Касби тумани ХТБ га қарашли 12-умумий ўрта таълим
мактабида 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ўтказиш юзасидан ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
“___”__________2022 йил Обод юрт МФЙ
Йиғилиш раиси: Ш.Шарипов
Котиба : М.Каримова
Катнашдилар: Барча педагог ходимлар,
Таклиф этилди: обод юрт МФЙ раиси –Н.Худойбердиев, Кузатув кенгаши раиси – Б.Ражабов, Обод юрт МФЙ профилактика инспектори, мактаб ота-оналар қўмита раиси.
КУН ТАРТИБИДА
Мактабда 2021-2022 ўқув йилини якунлаш ҳамда “Сўнги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ўтказиш тўғрисида
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори сўзга чикиб, мактабда 2021-2022 ўқув йилини якунлаш , “Сўнги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 17 майдаги "Умумтаълим мактабларида 2021-2022 ўқув йилини якунлаш тадбирларини ўтказиш тўғрисида"ги 06/3-55-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга ошириш, шунингдек, “Сўнги қўнғироқ” тадбирини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш лозимлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг ММИБДЎ – Ў.Пиримқулов сўзга чиқиб, “Сўнги қўнғироқ” тадбирларни ўтказилишини, 1-11-синфлар иштирокида 8-00дан-8-45 гача 45 минут давомийликда бўлиб ўтишини, битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари, турли либослар ҳамда ленталар тақиб олишини олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлиги, тадбирлар ўтказиладиган жойларни талаб даражасида мактаб ҳовлисида очиқ ҳавода ўтказиш, гигиена ва тозалик талабларига мувофиқ шароитлар яратиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш долзарб масала эканлиги, шунингдек, “Сўнги қўнғироқ” тадбирини тартибли ўтишини таъминлаш мақсадида маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва обод юрт МФЙ профилактика инспектори билан ҳамкорлик қилиш ҳамда тадбирга таклиф этиладиган мехмонлар ва ота-оналар сони 5 нафардан ошмаслигини ташкил этиш зарурлиги, бунда мактаб жамоаси айниқса синф рахбарларининг хизмати катта эканлигини ўқтириб ўтди.
Шундан сўнг Обод юрт МФЙ участка профилактика инспектори сўзга чиқиб, “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбирини тартибли тарзда олиб бориш, хонадонларда турли хил кечаларини ўтказмаслик, тунги вактларда ўқувчиларни бемахсад юрмасликларини ҳамда протехника воситаларининг зарарли оқибатлари ҳақида ўқувчиларга тушунтириш керак эканлиги хақида ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.
Юқоридагиларни инобатга олиб,
Йиғилиш қарор қилади:
Мактабда “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбирини ўтказиш бўйича қилинган маърузалар маълумот учун қабул қилинсин.
ММИБДЎ – Ў.Пиримқулов ва профилактика инспектори ўқиб эшиттирган маърузаларидаги топшириқлар педагок ходимлар ва синф рахбарлари зиммасига юклатилсин.
“Сўнги қўнғироқ” тадбирларни "Менинг мактабим-менинг уйим" шиори остида ўтказилиши таъминлансин.
Ушбу тадбирини ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилсин ва мактаб ишчи грухи тузилсин.
Юкоридаги буйруқларни назорат қилиб туриш мактаб ММИБДЎ Ў.Пиримқулов зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: Ш.Шарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |