учун ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 80 фоиз;
лепрозория муассасалари ва таркибий бўлинмаларининг ходимларига узлуксиз иш стажи учун: 3 йилдан 5 йилгача бўлганда тариф ставкасининг 15 фоизи; 5 йилдан 10 йилгача бўлганда - тариф ставкасининг 25 фоизи; 10 йилдан ортиқ бўлганда - тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
25. Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, шунингдек соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар:
узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача бўлганда - тариф ставкасининг 5 фоизи миқдорида;
узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача бўлганда - тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида;
узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача бўлганда - тариф ставкасининг 15 фоизи миқдорида, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида; (ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ бўлганда - тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида, олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари учун эса тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида белгиланади, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган алоҳида тоифалари бундан мустасно. (ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
26. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги бўйича узлуксиз ишлаганлиги учун устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқиш тартиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
27. Маслаҳатлар берганлиги учун врачлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
профессор, тиббиёт фанлари доктори илмий даражасига эга бўлганда - тариф ставкасининг 3 фоизи миқдорида;
доцент, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлганда - тариф ставкасининг 2 фоизи миқдорида;
илмий даражага эга бўлмаган врачга - тариф ставкасининг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
28. Ходимларнинг тариф ставкаларига устамалар ва қўшимча тўловлар миқдори тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
29. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини меҳнатга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тариф ставкасига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш, уларга мукофотлар бериш ва бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.